loader
Foto

75 - 76. Аз-Зоҳир, Ал-Ботин

Бу икки сифат ҳам нисбийдир. Албатта, зоҳир ҳам бир нарсага, ботин ҳам бирор нарсага нисбатан бўлади ва айни бир нарса бир жиҳатнинг ўзидан ҳам зоҳир, ҳам ботин бўлмайди. Балки, бир жиҳатдан, зоҳир бўлса, иккинчи томондан, ботин бўлади. Албатта, зоҳир бўлиш ва ботин бўлиш идрок этишга нисбатан қўлланилади.

Аллоҳ таоло, сезгилар ва хаёл ила талаб қилинса, Ботиндир.аммо далиллар воситасида аьрт гавҳари ила изланса, Зоҳирдир ...

... Балки сен: «Аллоҳ таолони сезгилар ила идрок қилмоқнинг ботиллиги равшан, аммо ақлан ботин бўлмоғини қандай тушуниш мумкин?» — дерсан.

Билгилки, Аллоҳ таоло ўта зирлиги учун махфийдир, зоҳирлиги ботинлигига сабабдир. Унинг нури ўз нурига пардадир.

Махлуқотдан ўз нури билан беркилган, ўта зо ҳирлиги ила уларга махфий бўлган Зот покдир. У ўзидан кўра зоҳирроқ зот бўлмаган Зоҳирдир. У Узидан кўра ботинроқ зот бўлмаган Ботиндир.

Танбиҳ. Аллоҳ таолонинг сифатлари тўғрисидаги бу сўзлардан ажабланма! Инсонга қўлланиладиган маъно бопнр: инсон ҳам зоҳир ва ботин бўлади.

Агар инсон ҳиссий сезги аъзолари билан талаб қилинса, у зоҳирдир. Унинг юзи вақт ўтиши билан ўзгарса ҳам, ақлан қараганда ўша-ўшадир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан