loader
Foto

Рамазон Бутий қўллаб келган Суриянинг ағдарилган режими 50 дан ортиқ марказларда турли қийноқ усулларини қўллаган

Сурияда Баас режими ҳукмронлиги даврида минглаб одамлар, жумладан, Седная қамоқхонасидаги тутқунлар, ўнлаб марказларда қийноққа учратилган.

2011 йил март ойида Сурияда бошланган халқ қўзғолонидан бери ағдарилган Баас режими минглаб одамларни қийнаб ўлдирди.  

Ушбу рақам ўн минглабларга етиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд.  

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти (SNHR) маълумотларига кўра, ағдарилган режим кучлари 1,2 миллиондан ортиқ мусулмонларни ҳибсга олган ва уларни фуқаролик уруши давомида қийноққа солган.  

Фуқаролик уруши давомида режим 20 дан ортиқ "оммавий афв" эълон қилган, аммо халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, у ҳали ҳам мусулмонларн ҳибсга олишни давом эттирган.  

Кўплаб халқаро ҳисоботларда режим тутқунларни қийнаб ўлдиргани ва хавфсизлик бўлинмалари қийноқ марказларига айлантирилгани таъкидланган.  

«Анадолу» ахборот агентлиги (AA) 61 йилдан сўнг ағдарилган Баас режими даврида Суриядаги қийноқ марказлари ва усуллари ҳақида маълумот тўплади.  

SNHR томонидан AA учун тайёрланган ҳисоботга кўра, режим мухолифатчиларни ҳибсга олган ва қийнаган марказлар фуқаролик қамоқхоналари, ҳарбий қамоқхоналар, махфий норасмий қамоқхоналар ва хавфсизлик бўлинмалари қамоқ ва сўроқ марказлари каби тоифаларга бўлинади.  

Мамлакатнинг деярли барча вилоятларида 50 дан ортиқ шундай марказлар ташкил этилган.  



Режимнинг ички ишлар вазирлигига қарашли қамоқхоналари

Баас режими ағдарилган ҳудудлардаги шаҳарларда биринчи бўлиб мухолифатчиларни қамаган қамоқхоналар озод қилинди.  

Ҳалаб, Ҳама, Дамашқдаги Адра, Ҳумс ва Сувайда марказий қамоқхоналаридаги маҳбуслар озод қилинди.  

Тартус ва Латакия марказий қамоқхоналаридаги маҳбуслар озод бўлишини кутишмоқда.  

Ағдарилган режимнинг ички ишлар вазирлигига қарашли ушбу қамоқхоналарда терроризмда айбланган шахслар ҳам сақланган.  

Ҳарбий қамоқхоналар режимнинг жиноий марказларига айланган

Баас режими Мудофаа вазирлигига қарашли қамоқхоналарида йиллар давомида ўн минглаб одамлар қийноққа солинган.  

Бу қамоқхоналар орасида Седная, Мазза ва Кабун (Дамашқда), Балоун ва Тадмур (Ҳумсда) эътиборга лойиқ бўлиб, бу ерларда қийноқлар қўлланилган, аксарият тутқунлар ҳақида йиллар давомида ҳеч қандай маълумот бўлмаган.  



Махфий ва норасмий қамоқ марказлари



SNHR ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ушбу махфий марказларда тутқунлар янада оғирроқ қийноқларга учратилган. У ерга тушганлар тирик қолиш имкониятига эга бўлмаган.  



Қийноқлар марказлари ва усуллари



Баас режими инсон ҳуқуқларини бузиб, 72 турли хил қийноқ усулини қўллаган, жумладан:

- Жисмоний ва руҳий зўравонлик,

- Ҳайвонларча ҳаракатлар ва ёндириш,

- Ток урдириш, қўл-оёқ тирноқларини суғуриш.



Седная қамоқхонаси  



Седная қамоқхонаси Суриядаги энг даҳшатли қамоқхоналардан бири бўлиб, унда ўн минглаб одамлар сақланган.  

2011 йилги инқилобдан сўнг, бу қамоқхонада асосан сиёсий тутқунлар қийноққа учраган.  

8 декабр куни 61 йиллик Баас режими ағдарилганидан сўнг, жамоатчилик диққати Дамашқдаги Седная қамоқхонасига қаратилди.  

Абу Муслим