Халқаро суд Исроилнинг Фаластин ҳудудларини босиб олиши халқаро ҳуқуқни бузади, деган хулосага келди.
Суд, Исроилнинг ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда турар-жой қуриш фаолиятини тўхтатиши ва бу ҳудудлар ва Ғазо секторидаги "ноқонуний" ишғолни имкон қадар тезроқ тўхтатиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.
Бунга жавобан Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху суд “ёлғонга тўла қарор” қабул қилганини айтиб ёлғон сўзлади.
Суднинг маслаҳат хулосаси мажбурий эмас, лекин унинг сиёсий аҳамияти катта. Халқаро Суд биринчи марта 57 йиллик ишғолнинг қонунийлиги бўйича ўз позитсиясини билдирди.
Нидерландиянинг Гаага шаҳрида ўтирган суд БМТ Бош Ассамблеяси талабига биноан ўтган йил бошидан буён масалани ўрганиб чиқди.
Суддан Исроилнинг фаластинликларга нисбатан сиёсати ва амалиёти, шунингдек, ишғолнинг ҳуқуқий мақоми ҳақида ўз нуқтаи назарини билдириши сўралган.
Суд раиси Наваф Салом томонидан эълон қилинган якуний қарорда "Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудида давом этиши ноқонуний" деб таъкидланган.
“Исроил давлати босиб олинган Фаластин ҳудудидаги ноқонуний мавжудлигига имкон қадар тезроқ чек қўйиши шарт”, - дея таъкидлади судя.
Қарорда, шунингдек, Исроил қўшинлари ва аҳоли пунктларининг 2005-йилда Ғазо секторидан олиб чиқиб кетилиши Исроил томонидан бу ҳудудни ишғол қилишига барҳам бермагани, чунки Исроил ҳали ҳам бу ҳудуд устидан фаол назоратни амалга ошираётгани таъкидланган.
Суд шунингдек, Исроил Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдан барча кўчманчиларни эвакуация қилиши ва фаластинликларга ишғол натижасида етказилган зарар учун товон тўлаши кераклигини айтди.
1967 йилдан бери Исроил Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 700 минг яҳудий истиқомат қиладиган 160 га яқин аҳоли пунктларини қурди. Суд бу турар-жойларни ноқонуний деб топди. Исроил халқаро ҳуқуқни бузаётгани ҳақида доимий равишда баҳслашмоқда.
Халқаро Суд Исроилнинг “сиёсат ва амалиёти босиб олинган Фаластин ҳудудининг катта қисмини аннексия қилиш билан баробар” эканини, бу эса халқаро ҳуқуққа зид эканлигини таъкидлади. Судялар ўз қарорида айтилишича, Исроил босиб олинган ҳудудларнинг бирон бир қисми устидан “суверенитет ҳуқуқига эга эмас”.
Исроил бутун Қуддус устидан суверенитетга даъво қилади, унинг шарқий ярми 1967 йилги Яқин Шарқ урушида эгаллаб олган. У шаҳарни ўзининг бўлинмас пойтахти деб билади, бу эса халқаро ҳамжамиятнинг катта қисми томонидан қабул қилинмайди.
Суднинг бошқа кенг қамровли хулосалари орасида Исроилнинг босиб олинган ҳудудлардаги фаластинликларга нисбатан чекловлари "бошқа нарсалар қатори ирқи, дини ёки этник келиб чиқишига асосланган тизимли камситиш" ни ташкил этади. Шунингдек, Исроил фаластинликларнинг табиий ресурсларидан ноқонуний фойдалангани ва уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини поймол қилгани айтилади.
Суд, шунингдек, давлатларга мавжуд вазиятнинг давом этишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан, жумладан, ёрдам ёки ёрдам кўрсатишдан қочишни тавсия қилди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху зудлик билан маҳкама қарорини рад этиб, кескин баёнот билан безрайиб чиқди.
“Яҳудий халқи ўз юртида, на абадий пойтахтимиз Қуддусда, на ота-боболаримиздан мерос бўлган Яҳудия ва Самарияда босқинчи эмас”, деди Нетаняху мамлакатнинг Ғарбий соҳилидаги машҳур номидан фойдаланган ҳолда.
"Гаагадаги ёлғонга тўла ҳеч қандай қарор бу тарихий ҳақиқатни бузиб ташламайди ва худди шу тарзда ватанимизнинг барча ҳудудларида исроилликларнинг аҳоли пунктлари қонунийлигига эътироз билдириш мумкин эмас", деб таъкидлади Исроил бош вазири.
Фаластинликлар суд хулосаларини олқишлади
Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) бош котиби Ҳусайн ал-Шайх буни “Фаластин халқи ҳуқуқлари ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи учун тарихий ғалаба” ва бу яҳудийлаштириш лойиҳасининг қулаши ва мағлубияти” деб атади.
“Халқаро ҳамжамият халқаро адолат фикрини ҳурмат қилиши ва Исроилни Фаластин ҳудудларини босиб олишга чек қўйишга мажбур қилиши керак”, деди у.
Суд хулосалари энди БМТ Бош Ассамблеясига юборилади, у уларга қандай жавоб беришни ҳал қилади - масалан, резолюцияни қабул қилиш имконияти бор. Агар қабул қилинса, бундай резолюция музокараларни осонлаштириш ва келажакда музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун ҳуқуқий параметрларни белгилашда муҳим омил бўлиши мумкин.
Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилни Ғазо секторидаги уруш пайтида фаластинликларни геноцид қилишда айблаган шикоятини алоҳида кўриб чиқмоқда. Ушбу даъво бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган.