loader
Foto

Жинсий зўравонлик авж олган мамлакатлар

Ушбу мақолада сиз хотин-қизларга энг кўп жисмоний ва жинсий зўравонлик қайд этган ўнта давлат рўйхати билан танишасиз. Ачинарлиси бу рўйхатда дунёнинг ривожланган давлатларидан АҚШ, Швеция, Канада ва Буюк Британияларнинг борлигидир.

Мисол учун, АҚШда 12 ёшдан 16 ёшда бўлган қизларнинг 83 фоизи турли зўравонликларга дучор бўлишади. Шу жумладан, жисмоний зўравонликларга ҳам. Англияда эса 16 ёшдан 59 ёшгача бўлган хотин-қизнинг бештадан биттаси худди ана шундай зўравонликка дучор бўлади.

 10. Дания ва Финляндия

Европада ҳар учта аёлдан биттаси турли зўравонликларга дучор бўлади. Шулардан беш фоизи жисмоний зўравонлик ҳисобланади.

Европа Иттифоқи  агентлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоаси томонидан Финляндияда хотин қизлар ўртасида ўтказилган сўровномада шу нарса маълум бўлдики, сўровда қатнашган хотин-қизларнинг 47 фоизи турли хил зўравонликларга, шу жумладан, жинсий зўравонликка ҳам дучор бўлишган. Бу кўрсаткич Данияда 52 фоизни ташкил этади. Европа Иттифоқи давлатлари орасида Финляндия энг охирги бўлиб — 1994 йилдагина никоҳдаги хотинини мажбурлаш ҳам жиноят ҳисобланади.

Сўровномада яна шу нарса маълум бўлдики, 10 тадан битта аёл катталар томонидан жинсий зўравонликка дучор бўлган. Ҳар ўнинчи аёл эса 15 ёшдан ўтганда турли зўравонликка дучор бўлган бўлса, ҳар 15-аёл 15 ёшдан ўтганда жинсий зўравонликка учраган. Ҳар бешинчи аёл ўзларининг ҳамроҳлари ёки ўтмишдаги танишлари томонидан жисмоний ва жинсий зўравонликка учраган. Фақатгина 13 фоиз хотин-қиз бу жиддий жиноят ҳақда полицияга хабар берган.



9. Зимбабве

Зимбабве жинсий зўрвонлик фоизи бўйича дунёда тўққизинчи ўринни эгаллайди. Бу мамлакатда ҳар 90 дақиқада камида битта аёл жинсий зўравонликка дучор бўлади. Зимбабве миллий статистика бошқармасининг сўнгги маълумотларига қараганда ҳар ойида 500 нафар аёл жинсий зўравонликка дучор бўляпти. Бу ҳар куни 16 та ана шундай ҳолат содир бўляпти, дегани.

Ҳисоб-китобларга қараганда, шу йилнинг биринчи мавсумида 1524 мажбурлаш ҳолати қайд этилган. Ўтган йилнинг биринчи мавсумида бу кўрсаткич 1285 тани ташкил этганди. Шулардан 780 нафари полицияга ариза билан мурожаат этган. Бу жирканч жиноятни ўлжалари 11-16 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. 276 ҳолатда эса 5-10 ёшгача бўлган болалардир. Бу рақамлар бир неча марта кўп ҳам бўлиши мумикн.

Кўпгина ҳолатларда бундай ҳодисалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинмайди. ЮНИСЕФнинг маълумотларига кўра, Зимбабведа болаларни мажбурлаш 42 фоизни ташкил этади. Агар кўрсаткичларни 2012 йил билан солиштирадиган бўлсак, бу жирканч жиноят қанчалар ўсиб бораётганининг гувоҳи бўламиз. 2010 йилда вояга етмаган болаларни мажбурлаш ҳолати бўйича полицияга 2192 та ариза тушган бўлса, бу кўрсаткич 2014 йилда 3112 тани ташкил этди. Зимбабведа бу ҳолатларни яширишларини ҳисобга оладиган бўлсак, рақамлар янада катта бўлиши табиий.

8. Австралия

Австралияда ҳар 100 минг нафар киши ҳисобида ҳисобланганда жуда катта фоиз зўрлаш ҳолати қайд этилган. 2012 йилда 18 ёшдан катта бўлган 51200 нафар австралиялик хотин-қиз жинсий зўравонликнинг турли даржасидаги жабрланувчиларига айланган. Шундай бўлса ҳам бу хўрланиш бўйича атиги 30 фоиз жабрланувчи полицияга арз қилишган.

news.com сайтининг маълумотларига қараганда ҳар олти австралиялик аёлнинг биттаси ўзлари танимайдиган ёки яқин алоқада бўлмаган одамлар томонидан жинсий зўравонликка учраган. (Агар таққослайдиган бўлсак, бу кўрсаткич дунёда ҳар 14 нафар аёлнинг биттаси нотаниш одам томонидан зўрланганлигига тўғри келади). Шу йўналишни текширувига қараганда Австралияни Янги Зенландия билан бирга олганда аёлларни нотаниш одамлар томонидан зўрлаш ҳолати бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Бу жиноят бўйича полицияга мурожаат қилган аёллар атига 16,4 фоизни ташкил этган.

Австралия зўрланган хотин-қизларнинг ҳимоя қилиш маркази ходими Карен Виллиснинг айтишича, 70 фоиз содир бўлаётган жинсий зўравонлик оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари ёки бирга ўқийдиган дўстларининг айби билан юзага келади. Яна 29 фоиз зўравонлик эса аёлларнинг танишлари ёки олдин учрашиб юрган одамлари томонидан содир этилади. Фақатгина 1 фоиз ҳолатда нотаниш одамлар томонидан аёллар зўрланмоқда.

7.  Канада

Зўравонликдан жабр кўриб полицияга мурожаат қилаётганларни аксарияти бу хотин-қизлар бўлиб, The Huffington Post нинг ёзишича давлатда ҳар йили 460 мингдан зиёд жинсий зўравонликка оид жиноят содир этилиб, шундан 1000 тадан 33 тасигина полицияга маълум қилмоқда. 29 ҳолатда эса қонунга зид ҳолат, деб қайд қилинмоқда.

Шимолий Америкада умрида бир марта бўлса ҳам ҳар 4 нафар аёлдан биттаси жинсий зўравонликка дучор бўлган. Натижада 11 фоиз хотин-қиз жисмоний ва жинсий зўравонликдан жароҳатланмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, фақатгина 6 фоиз аёл полицияга ариза билан мурожаат қилган. Бу жиноят билан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ташкил этади. Зўравонлик кўп ҳолатларда уйда содир этилмоқда. Шу сабаб 80 фоиз ҳолларда бу жиноят аёлнинг дўстлари ёки қариндошлари томонидан қилинади. Ҳайратланарлиси шундаки, ишга яроқсиз деб топилган аёлларнинг 83 фоизи жинсий зўравонликка дучор бўлган. Бу жиноятнинг 17 фоизида эса жабрланаётганлар қизлар бўлса, 15 фоизида эса 16 ёшгача бўлган ўғил болаларни ташкил этади.

6. Янги Зеландия

2013 йилда ўзларини Roast Вusters деб номлаган, жинсий зўравонлик билан шуғулланган гуруҳнинг қўлга олиниши бу юртда жинсий зўравонлик қай даражада эканлигини кўрсатиб берди. Полициянинг хабар беришича, Ғарбий Оклендлик бир нечта ёш йигитлар қизларни, шу ўринда, вояга етмаганларни ҳам бир жойга тўплаб, оммавий жинсий аҳлоқбузарлик қилишга мажбурлашган.

Буюк Британия The Lancet тиббий журналининг маълум қилишича, Янги Зеландия жисмоний зўравонлик бўйича жаҳон миқёсида юқори ўринда туради. Журнал Янги Зеландияни жисмоний зўравонлик бўйича Австралия билан бир қаторга қўйган. Бу учинчи ўрин бўлиб, аёл аҳолини 16,4 фоизи жисмоний зўравонликка дучор бўлди дегани.

Янги Зеландия Адлия вазирлигинг маълум қилишича, давлатда ҳар икки соатда турли ҳилдаги жинсий зўравонлик мақсадида тажовузлар қилинмоқда. Кўрсаткичлардан шу нарса муълум бўлдики, 16 ёшгача бўлган қизларни ҳар учтадан биттаси ва ўғил болаларнинг ҳар олтитадан биттаси жисмоний зўравонлик қурбонига айланишган.

Бу жиноятни ўсиш даражаси шуни кўрсатадики, ушбу йилига 15 фоиз, мактаб ўқувчилари орасида 1 бараварга кўпаймоқда. Жинсий зўравонликка дучор бўлганлиги ҳақидаги маълумотни фақатгина 9 фоиз жабрдийдалар маълум қилишмоқда. Маълум қилинган жиноятларнинг фақатгина 13 фоизидагина жиноятчилар тегишли жазолар олмоқдалар. 91 фоиз ҳолатда эса жабрланганлар полиция босими остида ўз аризаларини қайтариб олишмоқда, деб ёзади New Zeeland Herald.

5. Ҳиндистон

Ҳиндистонда жинсий зўравонлик каби жиноят жуда катта муаммо ҳисобланади. Миллий жиноятларни рўйхатга олиш қўмитаси (NCRB)нинг ҳисоб-китобларига қараганда 2010 йилдан аёлларга нисбатан 7,5 фоизга кўпайган. 1,2 миллиард аҳолиси бўлган Ҳиндистонда жинсий зўравонликдан жабр кўриб полицияга мурожаат қилганларнинг сони 2012 йилда 24923 тадан 2013 йилда 33707 га кўпайган. Жинсий зўравонликдан азият чекканларнинг аксарияти 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлардан иборат. Жабрланганларнинг 18 ёшгачабўлганларнинг учтадан биттаси 14 ёшгача бўлганлари эса 10 тадан биттани ташкил этади. Давлатда ҳар 20 дақиқада бир аёл жинсий зўрлашга дучор бўлмоқда.

Ўтказилган текширишлардан шу нарса маълум бўлдики, Ҳиндистонда жинсий зўравонлик содир бўлаётган шаҳар бу Нью-Дели бўлиб чиқди. Бу шаҳарда ўтган йили зўравонлик бўйича содир этилган жиноятни ҳар тўрттадан биттаси полицияга хабар қилган.  Умумий ҳисоб-китобларга қараганда Нью-Дели шаҳрида жинсий зўравонлик (1636 тани) ташкил этган бўлса, ундан сўнг Мумбай шаҳри (391 та), Жайпур (192 та), Пуна (171 та) ҳолат қайд этилган. Штатлар бўйича эса Мадхья-Прадеш штати биринчи ўринда турибди. Бу штатда бир кунда 11 та зўрлаш ҳолати қайд этилиб, бу умумий натижада 4335 та ҳолатни ташкил этади. Кейинги ўринда Ражастхон штати бўлиб, (3285) ҳолат, Махараштра штати (3063) ва Уттар-Прадеш штати (3050) ҳолатда қайд этилган.

Давлатда ҳар куни 93 хотин-қиз жинсий зўравонликка дучор бўлади. 94 фоиз ҳолатда аёлларга таниш бўлганлар томонидан, яъни қўшнилар, танишлар, қариндошлар ва ҳатто оила аъзолари томонидан содир этилмоқда (бу 31807 та ҳолатдан 539 тани ташкил этади). Мутахассисларнинг фикрича, шу жиноят бўйича дунёда 54 фоиздан 90 фоизгача бўлган ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилмайди.

4. Англия ва Уэльс

Буюк Британия қонунларига кўра, жинсий зўравонлик бу эркакни ғайриоддий ҳаракатлар билан бошқа бир одамга тажовузи ҳисобланади. Бошқа давлатларда жинсий зўравонлик ҳисобланадиган айрим ҳолатлар Буюк Британия қонунларига ҳозиргача киритилмаган. Мисол учун, (қандайдир буюм ёки бармоқлар ёрдамида).

Адлия вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ва Статистика бошқармасининг 2013 йили Англия ва Уэльсда жинсий зўравонлик номли маърузасида бу давлатда ҳар йили 85 минг нафар одам жинсий зўравонликка дучор бўлади. Шулардан 73 минг нафари хотин-қиз ва 12 минг нафари эркак ва ўғил болаларни ташкил этади. Ҳар куни 230 та жинсий зўравонлик содир бўлиб, 16 ёшдан юқори бўлган ҳар бешта хотин-қиздан биттаси турли хилдаги жинсий зўравонликка дучор бўлишади.

ВВСнинг хабар беришича, Англия ва Уэльсда умумий жиноятлар тушиб бораётган бир пайтда айнан жинсий зўравонлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар кўпайиб бормоқда. Ҳуқуни муҳофаза қилиш органларининг айтишича, бу жиноят 29 фоизга кўпайган. 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган учтадан битта қиз ва 16 фоиз ўғил болалар, шу жумладан, 250 минг нафар балоғат ёшига етмаган қиз доимий равишда жисмоний зўравонликнинг турли кўринишларидан азият чекишмоқда.



3. АҚШ

Жаҳон жинсий жиноят статистика бўлими ва Жорж Мейсон университетининг маълумотларига қараганда, ҳар учтадан битта америкалик хотин-қиз жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда. 19,3 аёл ва 2 фоиз эркак умрлари давомида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда. Бундан ташқари, 43,9 фоиз аёл ва 23,4 фоиз эркак бошқа бир кўринишдаги жинсий зўравонликка учрамоқда.

Жуда кўпчилик ёшлик пайтлариданоқ жинсий мажбурланишни қурбонига айланишган. 25 ёшдан кичик бўлган 79 фоиз, 18 ёшдан кичик бўлган 40 фоиз одамлар мажбурланган деб ёзади USA Today.

RAIINнинг маълумотларига кўра, АҚШда ҳар 107 сонияда битта одам жинсий зўравонликни ўз ичида акс этган ҳолатга дучор бўлади. Ҳар йили шу турдаги жиноятдан 293 минг нафар одам жабрланади (12 ёшдан юқори бўлганлар). 68 фоиз жинсий жиноят ошкор қилинмайди ва 98 фоиз зўравон жиноятчи қамоққа тушмай озодликда қолиб кетади.

Талаба бўлган 25 фоиз хотин-қизнинг айтишича, уларни 14 ёшга тўлганларидан сўнг, биринчи бор мажбурлашган ёки мажбурлашга ҳаракат қилишган. Бу ҳолат бўйича атига 16 фоиз одам полицияга хабар етказган.  Кўп ҳолларда жинсий зўрланишга 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган хотин-қизлар дучор бўлмоқда.

Адлия бошқармасининг хабар беришича, Америка қамоқхоналарида аёллардан кўра кўпроқ эркаклар жинсий зўравонлик қурбонига айланишмоқда. Ҳар йили АҚШда 216 минг нафар маҳбус жинсий зўравонликка учрашмоқда. Шу соҳада иш олиб бораётган Миллий тадқиқот қўмитасининг хабарига кўра, 4 фоиз маҳбус жинсий зўравонликка учраётган бўлса, шулардан 9,5 фоизи вояга етмаганларни ва 7 фоизи аёлларни ташкил этади. Хотин-қизларнинг айтишича, уларни ўз хонадошлари мажбурлаган. Эркак маҳбусларни айтишича, уларни қамоқхона ходимлари зўрлашган.

2. Швеция

Швеция жинсий зўравонлик бўйича ЖАРдан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди (100 минг нафар одамдан 52,2 нафар одам). Статистика маълумотларига қараганда, швециялик аёлларнинг ҳар тўрттадан биттаси, жинсий зўравонликка дучор бўлган. Бу жиноятни ўсиши ва оқибатлари жуда ташвишланарли даражага етиб келган. 1975 йилда шу жиноят бўйича полицияга 421 та ариза тушган бўлса, 2014 йилга келиб бу рақам 6620 тани ташкил этди. Фоиз ҳисобида ўсиш 1472 фоизни кўрсатди. Бундан шу нарса маълум бўладики, Швеция хотин-қизлар учун дунёда энг хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Швеция жинсий зўравонлик бўйича Европада энг катта кўрсаткичга эга бўлган давлатдир. Мамлакат жиноятчиликка қарши кўрашиш ва уни йўқ қилиш қўмитасининг маълумотларига кўра, 2013 йилда Швеция полициясига жинсий зўравонлик бўйича 100 минг нафар одамдан 63 таси ариза билан мурожаат этган. Балоғат ёшига етмаган швециялик қизларни ҳар учтадан биттаси турли хилдаги жинсий зўравонликларга дучор бўлган. 2013 йилни биринчи олти ойлигида Стокгольм полициясига 1000 нафар аёл ариза билан мурожаат этган. Шулардан 300 нафари 15 ёшга тўлмаган болаларни ташкил этади.

1. ЖАР

Дунёда ЖАР жинсий зўравонлик бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Агар йилида давлатда 500 минг нафар одам мажбурланиш жинояти билан рўбару келишини ва бу хотин-қизларнинг 40 фоизини ташкил этишини тасаввур қилсангиз бу даҳшатли ҳолат эканини тушиниб етасиз. ЖАРдаги хотин-қизларнинг 40 фоизи умрида бир марта бўлсада жинсий зўравонликка дучор бўлади. Тиббий тадқиқот марказининг (MRC),  хабарига кўра, жабр кўрганларнинг фақат ўнтадан биттаси ариза билан мурожаат этади. Шу тариқа полицияда бор маълумотлар бу ҳаммаси деагни эмас.

Бу рақамлар бир неча маротаба катта бўлиши аниқ. Озчиликнинг бераётган аризалари билан ЖАР шу жиноят бўйича рўйхатни бошқариб турибди. Жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятдан, асосан, аёллар жабр кўрмоқда. Эркаклар ва болалар ҳам бу жиноятдан четда қолаётгани йўқ. Бошқа эркаклар томонидан мажбурланшган эркаклар 4 фоизни ташкил эатди. Полициянинг маълумотларига кўра, бу жиноятдан 41 фоиз болалар жабр кўрмоқдалар. 15 фоизи ҳолатда эса 11 ёшдан кичик бўлганлар жабрланмоқда. ЖАР Тиббий тадқиқот марказининг хабарига кўра, жинсий зўравонликка 18 ёшгача бўлган болаларни 50 фоизи дучор бўлмоқда. Бошқа маълумотларга қараганда ЖАРда 24892 ҳолатда жинсий зўравонлик ёки шу ҳолатга ҳаракат қилинганларни 18 ёшдан кичик бўлган болалар ташкил этади.

Wonders Lists матеариллари асосида

Абу Муслим тайёрлади