Хитойнинг “Чанъэ-6” зонди якшанба куни эрталаб инсоният тарихида илк бор Ойнинг орқа тарафига қўнди. Бу ҳақда Хитой миллий фазо бошқармаси хабар берди.
“Цюэцяо-2” спутник-ретранслятор кўмагида “Чанъэ-6” зонди кўзланган Жанубий қутб ҳавзаси – Эйткен ҳудудига муваффақиятли қўнган.
Хитой аэрокосмик фанлар ва технологиялар корпорациясининг мутахассиси Хуан Хао “Ушбу жойнинг танланишига сабаб ҳудуднинг алоқа ўрнатиш ва масофавий бошқаришга қулайлиги, рельефнинг текислиги ҳамда тадқиқот учун бой объектларга эга бўлишидир” деди.
Зонд қўнганидан кейин икки кун давомида ой тупроғидан намуналар тўплайди.
Аввалроқ Япония ҳам ўз тарихида Ойга биринчи марта космик аппаратини муваффақиятли қўндириб, дунёда Ойга сафар қилган бешинчи мамлакат бўлганди.