loader
Foto

Ар-Рошид Биллоҳ Абу Жаъфар

Рошид биллоҳ - Абу Жаъфар Мансур ибн Мустаршид. 502 йили туғилган. Онаси - канизак. Айтишларича, туғилганда олати битилган ҳолда туғилган. Кейин табиблар маслаҳати билан олтиндан олатига мослама қўйилган ва бу фойда берган.

513 (1119-20) санада отаси уни валиаҳд деб эълон қилган. 529 йили отасидан кейин унга байъат берилди. У фаросатли, адабли (адабиётдан бохабар), шоир, шижоатли, саховатли, бағрикенг, кўркам сийратли, адолатпарвар ва ёмонликлардан нари одам эди.

Султон Масъуд Бағдодга қайтганда Рошид Мавсилга кетди. Шунда, қозиларни, аъёнларни ва уламоларни чақиртириб ўртада бир васиқа туздилар. Унда бир жамоанинг Рошид тарафидан содир этилган зулм, мулкни тортиб олиш, қон тўкиш ва ароқичиш ҳақида берган гувоҳликлари битилган эди. Шундай қилмишлар қилган кишининг имомати (раҳбарлиги) дуруст бўладими? Ва агар унинг фисқ ишлари исботланса замона султони уни истеъфога чиқариб ўрнига яхшироқ одамни алмаштирмоғи жоизми, деб фақихдардан фатво сўрадилар. Шунда улар истеъфога чиқармоқ жоиз деб фатво бердилар. Шаҳар қозиси Абу Тоҳир ибн Кархий уни бўшатмоққа ҳукм чиқарди. Сўнгра унинг амакиси Муҳаммад ибн Мустазҳирга байъат бердилар. Муқтафили-амриллоҳ деб унга лақаб бердилар. Шунда 530 йил зулқаъдасининг ўн олтинчи куни эди.

Рошид тахтдан четлатилгани ҳақида хабар топгач, Мавсилдан Озарбайжон юртига қараб кетди. У билан бирга бўлганлар Мароға аҳолисига солиқ соладилар. У ерни талон-торож қиладилар. Йўл юриб Ҳамазонга (Ҳамадонга) ўтиб у ерларда ҳам бузғунчилик ишларини қиладилар. Бир қанча одамниўлдириб, бир қанчасини осадилар. Бир тўп уламоларнинг соқолларини қирдирадилар. Кейин Исфаҳонга бориб у ерни қамал қилиб, қишлоқларни талайдилар. Исфаҳон атрофида Рошид қаттиқ касал бўлиб қолади. Шунда у билан бирга бўлган бир тўда ажам фаррошлар унинг устига бостириб қириб, пичоқлаб ташлайдилар. Кейин уларнинг бари қатл қилинади. Бу воқеа 532 йили рамазоннинг ўн олтисида юз беради. Бағдодга бу хабар етгач, азага бир кун ўтиришди.

Котиб Имод деди: Рошидда Юсуфий ҳусн, Ҳотамий сахийлик бор эди.

Ибн Жавзий деди: Ас-Сувлий шундай деб ёзибди: “Одамлар, ҳар олтинчи ҳукмдор истеъфога чиқарилади (бўшатилади) дейишади”, мен ҳам буни текшириб кўриб ҳайрон қолдим.

Мен унинг бу ҳакдаги сўзларини хутбада келтирганман (китобнинг муқаддимасида дейилмоқчи).

Бурда(Расулуллохданқолганчопон)вақадиб(асо)ўлдирилгунга қадар унда турди. Сўнгра Муқтафига келтириб берилди

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан