loader
Foto

Ғазода ўлдирилган мусулмонлар сони 39 минг 400 га ошди

Исроил 298 кундан бери ҳужумларини давом эттираётган Ғазода қурбонлар сони 39 минг 400 га ошди. 22-июлдан бери қуруқликдан ҳужумлар уюштирган Исроил армияси хавфсиз ҳудуд деб эълон қилганига қарамай орқага чекинган Хон Юнис шаҳрининг шарқида 42 нафар фаластинлик жасад топилди.  Исроилнинг 8 кун давом этган қирғинида камида 300 фаластинлик ҳаётдан кўз юмди. Исроил армиясининг Хон Юнисдаги 320 уйни бомбалагани ва 31 та уйни аҳолиси ичкарида бўлган вақтда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз нишонга олгани билдирилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Исроил ҳужумлари остида Ғазода 10 минг кишининг тиббий эвакуация қилиниши кераклигини билдирди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроилнинг давом этган ҳужумлари туфайли Ғазо секторида полиомиелит эпидемиясининг расман бошланганини эълон қилди.