loader
Foto

69 - 70. Ал-Қодир, Ал-Муқтадир

Бу икки сўзнинг маъноси қудрат эгаси демакдир. Лекин ал-Мутқадир маънога кўпроқ далолат қилади.

Қодир шундай Зотки, бир ишни хоҳласа қилади, хоҳламаса йўқ Аллоҳ таоло ҳозир Қиёматни қоим қилишга қодир, хоҳласа уни қоим қилади. Агар ҳозир Қиёматни қоим қилмаётган бўлса, демак, уни хоҳламабди.

Мутлақ қодир зот ёлғиз ўзи ҳар бир мавжудотни бошқа бировнинг ёрдамисиз ихтиро қилган зотдир. Бу зот Аллоҳ таолодир.

Банданинг қудрати эса ноқисдир. Чунки у баъзи мумкин бўлган ишларни қилур, аммо ихтиро қила олмас. Балки Аллоҳ таоло банданинг ишларини ўз қудрати воситаси ила ихтиро қилувчидир. Масалан, банда учун барча сабабларни тайёрлаб қўйгандир. Бу бобда гап кўп бўлиб, ушбу китобимиз уларни очиб беришни сиғдирмайди.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

 

 

 

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

1. Аллоҳ

5. Ал-Қуддус

6. Ас-Салом