loader
Foto

Нима учун «Ал-Ақсо тошқини» рўй берди

Бу ном остида Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) 18 саҳифалик ҳужжатни эълон қилди, унда 2023 йил 7-октабр кунги ҳужумнинг хатоларини тан олади, бироқ жангарилари фақат Исроил аскарлари ва қурол кўтарган одамларга ҳужум қилганини таъкидлайди.

Ҳисоботда айтилишича, Ҳамас минглаб бегуноҳ фаластинликларни ишғол асирлигидан қутқариш учун Исроил ҳарбий обектларига ҳужум қилиб, аскарларни асирга олишни режалаштирган.

Хамаснинг қуролли қаноти Қассам бригадаси жангчилари учун «тинч аҳолига зарар етказмаслик диний ва маънавий мажбуриятдир», дейилади ҳисоботда. «Агар тинч аҳолига ҳужум содир бўлганида, бу тасодифий ва босқинчи кучлар билан тўқнашув пайтида содир бўлган бўлар эди».

«Баъзи хатолар Исроил хавфсизлик ва ҳарбий тизимларининг тез қулаши, шунингдек, Ғазо яқинидаги ҳудудларда бошланган тартибсизликлар туфайли юзага келган бўлиши мумкин».

Ҳисоботда ҳужумга сабаб бўлган сабаблар ҳам санаб ўтилган - Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Қуддусда яҳудийлар учун аҳоли пунктлари қуриш ва Фаластин ерларини яҳудийлаштириш кампанияси, шунингдек, 2000 йилдан бу йилга қадар минглаб фаластинлик тинч аҳолининг ўлдирилгани.