loader
Foto

77. Ал-Волий

У махлуқотнинг ишларини тадбир қилиб, эгалик қилувчи, яъни бошқариб турувчи Зотдир. Валоят сўзи тадбир, қудрат ва феълни бажариш маъноларини англатади. Модомики шуларнинг барчаси жамланмаса, Унга ал-Волий исми қўлланилмасди.   Барча ишлар учун Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч бир валий йўқ. Демак, аввало, ишларнинг тадбирини қилувчи, иккинчидан, шу тадбирни амалга оширувчи, учинчидан, шу ишларнинг давомий ва боқий бўлишини таъминловчи ҳам ёлғиз Унинг Узидир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР