loader
Foto

Ал-Муқтадир Биллоҳ Абулфазл

Муқтадир биллоҳ - Абул Фазл Жаъфар ибн Мўътазид. 282 йили рамазонда туғилган. Онаси рум, баъзиларнинг айтишича, турк аёли. Исми Ғариб ёки Шағаб. Акаси касали кучайганда укаси Муқтадир ҳақида сўраб, унинг балоғатга етганига ишонч ҳосил қилади ва унга тахтни мерос қолдиради. Ҳеч ким бунчалар ёшлиқцан халифа бўлмаган. У 13 ёшида халифа бўлди. Шунинг учун вазир Аббос ибн Ҳасан уни ёш бола (гўдак) деб халифаликдан тушириб юбормоқчи бўлди. Бир жамоа, тахтга Абдуллоҳ ибн Мўтазни ўтқазиш учун унга қўшилдилар. Абдуллоҳ ибн Мўтаз қон тўкилмаслик шарти билан бу ишга рози бўлган эди. Бундан хабар топган Муқтадир Аббосга имтиёзлар берди, мол-дунё бериб рози қилди ва у бу йўлидан қайтди. Қолганлар эса, 296 йили Муқтадирга қарши рабиул аввалнинг 20 сида ҳужумга ўтдилар, тўп ўйнаётган Муқтадир қочиб саройга кирди, эшиклар танбаланди. Вазир ва бир жамоаўлдирилди. Ибн Мўтазга хабар қилинди, у етиб келди. Лашкарбошилар, қозилар ва аъёнлар ҳам ҳозир бўлдилар. Барчалари Ибн Мўтазга байъат бериб“ал-Ғолиб биллоҳ” деб унга лақаб қўйдилар ва у Муҳаммад ибн Довуд ибн ал-Жарроҳни вазир, Абулмусанно Аҳмад ибн Яъқубни қози қилиб тайинлади. Ибн ал-Мўтаз халифа бўлгани ҳақида ёрлиқлар битилди.

Муофий ибн Закариё ал-Жаририй деди: Муқтадир туширилиб, Ибн Мўтазга байъат берилганда шайхимиз Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг олдига кириб, бу ҳақда хабар беришади:

-    Хўп, ундоқ бўлса, вазирликка ким номзод экан?

-    Муҳаммад ибн Довуд.

-    Қозиликка-чи?

-    Абулмусанно.

Шунда хиёл ўйлаб, сўнг дебдилар:

-    Бу иш амалга ошмайди.

-    Нима учун?

-    Сиз номларини айтганларнинг бари олий мансаблардан маънан ўтиб бўлган ва замон уларга орқа ўгириб, дунё улардан юз буриб бўлган кимсалар. Бу ҳолат ўзгаради ва узоқ чўзилмайди деб ўйлайман, - деди шайхимиз.

Ибн Мўтаз халифалик саройига кўчиб ўтиши учун Муқтадирга Муҳаммад ибн Тоҳирнинг ҳовлисига кетиши кераклиги ҳақида буйруқ берди. У рози бўлди. Бироқ унинг ёнида қолган кичик бир гуруҳ: эй қавм, бошимизга тушган бу ишни даф қилишда ўзимизни бир синаб кўрмай, осонгина таслим бўлаверамизми, дедилар. Қуролларини тақцилар ва Ибн Мўтаз турган Мухаррамга (Сурияда) қараб юрдилар. Унинг атрофидагилар уларни кўриб қалбларига Аллоҳ қўрқув солди ва уришмай қочиб қолишди.

