loader
Foto

«Муқаддас инквизиция» ёхуд черков томонидан одамларнинг қириб ташланиши

Тарихчиларнинг ҳисобига кўра, Европадаги инквизиция қурбонларининг сони 10-12 миллионга етган.1 1000 йилда Европанинг умумий аҳоли сони 42 миллионни ташкил этар эди. Агар буни 7 асрга бўлиб чиқадиган бўлсак, унда Европада 100 йил ичида черков томонидан 1,5 миллион аҳоли ёқиб ўлдирилган ёки қийноқхоналарда азобланган, яъни 700 йил ичида йилига 15 000 тадан одам ёки ойига 1250 тадан одам, кунига ўртача ҳисобда 41 та одам ёқиб ўлдирилган. Бу қурбонларнинг аксарияти аёллар бўлган.

Мисол учун, АҚШда 2011 йилда ўлимга ҳукм қилинганлар сони 78 нафарни, 2010 йилда 112 нафарни ташкил этган. 1996 йилда эса Америка маҳкамалари 315 нафар одамни ўлим жазосига ҳукм этган. АҚШда 300 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу тахминан АҚШда яшаётган ҳар 1 миллион одамга 1 та ўлим жазоси тўғри келади, деганидир. Энди бу рақамларни «Муқаддас» Инквизиция томонидан қийноққа солиб ўлдирилган одамлар сони билан солиштириб кўрсак, маълум бўладики, «Муқаддас» Инквизиция ҳозирги дунёвий маҳкамага нисбатан 35 баробар кўпроқ ёвузлик қилган.

Агар ҳозирги маҳкамаларнинг ўлим ҳукмини ҳақиқатда содир этилган оғир жиноят учун чиқараётгани инобатга олинса, «Муқаддас» Инквизиция эса Винни Пух ёки Гарри Поттер каби тўқима шахсларни ҳақорат қилгани учун ёки ҳар куни исталган цирк майдонида кўриш мумкин бўлган оддийгина фокус (кўзбўямачилик) учун одамларни шунчалар ҳолга солганини кўз олдига келтирган киши ушбу манзарадан даҳшатга тушиши шубҳасиз.

Одамларни уюштирилган тарзда қирғин қилиш борасида «Муқаддас» Инквизициядан фақатгина фашистлар устун келган бўлса керак. 5 йил мобайнида концентрацион лагерларнинг печкаларида ёқилган, ўлдирилган ёхуд турли қийноқларга солинган одамларнинг сони 5 миллионни ташкил этган, бу йилига 1 миллиондан одам ўлдирилган деганидир. Гитлер бундай даҳшатли натижаларга фақатгина ўзининг диндошларининг ўтган асрлардаги тажрибала-рига таянган ҳолда эришгани шубҳасиз».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг

"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

НАСРОНИЙЛИК ТАРИХИ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР