loader
Foto

Авлиёлар номига атаб жонлиқ сўйиш

Савол: Айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла) пиширишади. Шу тўғрими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

«У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди...» (Бақара сураси, 173-оят).

Ҳазрат Али розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, мусулмон инсон бошига қандай мушкул иш тушса, унинг кушойиш бўлишини фақат Аллоҳ таолодан сўраши, шариатга хилоф тарзда турли хурофотларга берилмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,

Фатво маркази директорининг

"Фатволар Тўплами" китобидан