«Камолотга етган аёллар Имроннинг киш Марям ва Фиръавннинг аёли Осиёдир».
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Кўпчилик аёллар ҳаётини дўзахга айлантирган бетавфиқ куёвлар билан синалади.
Афсуски, аёл зоти баъзида динини, бу дунё ва охиратдаги бахтини курбон қилиб, ёмон феъл-атворли куёвига итоат қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло уни эркин яратиб, Ёлғиз Ўзигагина ибодат қилишни буюрганини унутиб, куёвининг асирига айланади.
Бироқ бу дунёда Аллохдан бошқасига эгилмаган, иймонли аёлларимиз ҳам яшаб ўтган. Улар эътиқодсиз эрларининг азияти остида хор бўлиб яшагандан кўра, Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилишни афзал кўришган. Аллоҳ таоло Қиёмат кунигача тиловат қилинадиган Қуръони каримда Осиё бинти Мазоҳим ва золим куёви Фиръавннинг тарихини баён қилган. Бу воқеанинг мақсадини Аллоҳ ўзи яхши билади. Ўзимнинг шахсий фикрим - бу воқеадан олиш керак бўлган икки сабоқ мавжуд:
Биринчи сабоқ - аёл зотини камситган эркакларга тааллуқли. Уларга ер юзидаги энг золим подшоҳ устидан бир аёл ғолиб келганини эслатиб қўймоқчи. Демак, куч танада эмас, аксинча иймондадир.
Иккинчи сабоқ - аёл зоти учун мисоли ўрнак. Қайсики бир аёлнинг куёви ахлоқсиз, золим бўлса, у Аллоҳ таоло энг золим, қонхўр эр билан синаган Осиё бинти Музоҳимни эсласин. Қўрқмасин, қайғурмасин ҳам. У золимга бош эгиб дунё ва охиратдаги бахтини қурбон қилмасин.
Бахт бойликда, зебу зийнатда эмас, балки, ҳақиқий бахт иймондадир. Осиё оддий одамнинг аёли бўлмаган. Ҳолбуки, у подшоҳнинг аёли -малика бўлган. Ҳисобсиз олтин-кумушлар эгаси эди. У ер юзининг жаннати бўлган қадимги Мисрнинг маликаси бўлган. Лекин у Аллоҳ ризолиги учун буларнинг баридан воз кечган. Осиё аввал ўз нафсини енгди, сўнгра Фиръавн устидан ғолиб келди.
Энди унинг тарихига бир назар ташласак:
Биз Мусонинг онасига ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Агар унга зиён етиб қолишидан қўрқсанг, дарёга ташлагин. Қўрқмагин ва қайғурмагин. Биз уни сенга қайтариб берамиз ҳамда уни пайғамбарлардан қилурмиз. Уни Фиръавн хонадони ўзларига душман ва ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон лашкарлари хато қилгувчи бўлдилар. Фиръавннинг хотини деди: «Бу бола мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир! Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафи тегса ёки уни бола қилнб асраб олсак. Улар сезмаган ҳолларида Мусонинг онасининг қалби бўм-бўш бўлиб қолди. Агар биз иймон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда, албатта, у билди-риб қўйган бўлар эди. Ва унинг онасига: «Унинг ортидан тушгин». - деди. Бас, улар сезмаган ҳолларида, Мусони узоқдан кузатиб турди. Биз аввал эмизгувчи аёлларни ҳаром қилдик. Шунда (унинг онаси келиб) айтди: «Мен сизларга унга кафил бўлиб (эмизадиган) ва унга холис тарбия берадиган бир оилани кўрсатайми?» деди. Шундай қилиб, Биз Мусонинг онасининг кўзлари шодланиши ва ғам чекмаслиги, ҳамда Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун уни онасига қайтардик. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.(«Тоҳо» сураси, 7 - 13-оятлар)
Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримасида шундай деб марҳамат килади:
«Улар макр қилишди. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида бир макр қилдик».
Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг қудрати билан Мусо алайҳиссалом Фиръавннинг золим ҳукуматини йўқ қилиш учун, унинг хон саройида улғаяди.
Осиё Аллоҳга ва Мусо алайҳиссаломга иймон келтириб, куёви Фиръ-авннинг душманини ортидан эргашади. Буни кўрган Фиръавн ақлдан эзаёзди. Шунда золим Фиръавн аёлини Мусонинг динидан қайтишини кескин талаб қилади, акс ҳолда уни азобламоқчи эканини айтади. Бу жасур аёл ҳеч иккиланмай азобни танлайди. Фиръавн азоблаш ишини ўз назоратига олиб, иймонидан қайтариш учун энг қаттиқ азоблар билан азоблайди. Бироқ бу бардошли, иймонли аёл ўз фикрида собит туради. Шунда Фиръавн ерга тўртта қозиқ қоқиб, қўл оёғини боғлаб, қамчи билан савалатади. Лекин бу муҳтарама зот ўз иймонида содиқ қолади. Сўнгра золим Фиръавн унинг суякларини синдириш учун, кўкрагига тегирмон тошини кўйдириб, устига зилдай тўқмоқлар билан урдиради. Мана шунда тўрт қозиққа керилиб боғланган Осиё бинти Музоҳим қуйидагича дуо қиладилар:
«Парвардигорим! Ўзинг мен учун ҳузурингда - жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин,
хамда бу золим қавмдан сақлагин».
Бу мўмина аёл Аллоҳнинг олдига боришни ихтиёр қилди. У биринчи «ҳузурингда» деб, кейин «уй» деб айтди. Сўнгра унинг покиза руҳи Роббининг ҳузурига кўтарилди. Осиё бинти Мазоҳим, уммат тарихидаги энг улуғ аёл бўлишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жаннат ахди аёлларининг саййидаларидан бўлади дея таърифлаганлар.
Бу золим подшоҳ саройидаги яна бир мусулмон қийноқли азоб билан ўлдирилган. У аёл золим Фиръавннинг саройида қандай хизматда бўлган?
Фиръавн унинг махфий тутган иймонидан қандай қилиб хабар топди?
Бизгача унинг исми етиб келмади, аммо кўрсатган хизматини сақлаб қолган бу муҳтарама инсон ким эди?
Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан