Исроил шимолидаги йирик ҳужум чоғида “Ҳизбуллоҳ” жангчилари душманнинг 90 миллион долларлик радар тизимини йўқ қилди, деб хабар бермоқда “Свежести” телеграм-канали.
Қайд этилишича, баллистик ракеталарни блокировка қилиш учун Исроил мудофаа тизимининг муҳим қисми бўлган EL/M-2080 Green Pine радарлари зарар кўрган ҳудудда бўлган. Оммавий ахборот воситалари ушбу радарни "Исроилнинг ракетага қарши мудофаа кўзлари" деб атади.
Бундан ташқари, ливанликлар Исроил армиясининг Кирят Шмонадаги базасига ҳужум қилди. Нашр қилинган кадрларда штаб бинолари ёнаётгани акс этган. Яна бир нишон Исроилнинг мудофаа компанияси Rafale заводи бўлди.
Бундан ташқари, Ҳизбуллоҳ Исроилнинг "Ҳермес 900" учувчисиз самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди.