«Ким менинг суннатимдан юз ўгирса», деган сўзларининг маъноси: «Ким менинг йўлимдан четлашса ва мен қилган нарсага айри иш қилса, мендан эмас», яъни, тўғри йўлда бўлган Ислом ахдидан эмасдир. Зеро, у буюрилмаган нарса билан ўзига машаққат орттирди, ўзига қийин қилди, демакдир.
Бу ҳадис шарҳида: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мазкур сўзлари маъносидан кўзланган шахс Расулуллоҳнинг равиш ва йўлларига айри иш тутган кишидир. Чунки у ўзининг ибодатларини Расулуллоҳ ибодатларидан ортиқроқ деб ўйлайди. Бинобарин, «мендан эмас» сўзларининг маъноси, миллатим, аҳлимдан эмас, демакдир.
Зеро, ундай эътиқод куфрга олиб боради», деб ҳам айтилган.
Никоҳ ҳукми борасидаги бу гаплар мўътадил мижозли, уйланмаса ҳам зинога бормайдиган, оила турмуши қийинчиликлари ва масъулиятларини кўтара оладиган кишига тегишли. Аммо уйланмаса, зинога борадиган ё уйланиш билангина зинодан қутуладиган кишилар учун уйланиш вожибдир. Фиқҳ китобларида бу борада муфассал баён қилинган. Бу ўринда уларни кенг ёритишнинг имкони йўқ.
Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан