loader
Foto

Афғонистон Ўзбекистон диний вакилларини Кобулга таклиф қилди

Кеча Ўзбекистон диний вакилларидан иборат делегация Кобулга келди. Ташриф Афғонистон Ислом Амирлигининг Ҳаж ва диний ишлар вазири, доктор муфтий Нур Муҳаммад Соқиб таклифига биноан ташкил этилди.



Делегация раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Нуруддин Холиқ Назардир. Ташрифдан мақсад Ислом Амирлигининг юқори мартабали вакиллари ва расмийлари билан муҳокамаларда иштирок этиш ва фикр алмашишдир.



Бўлажак учрашувлар икки томонлама ҳамкорликни, айниқса, диний таълим ва икки мамлакат олимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Кун тартибининг муҳим қисми масжидлар ва исломий таълим муассасаларини бошқариш масалалари муҳокамаси бўлади.



Бундан ташқари, делегация Афғонистоннинг бир қатор тарихий ва диний диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишни режалаштирган.