Мўътазид биллоҳ, Абулфатҳ Абу Бакр ибн Мустакфи. 753 йили акасининг васиятига биноан унга байъат берилди. У яхши одам эди, камтарин, ахди илмларга муҳаббатли одам эди. Мўътазид 763 (1362-61) йили жумодул аввал ойида оламдан ўтди.
755 йилда малик Солиҳ тахтдан туширилиб, Носир Ҳасан қайта қўйилди.
756 йилда динорчалик ҳажм ва вазнда чақалар зарб қилиш расм бўлди ва ҳар бир 24 чақа бир дирҳамга тенг қилиб қўйилди. Илгариги эски чақаларнинг бир ярим ритлли бир дирҳам эди. Мана шундан Шайху ва Сурғатмишлар тарафидан ўз мадрасаларидаги ходимлар учун тайинлаган кумуш дирҳамлари миқдорини (қадрини) билиш мумкин. Демак, улар бир дирҳам деганда учдан икки ритл чақани назарда тутганлар.
762 йилда Носир Ҳасан ўлдирилди ва тахтга акаси (ё укаси) Музаффарнинг ўғли Муҳаммад чиқди ва Мансур лақабини олди.
Мўътазиднинг даврида ўлган машҳур одамлардан: шайх Тақйиддин Субкий, “ал-Эъроб” муаллифи ас-Самин, Қавом Итқоний, Баҳо ибн Ақил, Салоҳ Аълоий, Жамол ибн Ҳишом, муҳаддис Мўғултой, Абу Умома ибн Наққош ва бошқалар.
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан