Бугун Страсбургда Европарламент Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия раиси лавозимига қайта сайлади, дея хабар беради.
Яширин овоз бериш жараёнида Европарламент У. Ляйенни 401 овоз билан сайлади. Бу унинг Еврокомиссия раиси сифатидаги иккинчи муддати бўлади.
У биринчи марта 2019 йил июль ойида Европарламент депутати этиб сайланган. Айни пайтда парламент 719 депутатдан иборат, шунинг учун зарур бўлган кўпчилик 360 овозни ташкил этди.
Овоз бериш қоғозли бюллетенлардан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.
401 депутат ёқлаб, 284 нафари қарши овоз берди, 22 нафар бюллетень эса бўш ёки яроқсиз эди.
Овоз бериш арафасида Урсула фон дер Ляйен Европарламент аъзолари билан бўлиб ўтган мунозарада келгуси беш йил учун сиёсий устуворликларини тақдим этди.
Кейинги қадамлар:
Комиссиянинг сайланган раиси энди Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат ёки ҳукумат раҳбарларига Европа комиссарлари лавозимларига ўз номзодларини кўрсатишни таклиф қилган расмий хатлар юборади.
Кейин парламент тегишли қўмиталарда номзодлар бўйича эшитувлар ташкил қилади. Кейин парламент комиссарлар кенгашининг тўлиқ таркибини тасдиқлаши керак.