loader
Foto

Ўзбек спортчилар Париж - 2024 ёзги Олимпия ўйинларини олтин медал билан бошлади

Ўзбек спортчилар Париж - 2024 ёзги Олимпия ўйинларини олтин медал билан бошлади. Маҳоратли дзюдочи Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда Токио - 2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги маълумот бўлишди.

Ушбу маълумотга кўра Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбек аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилди.