loader
Foto

Ширкнинг катта ва кичик турлари

Ширк ҳам куфр каби икки навга - катта ва кичикка бўлинади.

Катта ширк маълумдир. Ибнул Қоййим айтади: Аллохдан ўзга бировни ҳам Унга тенг тутмоқ ширкдирки, у мушрикларнинг илоҳларини Оламлар Парвардигорига тенг қилишдек гапдир. Шунинг учун улар Қиёмат Куни дўзахда илоҳларига қарата дейдилар:

“Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз”. (Шуаро сураси, 97-98-оятлар)

Бундай ширкдан сўнг мағфират қабул қилинмас, илло ундан тавба қилмоқ мумкин.

“Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди”. (Нисо сураси, 48-оят)

Чунки агар у жаҳолат ва ширкни, Қуръон айб санаган ва мазамматлаган нарсаларни билмаса ўша жаҳолатга ўзи ҳам тушиб ўрнашади ва унга бошқаларни чақиради, уни тўғри деб ўйлайди. Чунки у унинг бу ишлари аҳли жоҳиллар, у кабиларнинг, ундан ёмонларнинг ёки ундан ёмонлик жиҳатидан пастроқларнинг ишлари эканлигини билмайди, натижада унинг қалбидаги Ислом ҳалқаси узилади, яхшилик ёмонликка, ёмонлик яхшиликка бидъат суннатга, суннат бидъатга айланиб қолади.

Аллома Ибнул Қоййим айтади: Кичик ширк: риё, одамларга тилёғламалик қилиш, Аллоҳдан ўзгага қасам ичишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ким Аллоҳдан ўзгага қасам ичса ширк келтирибди”. Киши кишига Аллоҳ ва сен истаганинг бўлади, бу Аллоҳдан ва сендан бўлди, мен Аллоҳ ва сен билан биргаман, Аллоҳ ва сендан ўзга ҳеч кимим йўқ, мен Аллоҳга ва сенга суянаман, агар сен бўлмаганингда шундай шундай бўлмас эди, деб айтиши катта ширкдир. Албатта бу айтувчининг мақсадига қараб бўлади. Ҳадисда келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: Аллоҳ ва сиз истаганингиз бўлади, деган кимсага: “Сен мени Аллоҳга тенг қиляпсанми?, балки сен Ёлғиз Аллоҳнинг айтгани бўлади деб айтгин”, дедилар.

Яна, шайхнинг розилиги учун сочни қиришликдир. Чунки бунда Аллоҳдан ўзгага бандалик қилиш бордир. Зеро, фақатгина Аллоҳнинг буюрган ибодатларидагина соч қирилади.

Яна, шайхга тавба қилишлиқцир. Бу буюк ширкдир. Намоз, рўза, ҳаж ва бошқа ибодатлар каби тавба ҳам фақат Аллоҳга қилинади. Зеро, тавбага Ёлгиз Аллоҳгина ҳақлидир.

Ҳадисда келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир асирни олиб келишди. Шунда асир: Аллоҳим, мен Сенга тавба қилдим, Муҳаммадга эмас, деди. шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақни ўз аҳлига берди”, дедилар.

Тавба сажда ва рўза каби фақат Аллоҳгагина қилинадиган ибодатдир.

Яна ширкнинг навларидан бири, Аллоҳдан ўзгага назр қилиш бўлиб, бу ҳам ширкдир. Балки у Аллоҳдан ўзгага қасам ичишдан кўра каттароқ ширкдир. Бас ҳадисда “Ким Аллоҳдан ўзгага қасам ичса ширк келтирибди”, дейилган экан, Аллоҳдан ўзгага назр қилиш қандай бўлди. Бундан ташқари Уқба ибн Омир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу ҳадисни ривоят қилган: “Назр ҳам қасамдир”.

Юсуф Қарзовийнинг

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси