loader
Foto

Шаккоклар гумроҳлиги ҳақида (эркин фикрловчиларнинг нотўғри тушунчалари ҳақида)

Улар инсон шахсияти, турли жониворлар ва бу ажойиб олам барча сир-асрорлари, тузилиши ва гўзалликлари билан бирга ўз-ўзидан пайдо бўлган ёки доимо мавжуд бўлган ёки табиат маҳсули деб фараз қилган. Лекин улар ўзи ҳақида ҳеч нарса билмайди, бошқа нарсалар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Уларнинг мисоли чиройли ёзувни кўриб, у қобилиятли, билимдон ва итоаткор котибсиз, ўз-ўзидан ёзилган ҳолда пайдо бўлган, ёки ҳар доим шундай ёзилган ҳолда бўлган деб ҳисоблайдиган одамга ўхшайди.

Сўқирлиги бу даражага етган кимсалар ғам-ҳасратга тўла йўлга маҳкум бўлиб қолгандир. Табиатшунослар ва раммолларнинг гумроҳликлари эса аввалроқ айтиб ўтилган. Иккинчи тур – нариги дунёдаги ҳаётга содиқ бўлмаган ва инсон ўсимлик ва турли хил ҳайвонлар каби, ўлимидан кейин ҳеч нарсага айланмаслигига ишонадиган шахсларнинг нодонлиги. Унинг учун танбеҳ бериш ҳам, жазо ҳам, яхшилик учун мукофот ҳам йўқ. Бунинг сабаби ўз қалбига нисбатан жоҳилликдир, чунки улар ўзларича эшак, ҳўкиз ва ўсимликлар ҳақида билган нарсаларини биладилар. Улар руҳ – инсоннинг ҳақиқати ҳақида, у абадий эканлиги ва ҳеч қачон ўлмаслиги ҳақида билишмайди, лекин ундан танаси олиб қўйилади ва бу аслида ўлим деб аталади.

Учинчи тур – Аллоҳ Таолога ва нариги дунёдаги ҳаётган ишонадиган, лекин иймони заиф бўлганлар нодонлиги. Бироқ улар, шариатнинг мазмунини тушуниб етмасдан, савол берадилар: «Аллоҳ Таоло бизнинг сажда қилишимизга қандай эҳтиёжи бор? Биз қилган гуноҳлар Унда қандай азоблар юзага келтиради, ахир У – Подшоҳ-ку, Унга бизнинг сажда қилишимиз нима кераги бор? Сажда қилиш ҳам, гуноҳ қилиш ҳам Унинг учун барибир эмасми?»

Бу нодонлар Қуръон саҳифаларини варақлаб чиқишлари керак: «Ким покланса, Ўзи учун покланур.» (Фотир сураси, 18); «Ким жиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун жиҳод қилур.» (Анкабут сураси, 6); «Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. (Фусиллат сураси, 42). Бу «тежамкорлар» (ёки: ортини ўгирганлар) шариатнинг мазмуни ўзи учун эмас, Худо учун ҳаракат қилиш зарурлигидан иборат деб ўйлаб, шариатга нисбатан нодондирлар. Бу худди бемор ўзини тиймаслиги ва «Мен унинг кўрсатмаларини бажаришим ёки бажармаслигимдан шифокорга нима наф?» деганига ўхшаб кетади. Бу гаплар адолатсиз, лекин унинг ўлими шификорнинг талаби бўйича эмас, ўзини тия олмасликнинг ҳалокатли йўли туфайли рўй беради. Шифокор унга кўрсатма бериб, йўл кўрсатади. У (бемор) ўлиши билан мураббийга нима зиён? Худди шунингдек, тана касаллиги бу дунёда ҳалокат сабаби бўлиши мумкинлиги сабабли қалб хасталиги у дунёда бебахтлик сабаби бўлади. Шунга ўхшаш тарзда дори-дармонлар ва сабр-қаноат тана соғломлиги учун асос ҳисобланади, диний маросимларга риоя қилиш, тасаввуф билими ва гуноҳдан ўзини тийиш – қалб соғломлиги учун асосдир. «Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)» (Шуаро сураси, 89).

Тўртинчи тур – «Илоҳий қонунга кўра, қалбни эҳтирос, ғазаб ва мунофиқликдан бутунлай тозалаш керак, лекин бунинг имкони йўқ, чунки инсон шундай яратилган. Агар кимдир қора гиламни оқ қилишни хоҳласа, худди шундай бўлади, шунда кўнгилдаги нарсани амалга ошириб бўлмайди» дейдиган шахсларда шариатга нисбатан бошқа турдаги нодонлик.

Бундай аҳмоқлар бу илоҳий қонунда назарда тутмаганлигини билмас эди. Лекин улар шариат ва ақл-идрокдан устун бўлмасликлари, кичик гуноҳлар кечирилиб, оғир гуноҳларнинг олдини олиш учун итоат қилишлари ва шариат доирасида қолишлари учун уларни ушлаб турган ҳолда ғазаб ва эҳтиросни жиловлаш буюрилган. Бундай бўлиши мумкин ва кўпчилик аллақачон бунга эришган.

Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазаб ва эҳтирос бўлмаслиги керак деб айтганлар? Уларнинг тўққизта хотини бўлган.

Аллоҳ Таоло умуман ғазаби йўқларни эмас, ғазабини жиловлаганларни мақтаб «ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлар» (Оли Имрон сураси, 134) ҳақида гапиради.

Бешинчи тур – Аллоҳ Таолога нисбатан: «Аллоҳ – Меҳрибон ва Раҳмли, биз қандай хислатли бўлмайлик, бизга раҳм-шафқат қилади» дейдиган шахслар нодонлиги. Улар Аллоҳнинг қанчалик ҳимматли бўлса, шунчалик қаттиқ жазолашини билмайди, У Меҳрибон ва Раҳмли эканлигига қарамай, дунёда кўпчиликни У кулфатларда ва касалликда ушлаб туришини кўрмайди. Улар деҳқончилик ва савдо билан шуғулланмагунча мулкдор бўлмаслигини кўрмайди, кўп куч сарфламагунча улар ҳеч қачон дунёвий нарсаларни излашда хатоликка йўл қўймаслик ва "Аллоҳ – Меҳрибон ва Раҳмли, деҳқончилик ва савдо-сотиқсиз ҳам ризқ-рўз беради" демаслик учун билимларни ўрганмайди.

Аллоҳ Таоло «Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (Ҳуд сураси, 6) деган ҳолда ризқ-рўз билан таъминлашига қарамай, «Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ» (Нажм сураси, 39) деган ҳолда нариги дунё ҳаётининг ишларини ҳаракатлар билан солиштиради. Улар Унинг олийҳимматлигига ишонмаганликлари сабабли дунёвий неъматлар ва ризқ-рўз талаб қилишни тўхтатмайдилар. Улар нариги дунёдаги ҳаёт ҳақида гапирадиган нарсалар - бу бекорчи гап, шайтоннинг васвасаси бўлиб, ҳеч қандай асослари йўқдир.

Олтинчи тур – бу шахсларнинг ўзига нисбатан нодонлиги; уларнинг мағрурлиги қуйидаги сўзлар туфайли вужудга келади: «Биз шундай ҳолатга эришдик-ки, гуноҳларимиз зиён етказмайди, динимиз эса «таҳқирлаш учун» эришиб бўлмайди. Бу ахмоқларнинг кўпчилиги шу қадар фикрлаш доираси чекланганки, кимдир уларнинг риёкорлиги ва аҳмоқлигини очиб ташлаб, бир сўз билан уларнинг буюклигини ерга урганда, бутун ҳаёти давомида нафратли бўлиб қолади. Агар уларнинг олдидан эҳтимол, улар қаттиқ истаган нарса ўтиб кетадиган бўлса, бутун дунё улар учун қоронғи ва тор бўлиб қолади. Бу нодонлар уларнинг даъволари мусулмон учун жоиз бўладиган ҳолатдан қўрқмаслик учун инсонийликда тенглашиб бўлмайдиган бўлишга эришмаган. Демак, айтайлик кимдир нафрат, ғазаб, эҳтирослар ва мунофиқликка мойиллиги йўқ одамга айланса, демак у ҳам бундай даъволар билан кеккайиб кетади. Чунки унинг даражаси авф этишни ялиниб-ёлвориб сўраб, кичик гуноҳлари ва гумроҳликлари учун йиғлаб, зорланган пайғамбарлар даражасидан ўта олмайди. Салафи солиҳлар кичик гуноҳ ишлар қилиб қўйишдан ҳам ўзини эҳтиёт қилган, шубҳадан қўрқиш туфайли эса ҳаттоки рухсат этилганлардан ҳам ўзларини тийиб турганлар.

Агар «Пайғамбарлар ҳам худди шундай бўлган. Бироқ улар қилган ҳамма ишлар одамларга йўл-йўриқ кўрсатиш учун қилинган» дейдиган бўлса, бу аҳмоқ қаёқдан билсин, унинг ичига шайтон кириб олгани ва унинг даражаси пайғамбарлар даражасидан ортиб кетган деб ўйлайдиган бўлса. [Нима учун] у ҳам шундай йўл тутмайди? Негаки у ўзига назар ташлаган ҳар бир киши аҳлоқсиз бўлиб кетади.

Агар у одамлар ахлоқий бузуқлиги унга зарар бермаслигини даъво қилса, унда нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у зарар етказган? Агар у зарар келтирмаганида, у ўзини художўйлик билан жазолашга ва садақа учун мўлжалланган хурмолардан фақат биттасини тупуриб ташлаган бўлармиди. Агар у хурмони еб қўйганида, уларнинг ҳар бири ейиши лозим бўлганлиги сабабли одамларга қанчалик зарар етказган бўларди? Агар зарар етказган бўлса, нима учун бу аҳмоққа хурмо шароби солинган идиш зиён келтирмайди? Охир-оқибат, унинг даражаси юз қадаҳ шароб битта хурмодан устун келган даражада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даражасидан ошмайди. Бинобарин, у бир дона хурмо меваси булғаган бир пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кўза сув билан чеклаб, юз қадаҳ шароб зиён келтирмайдиган ва булғамайдиган тахтга ўзини қандай қилиб ўтказа олади? Шунда шайтон унинг мўйловини ўйнайди, бу аҳмоқлар эса бунинг устидан куладилар. Афсуски, ақли-ҳуши жойида бўлган одамлар гап-сўз қилади ёки унинг устидан кулади.

Бироқ дин арбоблари бу – ўз истакларини тийиб турмайдиган ва бўйсундирмайдиган ҳар қандай киши жонивордан бошқа ҳеч кимни ифодаламаслигини биладиган шахслардир. Сўнгра улар инсон қалби ҳийлакор ва риёкор бўлиб, тобеликда эканлигидан мақтаниб, ҳар нарсада манманликка даъво қилишини биладилар. Шунда ундан далиллар талаб қилинади, лекин унинг тўғрилигини ҳеч нарса билан исботлаб бўлмайди, албатта, у ўзидан-ўзи эмас, шариат бўйича мулоҳаза юритишини истисно қилганда: агар у доимо зорланмасдан танасини динга ишониб топширадиган бўлса, демак у - ростгўй; агар илоҳий қонуннинг яширин маъносини талқин қилиш (таъвил), ҳийла-найранглар ва ижозат берилган нарсалар излаб, тутқич бермасликка уринадиган бўлса, у – Худога яқинликка даъво қиладиган шайтоннинг малайидир (вилайат/валайат).

Бу турдаги далиллар сўнгги нафасгача изланиши лозим. Акс ҳолда у манманликка берилиб кетади, шайдо бўлади ва ғафлатда нобуд бўлади. Қалбнинг танани шариатга бўйсуниш учун тақдим этишида ҳали ҳам Худога итоат этишнинг бошланғич даражаси ётади.

Еттинчи тур – нодонликдан эмас, беправолик ва эҳтирослардан рўй берадиган нодонлик. Бу юқорида айтиб ўтилган шубҳалар ҳақида эҳтимол, ҳалигача эшитмаган кимсаларнинг ахлоқсизлигидир. Лекин улар ахлоқсизлик йўлидан кетаётганлар: ахлоқсизикка ўргатадиганлар, бежаб гапирадиганлар, Худога яқинликни даъво қиладиганлар ва уларнинг либосларини киядиганлар, бу уларга ҳам эҳтирослар ва бекорчиликлар устунлик қиладиган ички табиат бўйича ёқади.

Улар «Бизга қилган ишларимиз учун ҳеч қандай жазо бўлмайди» деб, ахлоқсизликка бериладиган одамлар фикрига қўшилади. Улар буни эшитишганда, ахлоқсизлик уларнинг қалбларини қувонтиради ва улар бу ўз-ўзидан бузуқлик эмас, балки бир қисми туҳмат, бир қисми – нақл деб айтади, туҳмат ва наклнинг маъносини билмаса-да. Бепарво ва эҳтиросга тўлиб-тошган одам шундай бўлади. Унда шайтон хоҳлаган нарсасига эришиб бўлган бўлади. Сўзлар ёрдамида у тақводор бўлмайди, чунки унинг шубҳалари сўзлардан келиб чиқмаган. Асоан бундай одамлар қаторига улар ҳақида Аллоҳ Таоло қуйидаги сўзларни айтганлар киритилади: «Албатта, Биз у (Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмасла» (Каҳф сураси, 57); «Қачон сен Қуръонда Роббингнинг ёлғиз ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб қочурлар» (Исро сураси, 46).

Шундай қилиб, улар билан нутқ ва далил-исботлардан кўра қилич ёрдамида гаплашган маъқулдир. Юқорида айтилганлар ўз фикрини тўғри деб билувчилар ахлоқсизлиги ва гумроҳлигини тавсифлаш учун кифоядир. Ушбу унвонда гап шу ҳақида борадики, бундай ҳар нарсаларнинг сабаби ёки ўз қалбига нисбатан нодонлик, ёки ҳақикатга нисбатан нодонлик, ёки ўзидан шариат деб аталмиш ҳақиқатга қараб йўлдан боришга нисбатан нодонлик хизмат қилади. Нодонлик табиат билан мувофиқлашган ҳаракатда яширинган ҳолларда ундан халос бўлиш жуда қийин. Шу сабабли шак-шубҳасиз ўз фикрини тўғри деб биладиган одамлар «Биз ҳайратамиз» деб айтади. Агар улардан нимадан ҳайратдасиз ва ҳайратда бўлиш даражаси кимга ярашади деб сўралса, улар ҳеч нима деб жавоб бера олмайди, чунки уларда ўз-ўзидан, изланиш ҳам, шубҳалар хам бўлмаган. Улар шифокорга ўз касаллиги ҳақида хабар қиладиган, лекин унинг даволаши учун қаери оғриётганини айтмайдиган беморга ўхшаб кетади. Бунга қуйидаги сўзлар жавоб бўлиши мумкин: «Хоҳлаган нарсангга ҳайратда бўлавер. Лекин шундан шубҳа қилма-ки, сен – Аллоҳ яратган бандасан, сени яратган Аллоҳ эса – Қудратли ва Билгувчидир. У истаган нарсасини қилишга қодир».

Абу Ҳамид Муҳаммад ал-Ғаззолий ат-Тусийнинг китобидан олинган маълумотлар асосида Абу Муслим тайёрлади