loader
Foto

Шимолий Кавказ энг соғлом минтақалар рейтингида етакчилик қилмоқда

Етакчи минтақалар ўнлигидан шунингдек, Адигей Республикаси, Краснодар ўлкаси, Пенза вилояти, Ингушетия Республикаси, Тамбов вилояти, Шимолий Осетия–Алания Республикаси ва Ставропол ўлкаси ўрин олган. Москва 31-ўринни, Москва вилояти 26-ўринни, Санкт-Петербург эса 45-ўринни эгаллади.

Агентлик экспертлари томонидан  спорт билан шуғулланувчи аҳоли сони, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш ҳажми,   маст ҳолда содир этилган жиноятлар, шунингдек, алкоголдан заҳарланиш оқибатидаги ўлим ҳолатлари таҳлил қилинди.

Россияда энг тарқалган ёмон одатлар бу – спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш, лекин бу кўрсаткичлар аста-секинлик билан пасайиб бормоқда. Умуман олганда, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи кундалик амалиётга айланиб бормоқда, лекин тадқиқотда қайд этилганидек, аҳолининг кенг қатламларига тўғри одатларни сингдириш учун барча даражаларда ишларни давом эттириш зарур.