loader
Foto

Худкушлик - оғир гуноҳ

Ўз жонига қасд қилиш борасида исломий таълимотнинг хулосаси шуки, бу иш ҳаром ва мутлақо динимизга зиддир. Ўз жонига қасд қилган киши Аллоҳ таолога итоатсиз ҳисобланиб, ўзини жаҳаннам азобига гирифтор этувчи бўлади. Қуръон ва ҳадисда келган далил-ларга киришишдан аввал, динимизда бу улкан гуноҳга қандай қарор қилинган, деган саволга жавоб олишимиз керак бўлади.

Маълумки, еру осмон ва ундаги нарсаларнинг барчаси Аллоҳтаолонинг мулкидир. Жумладан, инсоннинг жисми ва ҳаёти унинг ўз мулки эмас, балки Аллоҳ тао-ло тарафидан вақтинча берилган омонат ҳисобланади. Инсон ана шу омонатга хиёнат қилиб, турли сабаблар билан азиз жонига қасд қилса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонатга хиёнат қилган бўлади. Тириклик катта неъматдир ва инсонга берилган бошқа неъматлардан баҳраманд бўлишида асос вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам Ислом дини жисму жонни сақлашга, уни зое қилмасликка чақиради. Динимиз инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун барча чора-тадбирларни жорий қилган. Ҳатто, ўрни келганда ҳаётни сақлаб қолиш учун таъқиқланган нарсаларни ҳам маълум миқдорда истеъмол қилишга рухсат беради. Модомики Исломда инсон ҳаёти шундай қадрланар экан, уни ҳар қандай йўл билан сақлаб қолишга даъват қилади. Ҳеч вақт кишига ўзи ёки ўзганинг жонига қасд қилишига рухсат бермайди.

Аллоҳ таоло ҳаёт берувчи ва уни олувчидир. Тириклик ва ўлимнинг ҳақиқий эгаси Удир. Шу сабаб У Зот Ўз каломида бир инсон бошқа бирини ноҳақ жонига қасд қилишини гўё бутун инсониятнинг жонига қасд қилиш, деб ифодалади. Шу билан бирга инсон ўз жонига қасд қилишини ҳам қаттиқ қораланиб шундай марҳамат қилди:

"... Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят).

Имом Бағавий роҳимаҳуллоҳ Нисо сурасининг 30-ояти тафсирида Бақара сурасидаги “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг" оятидан мусулмон ўз жонига қасд қилиши ирода қилинганини айтиб ўтганлар.

"Тафсири Кабир”да ҳам Имоми Бағавийнинг сўзларини қувватловчи маълумотларни учратишимиз мумкин.

"Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳимлидир".

"Ким ўшани (ўз жонига қасд қилишликни) тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни дўзахга киритурмиз. Бу эса, Аллоҳга осондир". (Нисо сураси, 29-30-оятлар).

Имом Фахруддин Розий раҳимахуллоҳ мазкур оятларнинг тафсирида шундай дейдилар:

Оятнинг "Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг", деган қисмида мусулмон бошқа бировнинг жонига ноҳақ қасд қилиши ваўз жонига қасд қилишидан қайтариққа далолат бор" деганлар.

Ҳофиз ибн Касир, Имом Бағавий, Имом Саъолабий ўзларининг тафсирларида Нисо сурасининг мазкур оятлари худкушликнинг ҳаром эканига далолат қилишини таъкидлаб ўтганлар.

Ўз жонига қасд қилиш, уни зое қилишнинг ҳаромлигига ҳадиси шарифдан ҳам кўплаб далиллар бор.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагича келтирилади:

"Жасадингизни сизнинг устингизда ҳаққи бор. Ва кўзингизни ҳам сизни устингизда ҳаққи бор".

Мазкур ҳадисдаги набавий ҳукмдан маълум бўлмоқдаки, инсоннинг зиммасида ўз жисмини ва барча аъзоларини беҳудага зое қилиш эмас, балки уни сақлаш ҳамда уларнинг ҳақларини адо қилишдек улкан вазифаси бор экан.

Аллоҳ таоло инсонни баъзан оғир касалликлар билан, гоҳида эса йўқчилик ва тангчилик билан ҳам синайди. Шундай ҳолларда ҳам инсон ўзининг синовда эканлигини унутмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд айтса, Ўзидан ёрдам сўраса дунёда зафар топади ва охиратда ажрга эга бўлади. Аксинча, сабрсизлик, шошқалоқлик қилиб, дунё машаққатларидан ўзини ўлдириш билан қутулишни тўғри йўл деб ўйласа (бундай фикр қилган инсон жуда қаттиқ янглишган бўлади), дунёдаги вақтинча машаққатдан қутулиб ҳеч қачон тугамайдиган охират азобига дуч келишини эсдан чиқармаслиги керак бўлади.

“Имом Бухорий Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир одамнинг жароҳати бор эди. Уўзини ўлдирди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам мендан аввал жони ҳақида ўзи шошқалоқлик қилди. Менунга жаннатни ҳаром қилдим”, деди”, деганлар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзиниўзи бўғган киши, дўзахда ҳам ўзини бўғиб туради. Ўзига ўзи пичоқ урган, дўзахда ҳам пичоқуриб туради", деганлар.

Юқоридаги ҳадислардан маълум бўлмоқдаки, ўзини-ўзи ўлдирган одам дўзахга тушар экан. Энг ёмони - ундай кишиларда бу гуноҳига тавба қилишга фурсат бўлмаслигидир.

Шуни алоҳида айтиб ўтишимиз зарурки, юқорида ўтган ҳадислар кундалик турмуш қийинчиликларига бардош бермай ўзини ўлдирганлар ёки қандайдир жисмоний касалликларга дош беролмай ўз жонига қасд қилганлар билан чекланмайди. Аксинча, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини ўлдирганлар, шу жумладан ҳозирги даврда тез-тез учраб турадиган, ўзларини "мужоҳид, дин ҳимоячиси" ҳисоблаб, тушунмаган ҳолда ўз жонларига қасд қилаётганлар, ўзларини портлата-ётганларни ҳам қамраб олади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жонига қасд қилиш ҳақида ворид бўлган ҳадисларда ўз жонига қасд қилган кимсаларни истисносиз аянчли оқибатлари баён этилади. Собит ибн Заҳҳокдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

Яъни: “Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади” (Имом Бухорий ривояти).

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тоғдан ташлаб ўзини ўзи ўлдирса, у жаҳаннам оташида абадул абад ўзини тоғдан ташлаб туради. Ким заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирган бўлса, у заҳарини қўлида тутган ҳолида, жаҳаннам оташида абадул абад заҳар ичиб туради. Кимўзини-ўзи темир нарса биланўлдирган бўлса, у темирни қўлида тутган ҳолида жаҳаннам оташида абадул абадўша темирни қорнига санчиб туради", дедилар".

Ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ эканлиги, унга тайинланган жазодан ҳам маълумдир. "Саҳиҳи Бухорий” ва "Саҳиҳи Муслим” китобларида келтирилишича:

Яъни: Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар. "Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, қиёмат кунида ўша заҳари қўлида, уни ичган ҳолда жаҳаннам оловида абадий қолади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша темир парчасини қорнига суққан ҳолида жаҳаннамўтида абадий қолади. Ким тоғ тепасидан ташлаб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини бирор нарсага уриб ўлдирган кимса, дўзахга ўзини уриб азоблайди. Ўзини-ўзи бўғиб ўлдирган кимса, жаҳаннамда ҳамўзини бўғиб азоблайди" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Яъни: “Жобир бин Самурадан ривоят қилинади, бир киши ўзини ўлдириб қўйди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза намози ўқимадилар" (Имом Термизий ривояти). Имом Насаийнинг ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Яъни: “Мен унга жаноза намози ўқимайман” деганлар.

Шунга кўра баъзи уламолар, ўзини-ўзи ўлдирган кишига имом жаноза намози ўқимайди, балки, маййитнинг яқинларидан бири ўқийди, деганлар. Бунинг сабаби, одамлар ўз жонига қасд қилишнинг оқибати ёмон бўлиши, ҳатто унга катта жамоат бўлиб, имом бошчилигида намоз ўқилмаслигини билсинлар ва бундай гуноҳи азимга қўл уришдан қўрқсинлар, деган маъно бор. Тавфиқ Аллоҳдан.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,

Фатво маркази директорининг

"Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими" китобидан