loader
Foto

Ал-Мутаваккил Алаллоҳ Жаъфар

Мутаваккил Алоллоҳ Жаъфар ибн Мўътасим ибн Рашид, онаси эса канизак (уммувалад) исми Шужо.

У 205 (820-21) ёки 207 йилда туғилган. Восиқ ўлгандан кейин 232(847-46) йил зулҳижжада байъат берилган. У суннатга мойиллик билдирди ва унинг тарафдорларига ёрдам берди. Имтиҳонга солишни тўхтатди, бу ҳакда фармон чиқариб жойларга тарқатди. Бу ишлар 234(849-48) йилдан бошланди. Муҳаддисларни Сомирага таклиф этди. Уларга катта совға-саломлар бериб, иззат-ҳурмат кўрсатди. Уларга “сифат” ва “руъят” ҳақидаги ҳадисларни айтаверишни буюрди. Абу Бакр ибн Абу Шайба (муҳаддис, 849-50 в.э. Куфа, Ироқ) “ар-Русофа” жомесида дарс беришни бошлади. У ерда ўттиз мингча одам тўпланди. Укаси Усмон “ал-Мансур” жомесида дарс бошлади. У ерда ҳамўттиз мингча одам ҳозир бўлди. Одамлар Мутаваккилни ҳаққига жуда кўп дуолар қилишди. Уни мақташ ва улуғлашда ошириб ҳам юборишди, ҳатто “Халифалар учта: муртадларни қатл этган Абу Бакр Сиддиқ, адолат ўрнатган Умар ибн Абдулазиз ва суннатни тиклаган Мутаваккилдур” деганлар ҳам бўлди.

Шу йили Ибн Абу Довуд фалажга чалиниб ташландиқ тошга айланиб қолди. Аллоҳни ажридан маҳрум бўлгур!

Ўша йили бўлган ғаройиб ҳодисалардан: шундоқким, Ирокда қаттиқ самум шамоли эсдики, бунақаси бўлмаган. Куфа, Басра, Бағдод экин-тикинларига ўт кетди, мусофирларни ҳалок қилди. У 50 кун давом этди. Кейин Ҳамадонга ўтди. Экин-тикин, чорваларни ёндириб юборди. Одамларни бозорларга чиқармай тирикчиликдан қўйди, йўлларда юриб бўлмай қолди. Жуда кўп одам ҳалок бўлди.

Ундан аввалги йили Дамашкда даҳшатли зилзила рўй бериб уйлар вайрон бўлди. Одамлар уйларнинг остларида қолиб кетдилар. Бу зилзила Антокиягача етиб бориб, у ерни ҳам вайрон қилди, араб яриморолида катта ёнғинлар юз берди. Зилзила Мавсилда ҳам бўлди. Айтишларича, у ернинг эллик минг аҳолиси ҳалок бўлган. 235 (849-50) йили Мутаваккил насороларга ғул (занжир, кишан) тақиб юришни жорий қилди.

236 йили Мутаваккил Имом Ҳусайннинг қабри ва атрофидаги уйларни бузиб юбориб, шудгорлашга буйруқ берди. Зиёрат қилишни ман этди, у ерлар хароб бўлиб, саҳрога айланди. Мутаваккил мутаассиблиги билан танилган эди. Мусулмонлар бундан қаттиқазиятчекдилар. Бағдод аҳлиуни сўкиб (ҳақоратлаб) девор ва масжидларга ёзиб кетдилар. Шоирлар ҳажв қилдилар.

Бу ҳақда айтилганларидан баъзилари:

Аллоҳга қасамки, Умайя пайғамбарнинг набирасини ноҳак, ўлдирган бўлса, энди ўғиллари ҳам ҳудди шундай иш ҳилдилар.

Уумримга қасам, мана унинг бузилган қабри, уни ўлдиришда шерик бўлолмаганларига афсусланиб, суякларини ковлаб топтадилар...

237 йили Мутаваккил Мисрдаги ноибига қозиюл қузот Абу Бакр Муҳаммад ибн Абуллайснинг соқолини олиб, сўнг калтаклашга ва эшакка миндириб сазойи қилишга буйруқ беради. Бу ишни қилгани жуда яхши бўлган. Чунки у бебошларнинг катталаридан бўлиб, золим бир киши эди. Унинг ўрнига Моликнинг шогирдларидан Ҳорис ибн Мискинни тайинлайди. У бошида унамай, сўнг рози бўлади. Зулм кўрганларни рози қилиш учун собиқ қозини кунига 20 даррадан урдириб туради.

238 йили румликлар Думётни (Мисрда) талаб, ўт қўйдилар ва 600 та аёлни асир олиб, денгиз орқали қочиб қоладилар.

240    йили Хилот (Туркияда) аҳолиси осмондан қаттиқ товуш эшитдилар. Бундан кўп одам ўлди. Ироқда товуқ тухумидай дўл ёғди. Мағрибда ўн уч қишлоқни ер ютди.

241    йили осмонда юлдузлар чайқалди ва деярли тун бўйи юлдузлар чигиртка галасидек сочилиб турдилар. Бу кўрилмаган қўрқинчли бир ҳодиса бўлди.

242    (856-57) йили Тунис ва унинг атрофлари, Рай, Хуросон, Нишопур, Табаристон ва Исфаҳонда қаттиқ зилзила бўлиб тоғлар бўлиниб, ерлар одам сиғар даражада ёрилади. Мисрдаги Сувайдо қишлоғида осмондан тошлар ёғилди. Баъзи тошларнинг вазни 10 ритлга борарди (тахм. 5-6 кг). Яман аҳолисининг экин майдони бўлган бир тоғ бошқаларнинг экин майдонига юриб бориб қолди. Ҳалабда Рамазон ойида “рахам” (бургутга ўхшаган гўштхўр қуш) дан кичикроқ бир оқ қуш тушиб: “Эй одамлар, Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ (дан)”, деб 40 марта қичқирди. Сўнг учиб кетиб, эртасига яна шуни такрорлади. Барид (чопар) буни ёзиб юборди ва 500 та эшитган одамни гувоҳ қилади.

Ўша йили котиб Иброҳим ибн Мутаҳҳар Басрадан туя судрайдиган ғилдиракда (аравада) ҳажга борди. Одамлар бундан жуда ҳайратландилар.

243    йили Мутаваккил Дамашққа келади. Дамашқ унга ёқиб қолади. Дорийяда унга қаср қурилади ва ўша ерда яшашга жазм қилади.

Язид ибн Муҳаммад Муҳаллабий бу ҳақда (шеър):

“Ўйлайманки, Шом Ироҳнинг мусибатидан хурсанд бўлади имом кўчишга қарор қилганда...

Ахир Ирок, ва ироқликларни ташлаб кетсанг, гўзал парини талок, билан қийнаган бўласан”, дебди.

Шунда Мутаваккил қароридан қайтиб, 2 ё 3 ойда Ироққа қайтиб келади.

244    йили Мутаваккил араб тили пешвоси Яъқуб ибн Сиккитни қатл қилди. Фарзандларига илм беришни унга топшиган эди. Бир куни Мутаввакил ўғиллари Мўътаз ва Муайядга қараб, Ибн Сиккитдан сўрайди: “Сенга бу иккови яхшими ёки Ҳасан ва Ҳусайн яхшими?” “Булардан Қанбар (Алининг озод қилган қули) яхширокдур менга”, дейди у. Шунда уни туркларга айтиб, жони чиққунча қорнидан босиб ташлатади. Баъзиларнинг айтишича, унинг тилини юлиб олишга буюрган. Яъқуб ўлади. Ўғлига хун ҳаққини жўнатади. Мутаваккил рофизий эди.

245    (859-60) йили бутун дунёда зилзилалар бўлди. Шаҳар, қалъа ва кўприклар бузилди. Антакияда бир тоғ денгизга қулади. Осмондан даҳшатли товушлар эшитилди. Мисрда ер қимирлади. Билбисликлар (Нил дельтасининг жануби-шарқидаги шаҳар) Миср (Қоҳира) тарафдан чиққан қаттиқ бир овоз туфайли бир қанчалари ўлиб қолди.

Макка булоқлари ерга сингиб кетди ва Мутаваккил Арафотдан Маккага сув келтириш учун юз минг динор бериб юборди. Мутаваккил жуда ҳам сахий эди. Ҳеч бир халифа Мутаваккилчал ик шоирларга мукофот бермаган, дейишади. Бу ҳақда Марвон ибн Абулжануб:

саховатли кафтингни юм энди, етар энди,

ахир мен сенга зулм қилиб кўяман деб кўрҳяпман, - дейди.

Мутаваккил деди: “Саховатим билан сени ғарқ этмагунимча тўхтамайман”. Унинг бир қасидаси учун бир юз йигирма минг динор берган эди. Али ибн Жаҳм кирганда Мутаваккил қўлидаги икки дурдан бирини унга отди. Али дурнинг у ёқ-бу ёғини айлантириб кўрган эди, “Худо ҳаққи, юз мингдан ортиқ турадиган дурни кам кўряпсанми?” - деди у. “Йўқ, мен бунинг шеригини ҳам олиш учун янги байт ҳақида ўйлаяпман”, - деди Али. “Ундай бўлса айт уни”, деди Мутаваккил. У эса:

Бу ҳақир дунёда бир одил подшоҳ бор,

унинг “денгиз”идан “денгиз”лар куяди ўзига сув.

Подшоҳлик у ва унинг болаларида токи кеча ва кундуз бор экан, ҳар бир ишда ундан ҳўрқилади ва умид ҳилинади гўёки у жаннат ва дўзах саховатда икки кули икки кундош каби иккиси ҳам унинг учун рашк ҳилади. Ўнг кўли берса ундан бир нарса, чап кўли ҳам худди шундай ишни ҳилар”.

Шундан сўнг иккинчи дурни ҳам унга ирғитди.

Айтишларича, Мутаваккилга халифаликни ҳар бирларининг оталари халифа бўлган саккиз киши топширган: Мансур ибн Маҳди, Аббос ибн Ҳоди, Абу Аҳмад ибн Рашид, Абдуллоҳ ибн Амин, Мусо ибн Маъмун, Аҳмад ибн Мўътасим, Муҳаммад ибн Восиқ ва ўзининг ўғли Мунтасир.

Масъудий айтади: “Ўтганлардан ҳеч ким лоф ё чин бўлсин, Мутаваккилчалик ўз давлатининг гаштини сургани ва катта мол-дунёга эга бўлгани маълум эмас. У кайфу сафога, шаробхўрликка муккасидан кетган эди. Унинг тўрт юзта чўриси бўлган, ҳар бири билан бўлиб чиққан”.

Суламийнинг “Китоб ал-миҳан” (Қийноқлар ҳақида китоб) ида келибди: “Мисрда ҳолларнинг тартиби (даражалари) ва валийларнинг мақомлари ҳақида биринчи бўлиб гапирган Зуннун бўлган. Миср раиси (қозиси, муфтиси), Моликнинг катта шогирдлариданАбдуллоҳибнАбдулҳакамунгақаршичиқади,уни илгаригилар (салафлар) айтмаган илмни ўйлаб чиқарганликда ва зиндиқликда айблайди. Миср амири уни ҳузурига келтириб, эътиқоди ҳақида савол-жавоб қилади, жавоблари ёқади. Мутаваккилга бу ҳакда ёзиб юборади ва у Зуннунни ҳузурига юборишни буюради. Чопар билан жўнатилади. Мутаваккил унга ихлос қўйиб қолади, яхши кўриб ҳурмат қилади. “Солиҳлар ҳақида гап кетса Зуннун уларнинг пешвоси” деган сўзларни айтади”.

Мутаваккил ўғиллари Мунтасир кейин Мўтаз, кейин Муайяд валиахд бўлиши ҳақида одамлардан байъат олади. Онасини яхши кўргани учун аввал Мўтаз халифа бўлишини хоҳлайди ва Мунтасирдан валиахдликни унга беришни сўрайди. Мунтасир бунга унамайди. Шундан кейин уни кўпчилик ўтирган мажлисларда изза қиладиган, қўрқитадиган ва ҳақорат қиладиган бўлиб қолади. Кутилмаганда, бир ишлар сабаб бўлиб турклар билан Мутаваккилнинг орасига совуқчилик тушади. Турклар Мунтасир билан, унинг отасини ўлдиришга тил бириктирадилар. Ярим тунда беш киши кириб маишатда ўтирган Мутаваккилни ва вазири Фатҳ ибн Ҳоқонни ўлдирадилар. Шунда тарих 247 (861-62) йил 5-шаввол эди.

Уни тушда кўриб, Аллоҳ сени нима қилди деб сўралганда, суннатни озгина жонлантирганим (тиклаганим) учун Аллоҳ кечирди мени дейди.

Уни Маҳбуба деган ёш ходимаси (севгилиси) бор эди. У шоира, кўп илмлардан бохабар, тамбурчи аёл бўлган. Мутаваккилдан кейин у Катта Буғога берилди. У бир куни Маҳбубадан бирга кайф-сафо қилишни талаб қилади. У эса бир четга бориб ўтириб олади. Буғо: “Кўшиқ айт”, деди. Маҳбуба баҳона қила бошлайди. Буғо уни қаттиқ қўрқитади ва удни олишга буюради. Шундан кейин удни кўксига қўйиб, илтижолий тарзда куйлай бошлайди:

Ҳаёт қандай менга лаззат берсин кўрмасам унда Жаъфарни, кўрдим мен подшоҳни қонга беланган ҳолда барча ошиҳлару дардманлар ўзларига даво топдилар, ўлимнинг бозорини топса эди, ҳўлидаги борин бериб шаксиз сотиб оладиган Маҳбубадан бошқа, мендек ҳайғуга ботган кишига яшашдан кўра ўлим афзалрок,...

Буғо бундан дарғазаб бўлиб уни қамашга буюради ва у ўша ерда ўлиб кетади.

Ибн Асокир келтиради: “Ҳишом ибн Аммор дебди: “Мен Мутаваккилни шундай деганини эшитдим: “Оҳ афсус, мен Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъийнинг замонасида бўлиб, уни кўриб, ундан илм ололмадим! Зеро, мен тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эй одамлар, Муҳаммад ибн Идрис ал-Мутталибий Аллоҳнинг раҳматига етди ва сизга яхши илмни қолдирди, унга эргашганингиз, тўғри йўлни топасиз”, деяётганларини кўрдим. Сўнг Мутаваккил: “Эй Аллоҳ, Муҳаммад Идрисни кенг раҳматингга еткиз ва менга унинг мазҳабини ўрганишни осон қил”, деб дуо қилди”.

Менимча бундан билинадики, Мутаваккиллик Шофеъий мазҳабида бўлган ва муайян бир мазҳабни тутган биринчи халифа бўлади.

Аҳмад ибн Али Басрийдан келтирибди: “Мутаваккил Аҳмад ибн ал-Муаддал ва бошқа олимларни тўплади. У тўпланганларнинг олдига чиққанда барча турди-ю, Аҳмад ибн Муаддал турмади. Мутаваккил Убайдуллоҳга: “Нима, бу бизга байъат бермаганми?” деди. “Берган, лекин уни кўзида касали бор”, деди у. Шунда Аҳмад ибн Муаддал: “Эй амиралмўминин, кўзим туппа-тузук, фақат мен сизни Аллоҳнинг азобидан асрамоқчи бўлдим. Зеро Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг уни деб ўринларидан туришларини яхши кўрган (талаб қилган) киши ўз жойини дўзахда деб ҳисоблайверсин”, дебдилар. Шундан кейин Мутаваккил унинг ёнига келиб ўтирди”.

Язид ибн Муҳаллабийдан келтирибди: “Мутаваккил менга шундай деди: “Эй Муҳаллабий, халифалар раиятни итоатда тутиш учун қаттиққўллик қилишар эди. Мен эса уларга юмшоқ бўламан, токи мени яхши кўрсинлар ва менга итоат этсинлар”.

Абдул аъло ибн Ҳаммод ан-Нурсийдан келтирибди: “Мута-ваккилнинг олдига кирганимда менга айтдики, “Эй Або Яҳё, нимага келмай кетдинг, уч кун (йил)дан бери сени кўрмадик. Сенга бир нарса атагандик, бошқа одамга бериб юбордик”. Мен дедим: “Эй амиралмўминин, атаган нарсангиз учун Аллоҳ сизга ажр берсин. Шу ҳақда бир жуфт байт айтсам нима дейсиз?

- Ҳа, айта қол, - деди у.

Мен дедим:

“Қилмоҳчи бўлган яхшилигингизга, албатта ташаккур айтаман, яхшилик ҳилишни хоҳлаганингиз ўзи яхшиликдур.

Таҳдирда бўлмаган нарса учун сизга таъна ҳилмайман, ахир ризк, ўзгармас тақдир тасарруфида-ку”, дедим.

У менга шунда минг динор берди”.

Жаъфар ибн Абдулвоҳид Ҳошимийдан келтирибди: “Онаси ўлганда Мутаваккил: “Эй Жаъфар, бир байтга кучим етди, ундан ўтсам чалкашиб кетаман” деди-да, бу байтни айтди:

“Таҳдир бизни ажратганда ўзимни тутиб,

Пайғамбар Муҳаммаднинг ўлими билан тасалли топдим”.

Шунда даврада ўтирганлардан бири шуларни қўшиб қўйди:

“Ўлимдан ўзга йўл йўҳ барчамизга,

ахир бугун ўлмаган эртага ўлар-ку бешак”.

Фатҳ ибн Ҳоқондан келтирибди: “Бир куни Мутаваккилнинг ҳузурига кирсам қимирламай хаёл суриб ўтирибди. Мен дедим: “Эй амиралмўминин, нима бу хаёл суриш, Аллоҳ ҳаққи, ахир ер юзида сенинг ҳаётингдек лаззатли ва неъматли ҳаёт ҳеч кимда йўқ-ку?!” У деди: “Эй Фатҳ, кенг ҳовлиси, солиҳа аёли, етарли рўзғори ҳамда унга озор берадиган ва хўрлик етказадиган биз подшохдарни танимайдиган ва бизларга муҳтож бўлмайдиган одамнинг ҳаёти меникидан кўра яхшироқдур”.

Али ибн Жаҳмдан келтирибди: “Мутаваккилга Маҳбуба деган бир жорияни ҳадя қилишди. Ўзи Тоифда улғайган, адабли (адабиёт, илм) шеърлар ривоят қила оладиган эди. Мутаваккил унга берилиб кетди. Кейин нима бўлди-ю, ундан хафа бўлиб қолди. Жорияларни у билан сўзлашмокдан ман этди. Бир куни унинг олдига кирдим, у менга: “Тушимда мен Маҳбуба билан, Маҳбуба мен билан ярашибмиз”, деди. “Хайрли иш бўлибди, эй амиралмўминин”, дедим мен. “Тур, мен билан юр, унинг нима қилаётганини кўрамиз”, деди. Бориб ҳужрасига қарасак, у уд

чалиб шундай деяётган экан:

“Саройда айланаману шикоятимни айтишга одам топмасман, гапирмас менга...

Гўё мен тавба қилиб бўлмас гуноҳ қилгандек подшоҳ билан орамизга шафеъ

бормикан, уйқумда (тушимда) келиб ёнимга, ярашган эди, тонг отганда қарасам,

яна ташлабмени, аразида қолибди”.

Шунда Мутаваккил дод деб юборди. Жория эса югуриб чиқиб тиз чўкканча унинг оёқларини ўпиб дедики: “Эй хўжам, бу кеча тушимда сиз мен билан ярашибсиз”.

- Аллоҳ ҳаққи, мен ҳам сени тушимда кўрувдим!

Шундан кейин уни яна ўз мартабасига қайтарди. Мутаваккил ўлдирилгач, Маҳбуба Буғога ўтди”.

Ибн Асокир Аҳмад ибн Ҳанбалдан ривоят қилади: “Туни билан ухлолмай, кейин ухлаб қолиб бир туш кўрдим. Тушимда бир кишини осмонга олиб чиқиб кетишаётган экан, шунда: “Бир подшоҳ афву мағфирати чексиз, бошқа бир подшоҳ ҳузурига олиб кетилмоқда”, деган овоз келди.

Эрталаб турганимизда Сурра ман раадан Бағдодга Мутаваккилнинг ўлгани ҳақида хабар келди”.



Мутаваккил ривоят қилган ҳадислар

Хатиб деди (ровийлари силсиласида Мутаваккил ҳам бор): “Жарир ибн Абдуллохдан ривоят қиладилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мулойимликдан бебаҳра одам (умуман) яхшиликдан маҳрум экан” (Буҳадисни Табароний “ал-Маъжам ал-кабир”да Жарирдан бошҳа ровийлар орҳали келтирган).

Ибн Асокир деди: “Али ибн Жаҳм айтди: “Мутаваккилнинг ҳузурида гўзаллик ҳақида мунозара қилинди. Шунда Мутаваккил: “Чиройли соч ҳам албатта гўзаллик”, деди ва ушбу ривоятни Ибн Аббосдан келтирди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч турмаклари қулоқнинг юмшоқ еригача тушар эди ва у худди дур каби эди. У киши жуда ҳам чиройли одам эдилар. Ранглари нозик (оч) буғдойранг эди. Бўйлари дароз ҳам, калта ҳам эмас эди. Абдулмутталиб ҳамда Ҳошимнинг сочлари ҳам қулоқ юмшоғига тушар эди”.

Али ибн Жаҳм айтади: “Мутаваккилнинг ҳам сочи қулоқ юмшоғигача эди”.

Мутаваккил бизга деди: “Мўътасим, Маъмун, Рашид, Маҳди, Мансур унинг отаси Муҳаммад, Бобоси Али, унинг отаси Абдуллоҳ ибн Аббос барининг сочи қулоғигача эди”.

Менингча, бу ҳадис соч турмаги, ота-боболар ва халифаларни зикр қилиниши каби уч жиҳатдан сулолавийдир. У олтита халифа воситасида ривоят қилинган.

Мутаваккил даврида ўлган машҳур одамлардан: Абу Савр, имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Иброҳим ибн Мунзир Хизомий, надим Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, қори Равҳ, Зуҳайр ибн Ҳарб, Саҳнун, Сулаймон Шозкуний, Абу Масъуд ал-Аскарий, Абу Жаъфар ан-Нуфайлий, Абу Бакр ибн Абу Шайба ва акаси, шоир Дийкулжин, моликия мазҳаби имоми Абдулмалик ибн Ҳабиб, Шофеъийнинг шогирдларидан Абдулазиз ибн Яҳё ал-Ғул, Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Қаворирий, Али ибн ал-Мадийний, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Намир, Яҳё ибн Муин, Яҳё ибн Букайр, Яҳё ибн Яҳё, қори Юсуф ал-Азрақ, Бишр ибн ал-Валид ал-Киндий ал-моликий, анави ит, Аллоҳ раҳм қилмагур Ибн Довуд, мўътазилалик шайхи ва залолат аҳлининг раҳнамоси Абу Бакр ал-Ҳузалий ал-Аллоф, мўътазилаларнинг катталаридан Жаъфар ибн Ҳарб, каломшунос Ибн Килоб, қози Яҳё ибн Аксам, ал-Ҳорис ал-Муҳосибий, Шофеъийнинг шогирди Ҳармала, Ибн ас-Сиккит, Аҳмад ибн Манеъ, зоҳид Зуннун Мисрий, Абу Туроб ан-Нахшабий, қори Абу Умар ад-Дуврий, Шоир Даъбал, наҳвчи Абу Усмон ал-Мозаний ва бошқалар.

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан