loader
Foto

АҚШ мусулмонларни бомбордимон қилиш учун Яқин Шарққа жанговар самолётларини юборди

Минтақага қанча F-22 самолёти юборилгани, қайси давлат ёки давлатларга жойлаштирилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Америка Қўшма Штатларидан Яқин Шарққа жанговар самолётларини юборди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик туфайли Яқин Шарққа F-22 жанговар самолётларини жойлаштирди.

Расмий баёнотга кўра, минтақага АҚШ ҳаво кучларига тегишли F-22 жанговар самолётлари етиб келгани билдирилди.

“F-22 Раптор самолётлари Эрон ёки унинг ишончли вакилларининг минтақавий кескинликни кучайтириш эҳтимолини олдини олиш учун минтақадаги АҚШ кучларининг позициясини ўзгартириш доирасида CENTCOM белгиланган ҳудудга этиб борди",-дейилади баёнотда.

Минтақага қанча F-22 самолёти юборилгани, қайси давлат ёки давлатларга жойлаштирилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатма: Хамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания 31 июл куни Эрон пойтахти Теҳронда ўлдирилганди. Эрон ва ХАМАС ҳужум ортида Исроил турганини, Теҳрон эса Тел-Авив маъмуриятига жавоб беришини билдирганди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Мичаэл Эрик Курилла Эрон билан кескинлик давом этган шу кунларда яна Исроилга ташриф буюргани маълум қилинди. Исроилга охирги марта 5 август куни ташриф буюрган Курилла Мудофаа вазири Ёав Галлант ва Бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви билан учрашган эди.