loader
Foto

Эрон Олий раҳбари: Суриядаги воқеалар ортида АҚШ ва Исроил турибди

"Сурияда содир бўлган воқеаларнинг асосий айбдори АҚШ ва Исроил қўмондонлик марказларида ишлаб чиқилган режа эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ." 



Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг Олий раҳбари аятулло Али Хомейний турли ижтимоий қатламлар вакиллари олдида чиқиш қилар экан, баёнот берди.  

Унинг сўзларига кўра, Сурияга қўшни давлатлардан бири бу жараёнда муҳим рол ўйнаган, ҳозир ҳам ўйнамоқда, ва бу ҳамма учун аён. Бу ерда гап Туркия ҳақида экани равшан.  

"Асосий фитначи, режа тузувчи ва ҳаракатларни ташкил қилувчи – бу АҚШ ва сионистик режимдир. Бизда бунга ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган далиллар мавжуд," – дея таъкидлади Хомейний.  

Шунингдек, Эрон раҳбари Аллоҳнинг марҳаматидан Сурияда ишғол қилинган ҳудудлар суриялик ёшлар томонидан озод қилинишини айтди. "Бунга шубҳа қилманг, бу содир бўлади ва Америка ҳам Муқовимат фронти томонидан минтақадан қувиб чиқарилади!"  

"Албатта, мен зикр қилган бу душманларнинг ҳар бири ўз мақсадига эга. Улардан баъзилари Суриянинг шимолий ёки жанубий ерларини эгаллашга интилаяпти, Америка эса минтақада ўз позициясини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Уларининг мақсадлари шундай, аммо вақт кўрсатадики, Худо хоҳласа, бирортаси ўз мақсадига эриша олмайди. Ишғол қилинган ҳудудлар суриялик ёшлар томонидан озод қилинади. Бунга шубҳа қилманг. Америка ўз позициясини мустаҳкамлай олмайди. АҚШ Муқовимат фронти томонидан минтақаидан қувиб чиқарилади!"  

Чунки унинг сўзларига кўра, Муқовимат фронти – "сиз қанчалик босим ўтказсангиз, у шунчалик мустаҳкам бўлади; сиз қанча кўпроқ жиноят қилсангиз, унинг мотивацияси шунчалик кучаяди. Сиз қанча кўпроқ урушсангиз, у шунчалик кенгайиб боради. Ва мен сизларга айтаманки, Аллоҳнинг изни билан Муқовимат фронти бутун минтақани аввалгидан ҳам кучлироқ қоплайди."