Алмати ва Чимкент шаҳарларида «Ёввойи Армон» уюшган жиноий гуруҳининг эҳтимолий аъзолари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Polisia.kzга таяниб.
“Жорий йилнинг август ойида Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Бош прокуратура билан биргаликда Алмати ва Чимкент шаҳарларида «Ёввойи Армон» уюшган жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси бўлиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан бир вақтда ҳибсга олиш ва тинтув ишлари олиб борилди гуруҳ раҳбари ва асосий иштирокчилари қўлга олинди, унинг бошқа аъзолари озодликда бўлганларида ҳам ноқонуний фаолият билан шуғулланишда давом этишган”, — деди ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қуандик Алпис.
40 та тинтув ўтказилиб, 10 дан ортиқ ўқотар қуроллар, жумладан, учта «Макаров» тўппончаси, учта «Наган» тўппончаси, битта Калашников автомати ва ўқ-дорилар, шунингдек, уларнинг ноқонуний фаолиятига оид бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилди. Барча айбланувчилар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.
«Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги Жиноят-ижроия тизими қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор вазиятнинг беқарорлашишига йўл қўймаслик, ушбу жиноятнинг етакчилари ва фаол иштирокчилари содир этилган муассасаларда тегишли қамоқда сақлаш режимини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу борадаги ишлар давом этмоқда», — деди ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қуандиқ Алпис.
Қайд этилишича, сўнгги икки йил давомида 140 дан ортиқ ана шундай гуруҳлар фаолиятига чек қўйилган, жиноятчиларнинг 550 дан ортиқ вакили жавобгарликка тортилган.
БААдан Алматига келган ва кўрсатмаларни кутган - Куспан январ воқеаларидаги Ёввойи Армоннинг роли ҳақида гапирди
Депутат Абзал Куспан 2022-йил январ воқеалари таҳлили бўйича ҳисобот тақдим этди, деб ёзади Orda.kz.
Ўз нутқида у суюлтирилган газ нархининг ошиши Манғистау вилоятидаги оммавий митингларнинг асосий сабаби бўлганини, улар профессионал равишда бутун мамлакат бўйлаб мувофиқлаштирилган қуролли қарама-қаршиликларга айланганини таъкидлади:
«Қуролли тузилмалар иштирок этиб, вилоятлардаги ҳокимликларни эгаллаб олишга киришдилар, Алматидаги маъмурият бинолари ва турар-жойларини ёқиб юборишди, вилоят марказлари ва мегаполисларда милиция бўлимлари ва Миллий хавфсизлик қўмитасига бостириб киришди. Улар ташкилий ва профессионал жиҳатдан зўравонлик амалиётларига тайёр эдилар».
Январ ойидаги тартибсизликларда 238 киши ҳалок бўлган, улардан 219 нафари тинч аҳоли эди.
«66 нафари оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда; 143 - фавқулодда ҳолат режимини бузган ва терроризмга қарши операцияни бузган деб топилган; тўрт нафари бошқа жиноятларни содир этишлари натижасида вафот этган. Яна олти киши қийноқлар оқибатида ҳалок бўлган ва ўлдирилганларнинг 19 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимларидир. Шу билан бирга, биргина Алматида ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик идораларининг 1097 нафар ходими тан жароҳати олди», — дея маълумотларни келтирган Абзал Куспан.
Ёввойи Армон роли
Депутат ўз маърузасида Армон Жумагелдиев ҳақида ҳам маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, январ воқеаларида жиноят бошлиғининг роли шу йил маълум бўлади.
«Жиноят иши очиқ ўтказиладиган судга топширилди. Шартли равишда уч гуруҳ - январ воқеалари ташкилотчилари, провокаторлар ва провокацияга бўйсунган шахслар бўлган. Армон Жумагелдиев 15 декабр куни БААдан Алмати шаҳрига етиб келди. У халқаро қидирувда эди. Келгач, у Ритц Карлтонеда тўхтади ва кўринмади, лекин айнан 4 январ куни пайдо бўлди. Миллий хавфсизлик қўмитасининг Алмати шаҳри бўйича юқори мансабдор шахсларидан кўрсатмалар олган».
Куспан бошқа тафсилотларни ошкор этмайди. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан шахснинг айби эътироф этилгунга қадар жиноят содир этишда айбсиз деб топилишини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Армон Жумагелдиевнинг иши судга ўтган йилнинг сентабрида келган эди.
Ёввойи Армон оммавий тартибсизликлар уюштириш, уларда қатнашиш, ўқотар қурол ўғирлаш, шунингдек, ноқонуний қамоққа олишда айбланмоқда.
P.S
Бизда ҳам Ёввойи Армонни қўллаб-қувватлаб, Қозоғистондаги қонуний ҳукуматни ағдариб, ўрнига кўча безориллари келишини истаганлар, эртага бундай тартибсизликларни бизда ҳам такрорлашни режа қилганга ўхшайди. Ёввойи Армондан миллий қаҳрамон ясаб, ахборот майдонини бу қабиҳ ишга тайёрлаб турган эшаклар бўлган. Мазкур эшакларга эргашадиган кўр муридлар уч-тўрт йилдан бери тайёрланиб келинмоқда... Қозоғистонда кўча орқали қилинмоқчи бўлган бўлса, бизда диний фон ёрдамида қилинмоқчи бўлганга ўхшаяпди... (бу қабиҳ режани амалга ошириш учун эшак ва Туркияга қочиб кетган фуфло мулла одамларни фанат қилиб тартибсизликка тайёрлаб боришган)
Абу Муслим таржимасит (русчадан)