loader
Foto

Суриядаги исёнчилар Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асаднинг мақбарасини ёқиб юборишди.

Ҳафиз Асад Сурияда 30 йилдан ортиқ ҳокимият тепасида бўлиб, 1970 йилда давлат тўнтариши орқали ҳокимиятга келган ва 2000 йилда юрак хуружидан вафот этгунга қадар мамлакатни "темир мушт" билан бошқарган. Унинг режими даврида сиёсий мухолифларни қаттиқ қатағон қилиш амалиёти йўлга қўйилган эди. Жуда кўп мусулмонларни ўлдирган.



Ҳодиса унинг ватани Латакия вилоятининг Кардаҳа шаҳрида, асосан алавийлар яшайдиган ҳудудда содир бўлди. Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув ташкилоти (SOHR) бу ҳақдаги маълумотни тасдиқлади, аввалроқ AFP агентлиги бу ҳодисанинг фотосурат ва видеоларини тарқатган эди.

Шунингдек, якшанба куни Сурияда президент саройи талафотга учраган, Асадлар оиласига мансуб бутлар эса бутун мамлакат бўйлаб вайрон қилинган.

Исломий гуруҳ "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчилигидаги қуролли исёнчилар Дамашқни эгаллаб олганидан сўнг, Сурия армияси орқага чекинди ва Башар Асад мамлакатни тарк этди.