Ибн Мўтазнинг вазири ва қозиси ҳам қочдилар. Бағдодда талон-торож ва қотилликлар юз берди. Муқтадирўзини бўшатган (туширган) фақиҳлар ва амирларни туттирди ва уларни Юнус ал-Хозинга топширди. У тўрт кишидан бошқа, тўртнинг ичида қози Абу Умар ҳам бор эди, барини қатл қилди. Ибн Мўтаз эса ҳибсга олинди. Кейинроқ у ердан ўлигини чиқаришди. Ҳокимият Муқтадирнинг қўлига тўлиқ ўтди. Ўзига Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Фиротни вазир қилиб олди. Бу одам ишни жуда яхши олиб борди, арзу додларга етди. Муқтадирни одил бўлишга чақирди. У ёш бола бўлгани учун ишлар вазир Алига топширилди. Ўзи бўлса ўйин-кулгидан бўшамас ва бу билан хазинани совурар эди.

Шу йили Муқтадир яҳуд ва насораларни хизматга олмаслик ва уларга эшакнинг эгарига миниб юриш ҳақида фармон берди. Мағрибда эса Маҳци ғалаба қилди. Имомат унга топширилди, ўзини халифа деб эълон қилди. Халқ ичида адолат ва эҳсонга ривож берди. Одамлар (халқ) унга эргашдилар. Мағриб унга бўйсунди. Мамлакат кенгайди. Махдияни қурди. Африка амири Зиёдатуллоҳ ибн ал-Ағлаб Мисрга қочди. Сўнгра Ироққа келди. Шу санадан эътиборан Мағриб Бани Аббос ихтиёридан чиқди. Демакки, барча ислом ерларидаги уларнинг подшохдиги 160 йилдан ошиқ давом этди. Мана шундан кейин уларда (ҳудудида) қисқариш бошланди.

Заҳабий деди: “Ёш бола бўлгани учун Муқтадир даврида тартиб-интизомга кўп зиён етди”.

300    (913-912) йили Дайнурда бир тоғ ерга ботиб, остидан кўп сув чиқиб қишлоқларни ғарқ қилди. Ўша йили хачир хўтик туғган. Хохдаган ишига қодир Зотга тасаннолар айтамиз.

301    йили вазирликка Али ибн Исо ўтирди. Тамадан холи, адолат ҳамда тақво билан иш юритди. Шаробни йўқ қилди. Солиқларнинг йилда 500000 динордан баландини бекор қилди. Шу йили Абу Умар қозиликка қайтарилди. Муқтадир Шамосияга борди. (Ҳозир Багдоддаги бир мавзе). Бу унинг биринчи бор сафарга чиқиб халққа кўрингани эди. Ҳусайн Ҳаллож туяда сазойи қилиниб, Бағдодга олиб келинди ва тирик ҳолда чор тахтага боғлаб қўйилди ва “Билиб қўйинглар, бу қарматийларнинг даъватчиларидан бири”, деб жар солинди. Сўнгра, 309 (921-922) йили қатл қилингунга қадар ҳибсда сақланди. У ҳакда, ўзининг илоҳийликка даъвоси, улуғ зотларга лоҳутнинг (илоҳийликнинг) қўшилиб кета олиши ва ўз дўстларига чаракдаб турувчи нурдан номалар битиши ҳақидаги сўзлари тарқалди. У билан мунозара қилиб кўрилганда, на Қуръондан, на ҳадисдан ва на фиқхдан ҳеч нарса билмаслиги аён бўлди. Шу йили Махди Фотимий 40000 барбар билан Мисрга юриш қилди (Қоҳирага). Нил тўсқинлик қилди ва Искандарияга қайтди. У ерни вайрон қилди, қонлар тўқци. Қайтаётганида Муқтадир унга Бурқада ҳужум қилди. Ўртада жанглар бўлиб ўтди. Шу йили Фотимий Искандария ва Файюмни қўлга киритди.

302    йили Муқтадир 5 та боласини хатна қилдирди. Фар-зандларининг хатнасига 600000 динор сарф қилди. Уларга қўшиб бир гуруҳ етимларни ҳам хатна қилди. Уларга эҳсонлар қилди. Шу йили Миср (Қоҳира) жомесида ҳайит намози ўқилди. Илгари у ерда ҳайит намози ўқилмас эди. Али ибн Абу Шайха қоғозга қараб хутба ўқиди. У “Иттақуллоҳа ҳаққа туқотиҳи вало тамувтунна илло ва антум мушрикун”, деб хатога ҳам йўл қўйди. (Мусулмон бўлмасдан ўлманглар, деган жойини мушрик бўлмай ўтманглар, деб хатога йўл қўйган).

Дайлам ўша йили Ҳасан ибн Али Алавий Атруш қўлида исломга киради. У мажусий эди.

304 йили Бағдодда “забзаб” деб аталувчи жонивордан қўрқув тарқалди. Одамларнинг айтишича, уни кечалари томларда кўришган. Болаларни ер, аёлларнинг кўкракларини кесиб кетар экан. Бир-бирларига қоровуллик қилишиб, уни қочсин деб тоғораларни тақиллатиб урар эканлар. Одамлар ўз болаларини ғаладонларга солиб қўярдилар. Бу ҳолат бир неча тунлар давом этди.

305    йили совға-саломлар билан Румдан элчилар келишди. Улар ўртада тинчлик ўрнатилишини сўрадилар. Муқтадир жуда катта (ҳарбий) намойиш ташкил қилди. Шунда Шамосия дарвозасидан халифалик уйигача 160000 аскарни сафлантирди. Уларнинг ортида 7000 ходим, кейин 700 нафар хожиб (эшикбон) турғазилди. Халифалик уйининг деворларига 38000 ипак парда тортилди. 22000 та гилам тўшалди. Ҳадрага (марказ) 100 та занжирбанд ваҳший ҳайвон келтирилди. Бошқа кўплаб нарсалар ҳозир қилинди. Ўша йили Умон соҳибидан ҳадялар келди. Уларнинг ичида бир қора қуш бўлиб, у форс ва ҳинд тилида тўтидан бурророқ гапирарди.

306    йили Муқтадирнинг онаси йилига 7000 динор сарфланадиган бир мористон (ақли ночорлар уйи)ни очди. Шу йили амр ва наҳи халифанинг бўшанглигидан унинг ҳарами ва хотинлари қўлига ўтиб кетди. Иш шу даражагача етиб бордики, Муқтадирнинг онасига ҳар жумада арзу-додларни эшитиб, шикоятномаларни кўриб чиқиш ҳақида буйруқ берилди. Шундан кейин у аёл мажлисда рахбарлардек ўтирадиган, қозию аъёнлар ҳозир қилинадиган, кўриладиган номаларнинг устида унинг ёзуви қўйиладиган бўлди. Шу йили Қоим Муҳаммад ибн Махди Мисрга қайтиб Саиднинг кўп қисмини босиб олди.

308 йили Ҳомид ибн ал-Аббос оддий халққа солиқларни ошириб, зулмни кучайтириб, талончилик ишларини қилганлиги сабабли Бағдодда нарх-наво кўтарилиб кетди, одамлар ғалаён қилди. У аскарларни ишга солди. Оломонуларни ҳар ерга тарқатиб юборди. Уруш бир неча кун давом этди. Оломон маҳбусхоналарга ўт қўйди, уларни очиб юборди, одамларни талади. Вазирни тошбўрон қилдилар. Аббосийлар давлатидаги вазият жуда ҳам беқарорлашди. Ўша йили Қоимнинг (Фотимийнинг) аскарлари Фистотни қўлга олдилар. Миср аҳли жангга отланди. Узун гапириш (шарҳлаш) мумкин бўлган жанглар ва бошқа кўп ишлар бўлди.

309 йили қози Абу Умар, фақиҳ ва уламоларнинг фатволари билан Ҳалложнинг қони ҳалол деб эълон қилиниб, у қатл қилинди. У ҳақда китоб ёзганлар ҳам бор.

311    йили Муқтадир Мўътазид даврида жорий қилинганидек, “завил арҳом” ҳам мерос олиши мумкинлиги ҳақида фармон берди.

312    (924-925) йили Хуросон волийси тарафидан Фарғона фатҳ қилинди. 314 йилда Румликлар қилич билан Малтия (Малатия) га кирдилар. Шу йили Дажланинг Мавсилдаги қисми музлади. Унинг устидан ҳайвонлар ўтказилди. Бунақаси бўлгани маълум эмас.

315    йили Румликлар Думётга (Мисрда) бостириб кириб одамларни асир олиб, нарсаларни ташиб кетдилар. Шаҳар жомесида қўнғироқ чалдилар. Шу йили Дайлам Рай ва тоғларни босиб олди. Одамларни ўлдириб, болаларни бўғизлади.

316    йили Қарматий бир сарой солиб уни “Дорул ҳижра” деб атади. Шу йиллари унинг бузғунчилик ишлари, шаҳарларга босқинлари, мусулмонларга ҳужумлари кўпайиб кетганди. Қалблардаундан қўрқув пайдо бўлди. Тарафдорлари ҳам кўпайди. Жойларга ўз навкарларини тарқатди. Халифа саросимага тушди. Муқтадирнинг қўшинларини бир неча бор мағлубиятга учратди. Қарматийлар хафви боис шу йиллардан ҳаж тўхтаб қолди. Макка аҳли кўчиб кета бошлади. Румликлар Хилотга юриш қилиб, жомесидаги минбарни чиқариб ташлаб, ўрнига хоч ўрнатдилар.

317    (929-930) йили Муқтадирга қарши Музаффар лақабли Мунис деган ходим исён қилди. Бунга халифа Мунисни бўшатиб амирул умароликка Ҳорун ибн Ғарибни тайинламоқчи экан деган хабар сабаб бўлди. Унга қолган аскар ва амирлар ҳам қўшилдилар. Улар халифа ўрдасига келишди. Муқтадирнинг хос хизматчилари қочиб кетдилар. Унинг ўзи, онаси, холалари ва ҳарамидагилар хуфтондан сўнг ўрдадан чиқарилдилар. Шу кеча муҳаррам ойининг ўн тўрти эди. Онасининг 600000 минг динори талон-тарож қилинди. Гувоҳлар ҳозирлигида истеъфога чикди. Мунис ва амирлар Муҳаммад ибн Мўътазидни олиб келиб байъат беришди ҳамда унга “ал-Қоҳир биллоҳ” деган лақаб қўйишди. Вазирлик Али ибн Муҳлага топширилди. Бу кун шанба эди. Якшанба куни Қоҳир тахтга ўтирди. Вазир шаҳарларга (жойларга) номалар жўнатди. Тантана (парад)лар душанба куни ўтказилди. Шунда аскарлар байъат ҳаққи ва йиллик маошни талаб қилиб қолдилар. Мунис бунга тайёр эмасди, шовқин кўтарилди. Эшикоғаси ўлдирилди. Муқтадирни халифаликка қайтаришни талаб қилиб Муниснинг ҳовлисига бостириб бордилар. У ердан Муқтадирни халифалик саройигача елкаларида кўтариб боришди. Қоҳирни ушлаб келтиришди. У йиғлаб Аллоҳ, Аллоҳ, айб ўзимда, дер эди. Муқтадир уни яқинлаштириб ўпди ва деди: Эй укам, Аллоҳ ҳаққи сенда айб йўқ. Аллоҳ ҳаққи мендан сенга ҳеч қандай ёмонлик етмайди. Шундан кейин у ўзига келди. Халқ тинчланди. Вазир жойларга халифанинг халифаликка қайтгани ҳақида қайтадан номалар жўнатди. Муқтадир кейин аскарларга мол-дунёни аямай берди. Шу йили Муқтадир Мансур Дайламий билан ҳаж сафарига чиқди. Маккага саломат етиб келдилар. Шунда Аллоҳнинг душмани Абу Тоҳир қарматий таврия куни у ерга етиб келди. У Масжиди Ҳарамнинг ичида ҳожиларни жуда дахшат ва суръат билан қатл этиб юборди. Ўликларни замзам қудуғига ташлади. Ҳажарул асвадни чўқмор билан уриб синдирди. Сўнг уни кўчириб олди. Маккада ўн бир кун туриб кейин кетди. Ҳажарул асвад 20 йилдан ошиқ уларнинг қўлида турди. 50000 минг динор беришса ҳам қайтаришга унамадилар. Мутенинг халифалик вақтида қайтариб келинди.

Айтишларича, Маккадан Ҳажрга (қарматийларнинг ери) олиб боргунча унинг тагида қирқта туя жон берган, қайтаётганда ёлғиз ўзига ортилган ориқ ёш туя семириб кетган.

Муҳаммад ибн Рабе ибн Салмон деди: Мен қарматийлар бўлган йили Маккада эдим. Бир одам тарновни кўчириб олиш учун тепага чиқди (Каъба ҳақида). Мен уни кўриб турган эдим. Сабрим чидамай “Эй парвардигор, нега унга раҳм қилаяпсан”, дедим. Шунда ҳалига одам мияси билан ерга йиқилиб ўлди. Қарматий Каъба эшигига чиқа туриб:



Мен Аллоҳ билан, Аллоҳ эса мен билан

уяратади мен эса ўлдираман, деди.



Шундан кейин Абу Тоҳир қарматийнинг иши орқага кетди ва баданига мохов тошиб ириб кетди. Яна шу йили Аллоҳ таолонинг

сўзи сабаб бўлиб, Бағдодда жуда катта фитна қўзғалди. (Оятдаги маъно: шоядки (ёки албатта) Парвардигоринг сени “мақоми маҳмуд”да қайта тирилтиради) (Исро сураси, 79-оят).

Ҳанбалийлар бунинг маъноси: “Аллоҳ пайғамбарни ўз Аршига ўтқазади”, десалар, қолганлар “йўқ, бунинг маъноси шафоат қилиш мақоми”, дедилар. Жанжал-сурон тўхтамади. Қонлар тўкилди.

319    йили Қарматий Куфага бостириб кирди. Бағдодликлар ҳам унинг келишидан қўрқиб баланд овозларда нажот тиладилар, Мусҳафларни баланд кўтардилар. Муқтадини қарғадилар.

Ўша йили дайламлар Дайнурга бостириб кириб, аҳолисини асир олдилар, қонларини тўкдилар.

320    йили Мунис Муқтадирга қарши исён қилди. Муниснинг аскарлари кўпи барбарлар эди. Икки қўшин тўқнашганда бир барбар найза отиб Муқтадирни ағанатди, сўнг қилич билан бўғизлади, калласини найзага санчди. Устидаги бор нарсани ечиб олди. Очиқ қолган авратини хас-чўплар билан ёпиб қўйишди. Кейин бир ерни ковлаб дафн килишди. Шунда чоршанба, шавволдан уч кун қолган эди.

Айтишларича, ўша куни вазир унга фол очган (юлдуз қараган) Муқтадир вазирдан:

- Бу қайси вақт? - деб сўради.

-Завол вақти, - деб жавоб беради.

Муқтадир бундан ёмон фол (ирим) олиб орқага қайтмоқчи бўлади. Шу пайт Муниснинг отлари кўриниб қолади ва жанг бошланиб кетади. Энди уни ўлдирган барбарга келсак, одамлар унга қичқирган эдилар, у Қоҳирни олиб чиқиш учун халифалик саройи томон юради. ( югуради) Йўлда тикан уюми чиқиб қолади, қассоблар дўкони томонга бурилганида итлар унга осилган эди, от тизгиндан чиқиб кетади ва у отдан йиқилиб ўлади. Одамлар уни ўша тиканлар билан ёқиб юборишади. Муқтадир ақлирасо, фикри дуруст бўлса ҳам, лекин шаҳватга ва шаробга берилган эди. Шунингдек, бадхарж киши эди. Уни аёллар енгиб қўйган бўлиб, халифаликнинг барча жавоҳирлари, ноёб ва қимматбаҳо ашёларини уларга бериб юборарди. Бир чўрисига вазни уч мисқол келадиган ноёб дурни, Зайдон исмли иш юритувчисига бўлса қимматбаҳо гавҳар тасбеҳни ҳадя қилиб юборади. Жуда кўп бойликларни бит-чит қилиб йўқ қилади. Саройда славян, рум ва ҳабаш қулларидан ташқари, ўн минг бичилган қули бор эди.

Ундан 12 та ўғил фарзанд қолади. Ўғилларидан учтаси: Рози, Муттақи, Мутелар халифа бўлиб ўтганлар. Мутаваккил ва Рашидда ҳам шундай бўлган эди. Абдулмаликни бўлса тўрт ўғли ҳукмрон бўлиб ўтган. Бу ишда унга фақат подшоҳлар тенг келади. Бу Заҳабийнинг сўзлари. Мен дедим: Бизнинг замонамизда Мутаваккилнинг бешта боласи халифаликни эгаллаган: Мустаин Аббос, Мўътазид Довуд, Мустакфи Сулаймон, Қоим Ҳамза, Мустанжид Юсуф. Унга ўхшаши йўқдур. Саолабийнинг “Латоифул маориф”ида халифалардан фақат Мутаваккил ва Муқтадирнинг исмлари Жаъфар бўлган ва иккиси ҳам ўлдирилган: Мутаваккил чоршанба куни кечаси, Муқтадир чоршанба кундузи, дейилган.

Муқтадирнинг қилган яхши ишларидан бирини Ибн Шоҳин ҳикоя қилади. Унинг вазири Али ибн Исо икки кишини: Абу Бакр ибн Абу Довуд Сижистоний ва Ибн Соидларни яраштирмоқчи бўлиб шундай дейди: “Эй Абу Бакр, Абу Муҳаммад сендан катта, ўрнингдан турсанг бўларди? Йўқ, турмайман”, деди Абу Бакр. Сен ёлғон шайхсан, деди вазир. Ибн Абу Довуд бўлса: “Расулуллоҳнинг номидан ёлғончилик қилган одам ёлғон шайх бўлади”, деди. Ким экан у, деди вазир. Анаву! Сўнг Ибн Абу Довуд турди-да, деди, сенингча менинг ризқим (маошим) сени қўлингдан ўтиб келгани учун олдингда ўзимни хор қилишим керак экан-да?! Аллоҳ ҳаққи, энди сенинг қўлингдан бирор нарса олганим бўлсин. Воқеадан хабар топган Муқтадир, унинг маошини ўз қўли билан бериб юборадиган бўлди.

Муқтадирнинг даврида ўлган машҳур шахслардан: Муҳаммад ибн Довуд Зоҳирий, қози Юсуф ибн Ёқуб, шофеъийлар шайхи Ибн Шурайҳ, сўфийлар шайхи Жунайд, зоҳид Абу Усмон ал-Ҳирий, Абу Бакр ал-Бурдайжий, Жаъфар ал-Фарёбий, шоир Ибн Бассом, “Сунан” муаллифи Насоий, мўътазилалар шайхи ал-Жабоий, наҳвчи Ибн ал-Маввоз, сўфийлар шайхи Ибн ал-Жало, “ал-Муснад” соҳиби Абу Яъло Мавсилий, қори ал-Ашноний, Мисрнинг катта қориларидан Ибн Сайф, “ал-Муснад” соҳиби Абу Бакр ар-Рўёний, имом Ибн ал-Мунзир, Ибн Жарир ат-Табарий, наҳвчи ат-Зужжож, Ибн Хузайма, табиб Ибн Закариё, ал-Ахфаш ас-Сағир, Банон ал-Жамол, Абу Бакр ибн Абу Довуд ас-Сижистоний, наҳвчи Ибн Саррож, “ас-Саҳиҳ” муаллифи Абу Аввона, “ал-Муснад” соҳиби Абулқосим ал-Бағавий, Абу Убайд ибн Ҳарбавайҳ, мўтазийлар шайхи ал-Каъбий, қози Абу Умар, котиб Қудома ва бошқалар.

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан