loader
Foto

Жо Байден сайловдан воз кечиши мумкин

Руҳий ва жисмоний саломатлигида муаммолар бўлган Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден агар соғлиғида тиббий муаммо аниқланса, сайловдан воз кечиши мумкинлигини таъкидлади.

Жо Байден бу ҳақда "Black Entertainment Television News" га берган интервюсида маълум қилди.

81 ёшли Президент мамлакатнинг унга муҳтожлигига ишора қилиб, “Кексалик фақатгина донолик келтиради” деди.

Байден ўз мамлакати учун "яхши ишлар" қилганини ва "ҳали кўп нарса қилиш керак"лигини таъкидлаб, ўз номзодини давом эттириш ниятида эканини айтди.

5-ноябр куни АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун номзодликдан воз кечишига нима сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Байден “Агар тиббий муаммо юзага келса, шифокорлар келиб, сизда бу муаммо бор деса, бу содир бўлиши мумкин”, деди.

Айни вақтда демократлар томонидан Жо Байденга сайловдан воз кечиши учун босим кучайиб бормоқда.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси, демократ Адам Шифф ҳам Байденни тўхтатишга чақираётганлар қаторига қўшилди. "Кампаниядан чиқиш - бу президент Байденнинг қарори, аммо менимча, лавозимни топшириш вақти келди", деди у.

Байденни сайловдан воз кечишга чақирган демократлар сони 20 нафардан ошди.

Шу билан бирга, Оқ уй Жо Байденнинг коронавирусга чалинганини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пернинг кеча, 17 июл куни берган баёнотида қайд этилган.

“Бугун эртароқ Лас-Вегасдаги биринчи тадбиридан сўнг, Президент Байден CОВИД-19 учун синовдан ўтди ва натижа ижобий чиқди. У бир неча бор эмланган ва енгил аломатларга эга”, дейди Жан-Пер.