loader
Foto

Нетаньяҳу Суриядаги вазият унинг иши эканини таъкидлади

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу 1974 йилдаги Сурия билан чегарани ажратиш бўйича келишув Сурия қўшинларининг чиқиб кетиши сабаб бузилганини ва шунинг учун Исроил буфер зонасини эгаллаганини маълум қилди. (Сурияга тегишли ерларни эгаллади)



Саудия манбаларига кўра, Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Суриянинг Ҳермон тоғининг чўққисига тегишли қисмини ўз назоратига олган.

Бу орада, Bild нашрининг хабар беришича, Дамашқдаги президент саройи ёнмоқда. Одамлар саройдан мебель ва идиш-товоқларни чиқараётганлари кузатилган. Маълум қилинишича, саройнинг қабулхонаси қасддан ёқиб юборилган.



Bild шунингдек, Башар Асад Бирлашган Араб Амирликларига қочган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Уларнинг маълумотига кўра, Embraer Legacy 600 хусусий самолёти шанба куни кечқурун Дамашқдан учиб, икки ярим соатлик парвоздан сўнг Абу-Дабига қўнган. Кузатувчилар Асад ушбу самолётда бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Сўнгги кунларда ушбу самолёт Дамашқ ва Бирлашган Араб Амирликлари орасида бир неча бор қатнаган бўлиб, Асаднинг кабинет аъзолари ва қариндошларини «хавфсиз жойга» кўчириш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Шунингдек, Россия матбуотининг хабар беришича, Асаднинг самолёти Москвага парвоз вақтида Исроил ҳаво мудофаа тизими томонидан қулатилган бўлиши мумкин.

Уларнинг маълумотига кўра, президент самолёти Дамашқдан учиб кетганидан сўнг, Сурия пойтахти осмони ва бошқа ҳудудларида Исроил самолётлари кузатилган.

Бу вақтда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Сурия билан чегарага келиб, Сурияда ҳокимият ўзгариши Исроилнинг Эрон ва «Ҳизбуллоҳ»га қилган зарбалари натижаси эканини таъкидлаб, мақтанди.

Абу Муслим