loader
Foto

Эгаси йўқ молларнинг ҳукми

Кичик ва катта шаҳарлардаги қозиларнинг қўлига номаълум кишиларнинг моллари келиб тушса ва уларнинг эгаси ҳам, вориси ҳам бўлмаса, у моллар сенга юборилиши керак. Агар бу моллар қозиларнинг қўлида қолса, уни ўз одамларига тарқатадилар, улар эса сарфлаб юборадилар. Ўғрилардан олиб қўйилган шу каби молларни талаб қилувчи ва даъвогарлар бўлмаса, у моллар мусулмонларнинг давлат хазинасига тушиши керак.

Мана шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида суриштир ҳамда жойлардаги хат-хабар элтиш хизматига масъул кишиларга сенга бу каби ҳолатлар ҳақида ёзиб юборишларини буюр, шундан сўнг қарорни ўзинг қабул қиласан.

Имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфийнинг

"Китоб ал-Харож" китобидан

А. Маннапова таржимаси