Бу ҳақида Муқаддас Қуръони каримда қуйидагича зикр қилинган: «Фиръавн деди: «Эй Ҳомон, менга бир баланд қаср бино қил, шояд сабабларга етсам. Осмонларнинг сабабларига етсам, сўнгра Мусонинг Илоҳига боқсам» (Ғофир сураси, 36–37 оятлар).
Фиръавн унгача ҳали ҳеч ким қурмаган баландликда минора бунёд этиш мақсадида эллик мингта уста ва кераклича оддий ишчилар тўплади. Қурилишга етти йил сарфланди. Мусо (алайҳиссалом) шафқатсиз, йўлдан адашган гумроҳ Фиръавн беҳисоб бойликка ва битмас-туганмас кучга эгалигини кўриб туриши оғир эди. Мусо алайҳиссаломга таскин бериш учун Парвардигор унга бу минорани ер юзидан йўқ қилиш Унинг учун ҳеч нарса эмаслиги хабар қилинган ваҳий юборди. Фариш Жаброил Мусо (алайҳиссалом) бир қанот қоқиши билан минорани майда бўлакларга бўлиб ташлади.
Эътибор беринг, Аллоҳ таоло осмонда унинг ўрнини эгаллаб турибди деб қарор қилган ва У билан учрашиш учун баланд минора қурдирган Фиръавнинг фикрлаш доираси қанчалик тор ва ибтидоий бўлган (биздаги атеистлар ҳам шундай).
Бироқ Аллоҳ таоло унинг аҳмоқона ҳаракатига қуйидагича жавоб қайтаради:
«Шундай қилиб, Фиръавнга унинг ёмон амали зийнатланди ва у йўлдан тўсилди» (Ғофир сураси, 37).
Минг афсуски, бизнинг орамизда ҳам ўз фаҳм-фаросатида Фиръавндан жиддий фарқ қилмайдиган одамлар бор. Гарчи улар ҳозирча минора қурдирмаган бўлсада, лекин Фиръавнга эргашмоқалар ва У тепада, осмонда эканлигига ишончлари комил. Бугунги кунда турли секталар аъзоларининг Фиръавнга эргашиши сабаби оддий – нодонлик, билимсизлик ҳамда ҳақиқатда мажозий маъноларга эга бўлган ва аҳли суннатга олим ва уламолар томонидан тушунтириб берилган Расулуллоҳ (с.а.в.) Суннати ва Қуръонни тушунишга юзаки ёндашувдир.
Биз, мусулмонлар, узил-кесил аниқлаштириб олишимиз зарур: антропоморфизм – одамга хос психик хусусиятларни нарсалар, жониворлар ва табиат ҳодисаларига ҳам хос деб билиш, уларни одамга ўхшатиш, Худони одам образида тасаввур этиш – ислом таълимотига зид келади. Ислом бу каби хислатлардан покдир. Улар исломга турли секта ва мазҳаблар томонидан четдан киритилган.
Буюк олим, имом Абу Музаффар ал-Исфарайини (ҳижрий 471 йил вафот этган) «Ат-Табсира фи-д-дин» асарида шундай ёзади: «Ташбеҳни (Холиқни махлуқларга ўхшатиш, жумладан, Унга ўрин, жой нисбатини беришни) биринчи бўлиб бошлаганлар яҳудийлардир. Бинобарин, Ислом салтанатида кимки ташбиҳ борасида бирон нарса деган бўлса (яъни Яратганни яратилмишларга қандайдир шаклда ўхшатишга уринган бўлса), ўшаларга (яҳудийларга) тақлид қилган бўлади» («Ат-Табсир фи-д-дин», 90-б.)
Ҳофиз Ибн Ҳожар Асқалоний ўзининг «Саҳиҳул-Бухорий»га ёзган машҳур «Фатҳул-Борий» номли шарҳида имом Қуртубийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: «Қуртубий «Муфҳим» асарида шундай деган: «Яҳудийлар бу умматнинг мушаббиҳийларига каби, тажсимга – Аллоҳнинг МОДДИЙЛИГИГА, яъни У Зотнинг жисми, аъзолари борлигига ишонадилар» («Фатҳул-Борий», т. 13, 398-б..)