loader
Foto

68. Ас-Самад

У шундай Зотки, ҳожатларда унга илтижо этилади, мақсадларга етишда унга суянилади. Чунки улуғликнинг олий чегараси унда ниҳоя топар.

Аллотаоло кимни бандаларининг диний ва дунёвий муҳим ишларида мурожаат этиладиган қилиб қўйган бўлса, махлуқотининг ҳожатларини у кишининг тили ва ^ўлидан жорий қилиб қўйган бўлса, демак, унга мазкур сифат маъносидан бир насиба бериб, неъмат ато этибди.

Лекин мутлақ самад эса барча ҳожатларда илтижо этиладиган зот бўлиб, у Аллоҳ таолодир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан