loader
Foto

Ал-Муҳтади Биллоҳ

Муҳтади биллоҳ - солиҳ халифа. Муҳаммад Абу Исҳоқ ёки Абу Абдуллоҳ ибн Восиқ ибн Мўътасим ибн Рашид, онаси канизак, исми Умму Варда. Икки юз ўн нечанчи йили - бувасининг даврида туғилган. У 255 йили ражаб ойидан бир кеча қолганда байъат олган. Мўтаз олиб келиниб халифаликни ўзи унга топширмагунга (ўзи шахсан) қадар ҳеч ким унга байъат беришни хохдамади.

Муҳтади ўрнидан турди сўнгра Мўтаз халифаликни унга топширди ва гувохдар унинг халифаликка ожиз эканлигини тасдиқладилар. Мўтаз буни тан олди ва қўлини чўзиб Муҳтадига байъат берди. Ана шундан кейин Муҳтади давранинг тўрига чиқди.

Муҳтади тўқ буғдойранг, хипча, хушсуврат, тақводор, сер-ибодат, одил, Аллоҳнинг амрига мустаҳкам, шунингдек, полвон ва қўрқмас эди. Бироқ у ўзига яхши ёрдамчи топа олмади.

Хатиб дебди: тахтга ўтиргандан то қатл қилингунга қадар рўза тутди. Ҳошим ибн ал-Қосим деди: бир куни кечки пайт рамазонда Муҳтадининг ҳузурида эдим, энди туриб кетаман деганимда, ўтир, деб қолди. Мен ўтирдим, бирга намоз ўқидик. Кейин таом келтиришди, ёғоч тобоқда нон, туз, сирка ва мой бор эди. Овқатга таклиф қилди. Мен яна овқат олиб келишар деб (секин) ейишни бошладим. Кейин менга “Рўза эмасмидинг”, деб қолди. Рўза эдим, дедим. Рўза тутишга қаттиқ бел боғлаганмидинг, деди. Ҳа, албатта, бу ахир рамазон ойи-ку!

- Ундоқ бўлса е, тўйиб е, бошқа яна овқат бўлмайди, - деди.

Мен ҳайрон қолдим. Сўнг дедим:

- Нимага энди, эй амиралмўминин, Аллоҳ сизга шунча неъмат бериб қўйган бўлса?

- Гапинг тўғри, лекин ўйласам, Бани Умайянинг ичида Умар ибн Абдулазиз бўлган экан, унинг қаноати, камтарлиги ҳақида ўзинг ҳам эшитгансан. Мен эса Бани Ҳошимни қизғандим (ўйладим) ва кўриб турганингдек, нафсимни жиловладим.

Жаъфар ибн Абдулвоҳид айтади: “Муҳтади билан бир масалани муҳокама қилдик, буни Аҳмад ибн Ҳанбал айтган, у эса фалончи бобонгизга мухолиф бўлган”, дедим.

- Аллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбални раҳмат қилсин. Аллоҳ ҳаққи, мумкин бўлса эди бобокалонимдан кечиб юборган бўлардим, деди. Кейин менга доим ҳақни гапир, зеро, ҳақни айтган одамни мен қаттиқ ҳурмат қиламан, - дедилар”.

Нефтавайҳ деди: “Менга Ҳошимийлардан бири айтди: Муҳ-тадининг бир савати бўлиб, унда жун чопон ва кўйлак бўлган, кечаси уларни кийиб намоз ўқиган. Ўйин-кулгудан воз кечган ва қўшиқ куйлашни ман этган эди. Мансабдорларнинг зулмига чек қўйди, девон ишларини ўзининг қаттиқ назорати остига олди. Шахсан ўзи ўтирар ва котиблар унинг олдида ҳисоб ишларини қилардилар. Душанба, пайшанбаликўтиришларни (қабулларини) ҳеч канда қилмасди. Бир қанча мансабдорларни калтаклади. Жаъфар ибн Маҳмудни Бағдодга сургун қилди. Урофизийликда айбланган эди.

Мусо ибн Буғо Солиҳ ибн Васифни ўлдириш ҳамда Мўтазнинг хунини ва унинг онасидаги бойликларни олиш учун қўшин тортиб Райдан Самуррага келди. Шунда халқ Ибн Васифга: “Эй фиръавн, олдингга Мусо келяпти”, деб қичқирди. Мусо ибн Буғо Муҳтадининг ҳузурига киришга изн сўради. Изн берилмагач, ўз одамлари билан унга ҳужум қилди. У “Дорул адл”да ўтирган эди, уни тутиб ориқ бир отга ортдилар. Саройни эса бузиб юбордилар. Муҳтадини “Дори ножуд”га олиб кирдидилар, у эса: “Эй Мусо, Худодан қўрқ, нима қилмоқчисан ўзи, уялмайсанми? - дерди.

- Худо ҳаққи, яхшиликдан ўзга ниятимиз йўқ, сен бизга Солиҳ ибн Васифнинг ёнини олмайман, унга ёрдам бермайман, деб қасам ичсанг бўлди, - дедилар.

У қасам ичди. Шунда унга байъат бердилар. Кейин Солиҳни жазосини бериш учун қидира бошладилар, у яшириниб олади. Муҳтади уларни сулҳга чақирганида уни Солиҳнинг яширинган ўрнини билишда айблайдилар. Икки ўртада яна гап ўтади. Улар истеъфо ҳақида гапира бошлайдилар. Эртасига Муҳтади қилич тақиб уларнинг олдига чиқади. Сизларнинг ниятингизни билдим. Мен илгари ўтган Мустаин ёки Мўтаз каби эмасман. Мен ўзимга атир-упа сепиб, васиятимни қилиб чиққанман. Мана бу қиличим билан кўлимда тутиб тура олгунимча зарба бераман (қолаверса), дин қаерда қолди, ҳаё қани, ваъда (аҳду паймон)чи? Нима учун халифаларга қаршилик бўляпти, нега Аллоҳга густохдик қилиняпти? Сўнгра яна деди: “Менинг Солиҳдан мутлақо хабарим йўқ”. Шундан кейин улар унинг сўзларига кўниб тарқадилар”.

Мусо ибн Буғо айтади: “Кимда-ким Солиҳни топиб келса, унгаўн минг динор берилади”, деб эълон қилди. Ҳеч ким уни ушлолмади. Иттифоқо, бир ғулом жазирамада бир кўчага кирганда очиқ эшикка кўзи тушади. Қоп-қоронғу даҳлиздан ўта туриб, ухлаб ётган Солиҳни кўриб қолиб, уни танийди. Қараса, унинг олдида ҳеч ким йўқ. Дарҳол келиб Мусога хабар беради. У эса тезда бир жамоани юбориб, уни туттиради. Калласини кесиб олиб, сазойи қилади. Муҳтади ичида қаттиқ хафа бўлади. Кейин Мусо Бекйўл билан бирга Мусовирни қидириб йўлга тушади. Шунда Муҳтади Мусони ва туркларнинг амирларидан Мафлаҳни ўлдирса ёки икковини тутиб банди қилса, унинг ўзини барча туркларга амир бўлиши ҳақида Бекйўлга хат ёзади. Бекйўл эса Мусони хатдан хабардор қилади ва “Мен бундан хурсанд бўлганим йўқ. У бизларнинг баримизга қарши иш қилмоқда”, дейди. Шундай қилиб, Муҳтадини ўлдиришга келишадилар. Ва унга қарши ҳужум қиладилар. Мағриблик, фарғоналик ва ушруснияликлар Муҳтадининг тарафида туриб уришадилар. Турклардан бир кунда 4 минг одам ўлади. Жанг халифа аскарларининг енгилиши билан тугайди. Муҳтадини охири тутиб, ўлдирадилар. Шунда 256 йилнинг ражаби эди. Демак, унинг халифалик муддати ўн беш кун кам бир йилга етган. Турклар Муҳтадига қарши уруш бошлаганларида оддий халқ, “Эй мусулмонлар! Умар ибн Абдулазизга ўхшаган одил халифангиз ҳақига Аллоҳдан нусрат сўраб дуо қилинг”, деган варақаларни масжидларга ташлаб кетишади.

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан