loader
Foto

Япон қизи Ута Абе ҳақида

Ута Абе (японча  阿部 詩 Абе Ута, 2000-йил 14-июлда туғилган) - япон дзюдочиси, 5-дан Кодокан (2022) соҳиби, 2020-йилги Олимпия чемпиони, 2018-йил, 2019-йил, 2022-йилги ва 2022-йилги тўрт карра жаҳон чемпиони. (52 кг.гача)



Ута Абе дзюдочи, Олимпия ва тўрт карра жаҳон чемпиони, Хифуми Абенинг синглиси.

Абе 2016-йил февралида Дюсселдорф Гран-присида биринчи ўринни эгаллаб, ИЖФ (Халқаро дзюдо федерацияси) Гран-присини қўлга киритган энг ёш дзюдочи бўлди.

У 2018-йили Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди ва 18 ёшида биринчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ута сайёрадаги энг яхши дзюдочи унвонини қўлга киритган тарихдаги учинчи энг ёш дзюдочи бўлди. Аввалига Абе полшалик дзюдочи Каролина Пенковскаяни, кейин эса швейcариялик Фабиен Кочерни мағлуб этди. У бразилиялик Жессиcа Перейрани мағлуб этди ва ярим финалда франциялик Амандине Бушардни 40 сониядан камроқ вақт ичида мағлуб этди. Финалда Абе ҳамюрти, ўша пайтдаги жаҳон чемпиони Ай Шишиме билан тўқнаш келди ва олтин медални қўлга киритди.

Токиода бўлиб ўтган 2019-йилги Олимпия ўйинларидан олдинги жаҳон чемпионатида у финалда россиялик спортчи Наталя Кузютинани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

2020 йилги Олимпиада ўйинларида у 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида финал жангида француз Амандине Бушардни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

2023 йилнинг май ойида Қатар пойтахтида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 52 килограмм вазн тоифасида япониялик дзюдочи финалда ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёровани мағлубиятга учратиб, чемпион бўлган эди. Ута Абе жуда катта меҳнат орқали моҳир дзюдочи бўлиб келган.

Париж-2024 Олимпиадасида у 1/8 финалда ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёровага ютқазиб қўйганди. Жангдан ўзини, ўзини тўхта олмай роса йиғлади, Японияни ҳам йиғлатди. Шундай қилиб, турнирдан чиқиб кетди. Диёра эса олимпиада чемпиони бўлди.

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликларни Ута Абэ шаънига ҳақорат ёғдиришни тўхтатишга чақирди

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан япониялик рақиби Ута Абэ шаънига тегувчи ҳақоратомуз фикрлар ва изоҳлар ёзишни тўхтатишни сўради.

“Барча мухлислардан, ким бўлишидан қатъи назар, ҳаммага чуқур ҳурматда бўлишингизни сўраб қўламан. Бу, албатта, спорт, бу – бизни бирлаштирувчи куч! Биз дзюдо оиласимиз. Илтимос, тўхтатинг! Менимча, дзюдонинг инсонларга ўргатадиган энг муҳим жиҳати бу – ҳурматдир”, деб ёзди Диёра Инстаграмдаги саҳифасида.

Маълум бўлишича, дзюдочи Ута Абэнинг тармоқдаги саҳифасида ўзбекистонликлар томонидан ҳақоратли изоҳлар қолдирилган.

Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасининг 1/8 финалида Ута Абэ билан беллашиб унинг беш йиллик ғалабали сериясига нуқта қўйган эди.  Бир бор Олимпия ва тўрт карра жаҳон чемпиони Ута Абэ ушбу мағлубиятдан кейин кўз ёшларини тия олмади.

Диёра Келдиёрова эса ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик аёллар ўртасида олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи сифатида тарихга кирди.

Абу Муслим