У зот тавба сабабларини Ўз бандалари учун қайта-қайта бераверади. Масалан, уларга Ўзининг оят-белгиларини, мўъжизаларини кўрсатади, Ўзининг танбиҳларини йўллайди, уларга ўзининг қўрқувини ва огоҳлантиришини рўбарў қилади. Натижада бандалар Парвардигорларини маърифати сабабидан гуноҳлар шумлигини идрок этган пайтларида Аллоҳдан қўрқиб хавф-хатарни ҳис этадилар. Хуллас, тавбага шошиладилар, уларга эса Аллоҳ таолонинг фазли-қабули қайтади.
Танбиу. Кимки ўз аҳли, дўстлари ва танишларидан (унга нисбатан шумлик қилган) жиноятчиларининг узрларини қайта-қайта трбул қилса, дарҳақиқат, мазкур ат-Таввоб сифатидан насиба олган ва ушбу хулқ ила хулқлангандир.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан