loader
Foto

79. Ал-Барру

У яхшилик қилувчи - Муқсиндир. Барча яхшилик ва эҳсон соҳиби эса мутлақ Баррдир. Банда ўзига яхшилик қилувчилардан, айнифса, ота-онаси, устози ва шайхларидан берилган яхши нарсаларнинг миқдорига қараб барча — яхшилик қилувчи бўлади.

Ривоят қилишларича, Мусо алайҳиссалом Парвардигори олам билан сўзлашиб, роз айтишиб турганларида Аршнинг поясида турган бир кишини кўриб қолдилар. Унинг бундай олий даража топганидан ажабланиб:

- Эй Раббим, бу банда ушбу даражага қандай етишди? - деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло:

— У бандаларимдан ҳеч бирига берган неъ-матларим учун ҳасад қилмас эди ва ота-онасига яхшилик қилар эди, — деган экан.

Бу бандаларнинг барча — яхшилик даражаси. Аллоҳ таолонинг ўз махлутртига қилган яхшилик ва эҳсонини батафсил шарҳлаш имконсиз.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

1. Аллоҳ

5. Ал-Қуддус

6. Ас-Салом

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР