Обрў – эътиборли раҳнамонинг(лидер) мавжудлиги, ижтимоий тенгликка доир аниқ тушунчанинг йўқлиги, душман қиёфаси ҳақида умумий тасаввур, адолатга эришиш истаги, бузиб бўлмайдиган шакллантирилган нотўғри тушунчалар – буларнинг бари бузғунчи ташкилотлар фаолиятининг асосини ташкил этади. Ҳолбуки, радикализмдан фанатизм орқали экстремизмга ўтиш жараёни етарлича осон ва тездир. Оддий ҳаётга қайтиш, нафақат шахсиятни, балки инсоннинг ижтимоий ҳаётини барбод қилувчи бузғунчи ташкилотлардан кетиш эса, унчалик осон кечмайди.
Бундай оқимларнинг таъсирига тушиб қолганлар билан суҳбат олиб боришнинг икки хил усули мавжуд. Биринчиси – конфронтацион (қарама- қаршилик), иккинчиси конструктив (асосли) шаклда мулоқот ўрнатиш. Биринчисининг моҳияти тўданинг тарихи ва амалиёти ҳақида объектив маълумот беришдир. Мақсад – мазкур тўда ҳаракатига доир реал муносабатни шакллантириш, инсонга тўдадагилар билан мулоқот қилиш ёки ундан воз кечиш бўйича онгли танловни амалга ошириш имкониятини яратиб бериш.
Иккинчисининг асосида мулоқотга чақириш ва ўзининг илгари сураётган ғоялари ҳақида фикр юритиб кўришга мажбур қилиш истаги ётади. Ҳар бир гуруҳнинг ўз тарихи, диний таълимоти, ўзига хос хусусиятлари бор. Лекин, шунга қарамасдан, террор йўналишидаги радикал ташкилот аъзоси билан конструктив мулоқот қилишнинг умумий принциплари мавжуд.
1. Инсонни, энг яхшиси, бузғунчи оқим ёки гуруҳдан унга ёлланиш бўйича ишлов бериш жараёнининг аввалида чиқазган маъқул. Агар инсон янги таълимотни ўзининг ҳаётий қадриятлари тизими сифатида қабул қилган бўлса, унда «асал ойи» деб номланадиган палласи келади, бу эса бир неча йилга чўзилиши мумкин. Бу муддат гуруҳ томонидан ўзининг янги аъзосига юқори эътибор қаратилиши билан характерланади. Бу пайтда ташкилотни танқид қилишда жуда эҳтиёткор бўлиш лозим, баъзида буни умуман қилмаган маъқул. Сиз яхшиси эндиликда ташкилотнинг ҳақиқий аъзосига айланганга нисбатан гуруҳдаги муносабатнинг «совуши»ни кутинг, бундай совиш эса мухлиснинг биринчи кўнгил қолишига олиб келади.
2. Муносабатлар узилишига йўл қўймаслик. Бунинг учун ушбу гуруҳ томонидан қўлланиладиган онгни бошқариш усуллари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш керак. Агар гуруҳга бола тушиб қолган бўлса, унга нисбатан ҳеч қандай қатъий талабларни қўймаган маъқул, чунки баъзида янги ёлланганлар ва уларнинг ота - оналари ўртасидаги муносабатларнинг бузилишига, вужудга келган эктремал қийин вазиятда айнан ўзини тута олмаслик сабаб бўлади. Инсон билан ҳали алоқа бор экан, унга таъсир ўтказиш мумкин.
3. Бузғунчи ташкилот тарафдорининг дўстлари ва қариндошлари, яқинлари унга бўлган муносабатини кўрсатиш учун, уларга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилишлари керак: улар илгаригидай уни яхши кўришади ва қадрлашади, унинг ҳаёти билан қизиқишади ва у билан яқин муносабатларни сақлаб қолишни исташади.
4. Мулоқотга киришар экансиз, аввало, Сиз ва Суҳбатдошингиз битта тушунчани қўллаган ҳолда, унга бир хилдаги маъно – мазмун бериш учун «атамалар ҳақида келишиб олинг».
5. Шунингдек қуйидагилардан қочган маъқул: иккиланиш, зерикарли ибтидо, суҳбатдошингизга кичкинагина бўлса ҳам ҳурматсизлик кўрсатиш. Кескинликни йўқотиш ва ишончга киришда ёқимли ташқи кўриниш ва хайрихоҳ қиёфага эга бўлиш, суҳбатдошингизга исми билан мурожаат қилишнинг фойдаси бор.
6. Мулоқот пайтида инерция таъсиридан фойдаланиш мумкин: сўзлашувни муҳокама вақтида фикрларингиз бир – бирига тўғри келадиган, оддий икки томонлама маъқул мавзулардан бошлаб, секин – асталик билан мураккаброқ ва суҳбатдошингизга камроқ маъқул бўладиган мавзуларга ўтиш.
7. Агар Сиз суҳбат вақтида фикрингизни баён қила туриб қўполликка ёки ноаниқликка йўл қўйган бўлсангиз - кечирим сўранг.
8. Мураккаб мавзу муҳокамасида уни қисмларга бўлиб олинг ва қисм – қисм муҳокама қилинг.
9. Гапириб олишига имкон беринг.
10. Фикридан қайтариш фойдасиз. Мантиқ ва соғлом фикрга мурожаат қилиш ёрдам бермайди, аксинча, бузғунчи оқим тарафдорини янада ўз қобиғига ўралиб олишга мажбур қилади. Гуруҳда уларни илгаридан, янги ёлланган вақтлариданоқ, келажакда бўлиши мумкин бўлган ҳамлалардан огоҳлантириб қўйишади. Бундай кўрсатма тўда ҳақидаги ҳар қандай танқидни деярли тўлалигича бартараф қилади. Сиз бундай қўлга ололмаслик бўйича «эмлаш»дан кейин оқимни танқид қила бошлайсиз, ва шу билан яқин инсонингизни ўзингиздан итарасиз, у эса гуруҳда унга тўғрисини айтганликларига ишонади.
11. Агарда мухлис ташқи олам ва оиласи билан алоқасини йўқотиб, ўз оқимининг ҳаётига бутунлай ғарқ бўлиб кетган бўлса, унга нафақат атроф муҳит ҳам, оила ҳам мавжудлигини, балки уларга ўз ҳаётий тажрибасидан воз кечиб, фақат гуруҳ таълимотига асосланган ҳолда баҳо бермаслик лозимлигини ҳам эслатиб қўйиш керак. Бу аъзолари ижтимоий изоляцияланган диний ҳаракатлар ҳақида сўз борганда, айниқса муҳимдир. Кўп ҳолларда айнан улар оламни фақат оқ – қора рангларда кўришади. Ташқи олам билан муносабатлар аниқ ҳаракатлар билан тасдиқлангани мақсадга мувофиқдир: отаси билан мева тергани боғга бориш, бир пиёла чой устида бутун оиланинг бир дастурхон атрофига йиғилиши ва ҳоказо.
12. Ваҳимага тушмаслик, гуруҳ аъзосига нисбатан босим ўтказмаслик ва уни қўрқитмаслик. Инсоннинг мазкур гуруҳга қўшилиш сабабларини ўрганиш лозим. Ўзингизга энг яқин бўлган бундай гуруҳларга қарши курашадиган марказга мурожаат қилинг. Агарда у сизнинг шаҳрингизда бўлмаса, уларга Интернет орқали боғланинг, қўнғироқ қилинг, мутахассисларнинг маслаҳати ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.
13. Бузғунчи оқим вакили билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш ва уни ўзининг ҳатти – ҳаракатлари ҳақида доимий мулоҳаза қилишга ундаш учун, унинг дўстлари ва яқинлари у гапирмоқчи бўлган ҳамма нарсани тинглашга тайёр бўлиши керак. Тинглай билиш қобилияти мулоқот давомида жуда муҳимдир. Инсон борини гапириб олсин. Ҳаттоки, у гапирган нарсалар сизнинг наздингизда арзимас бўлса ҳам – бу бепарво муносабатга асос бўла олмайди.
14. Мулоқот учун сабр ва ўзини тута олиш билан заҳираланиш зарур. Гуруҳ аъзолари кўпинча муносабатларда ота – онасига ҳурматсизликни намойиш қилишади, бунинг замирида, унинг наздича, ота – онаси кўрлиги, чегараланганлиги ёки калтафаҳмлиги сабаб «ҳақиқатни» тушуна олмаётганлиги ётади. Янги ёлланганлар аксар ҳолларда ўзларини чидаб бўлмас даражада катта тутишади ва яқин орада ҳурмат билан итоат қилган ҳар қандай фикрларга ҳам нафрат билан муносабатда бўлишади. Янги гуруҳ аъзосига ҳам осон бўлмаётганини тушуниш лозим, шунинг учун у ўзини, ҳаттоки ўзи хоҳлаганчалик ақлли тута олмайди. Сабр қилиш ва илтифотли бўлиш – буюк фазилатдир. Суҳбатдош билан ҳеч қандай адоватсиз очиқ мулоқот қилишга уриниб кўриш лозим. Нима сабабдан ўша гуруҳнинг фикрига қўшилаётганини айтиб берсин, ташкилотда унга нима маъқул бўлаяпти: у буни қанчалик кўп ва тез – тез такрорласа, унда булар ҳақида кўпроқ мулоҳаза қилиш имкони туғилади.
15. Гуруҳ аъзосига ҳеч қайси ҳолатда пул бера кўрманг, чунки у маблағни ўзининг «оқимига» «қурбон қилади», уларни молиялаштириш эса, табиийки, сизнинг режангиздаги иш эмас. Гуруҳ ҳақида маълумот ва ҳужжатлар йиғиб юринг. Гуруҳ билан алоқага чиқар экансиз, уларнинг сизни ўраб олишига ва чалғитишига имкон берманг. Сизга айбдорлик ҳиссини сингдириб қўйишларига йўл қўйманг, ахир, Сиз яқинингизнинг ҳаётида содир бўлаётган ҳамма нарса учун жавобгар эмассиз.
16. Инсонда мустақил фикрлашга интилишни уйғотинг. Гуруҳ таъсирига берилиб қолган инсонни, унинг эътиқоди ва ҳиссиётлари ҳақида суҳбатга чорлар экансиз, гуруҳ томонидан ўз тарафдорларини атроф – муҳитдан ажратиш учун сингдирилган айни фикр – мулоҳазаларни шунчаки такрорлайвермасдан, унинг ўз диний ҳаракатига бошқача назар ташлашига эришишингиз мумкин
17. Саволлар бериб, гуруҳ тарафдорини, энг аввало, икки томонлама маъқулланадиган, ўзаро талабларга жавоб бера оладиган принципларга кўра эътиқод ва ҳаракатнинг амалий ҳаёти ҳақида мустақил мулоҳазаларга туртиб қўйиш мумкин. Бундай принципларга қуйидагилар кириши мумкин: меҳр – муҳаббат, яхшилик, ҳақиқат, ҳалоллик, шахсни ҳурмат қилиш ва шахсий масъулият, гуруҳ осонликча рад қила олмайдиган барча қадриятлар. Уни саволларга жавоб беришга ва хулоса чиқазишга мажбурламаган маъқул, фикр юритиб кўриш имконини бериш керак – у ҳавфли деб ҳисобламаятган вазият ҳақида, - илгари мазмуни нималигини ўйлашни ҳохламаган ёки бунга имкони бўлмаган маълумот, таклиф ҳақида.
18. Гуруҳ тарафдори билан унинг «сафдошлари» олдида мулоқот қилмаслик керак, чунки бу уни сиқиб қўйиши мумкин. У сиз келтираётган далиллардан кўра, биродарлари кўз ўнгида қандай кўринаётгани ҳақида ўйлайди.
19. Суҳбат давомида таълимот ҳақида эмас, балки ташкилотнинг тарихи ҳақида гапирган яхшироқ. Агар сиз манбага ишончни йўқота олсангиз, гуруҳ таълимотларини бузиш осонроқ кечади. Лекин агар тарафдор кўз ўнгида таълимот манбаси ўз нуфузини йўқотмаган бўлса, таълимотнинг ўзини тарқатиш сиз учун имконсиздир.
20. Бузғунчи оқим ҳақида ишончли маълумот тўплаб, дарров тақдим этманг, уни секин – асталик билан бериб борган маъқул. Шунингдек, уни бузғунчи ташкилотдан олиб чиқмоқчи эканлигингизни эълон қилишнинг ҳам ҳожати йўқ, акс ҳолда у сизга ишонмай қўяди.
21. Ўзингизни шундай тутингки, сизнинг ҳаракатларингиз унда ўзини ҳимоялаш реакциясини уйғотиб қўймасин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарама – қаршиликдан тийилинг.
22. Инсонни инонтирувчи хабарларни тизимли тахлил қилиш ва унинг проблематикаси жараёнига жалб қилиш, ишонтиришнинг яхши усули ҳисобланади. Инсон ўзига келтирилаётган далиллар ҳақида фикр юрита бошлар экан, унинг ишонтирувчи кучи ортиб бораверади.
23. Далиллар келтирар экансиз, биринчи навбатда сизнинг вазиятингиз афзалликлари ҳақида гапиринг, кейин эса – камчиликларга тўхталинг; ҳар кейинги далил олдингисидан салмоқлироқ бўлиши керак. Янги ғоялар яхши қабул қилиниши учун, уларни олдинги яхши ўзлаштирилганларига қиёслаган ҳолда бериш лозим. Айни далилни бир неча бор келтиринг, лекин бунда ҳар сафар турли сўзларни қўлланг, бу гуруҳ тарафдорига яхши эслаб қолиш имконини беради.
24. Ижтимоий психологиянинг машҳур ўзини атрибутлаш (қўшиб қўйиш) эффектини қўлланг. Мазкур эффектнинг беқиёслиги шундаки, бизда у ёки бу масала бўйича аниқ шаклланган кўрсатмалар бўлмаса, уларни кўпинча муайян ҳодисаларга нисбатан қиладиган рекцияларимизни тахлил қилиб, ўзимизнинг хулқимизга асосланиб яратиб оламиз. Агарда гуруҳ тарафдорининг ҳатти – ҳаракатлари унинг жорий тушунчаларига қарши бўлишига, ёки унинг гуруҳ томонидан сингдирилган кўрсатмаларга қарши бўлган ғояларни қувватлашига эриша олсак, бу унга гуруҳ ҳақидаги умумий фикрини қайтадан кўриб чиқишига ёрдам беради.
25. Кўрсатмаларга зид ҳаракатлардан кейин, айнан шу кўрсатмаларнинг ўзи ўзгариши юз бериши учун, гуруҳ тарафдори ҳатти – ҳаракатларини эркин ва ўз хоҳишига кўра танланган деб қабул қилиши керак, ушбу ҳаракатлари натижасида у кутган кўнгилсиз оқибатларга нисбатан шахсий масъулиятни ҳис этиши лозим.
Абу Муслим тайёрлади