loader
Foto

Муножот (шарҳи)

БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ

 

 Зиҳи исминг азим, раҳмонлиғу раҳимлиғинг – вожибут-таъзим. Исм – сенинг исминг ва раҳмонлиқ ва раҳимлиқ – сенинг қисминг, сен – ганж ва офариниш – тилисминг. Исминг жамъи сифоти – асмои ҳусно, раҳмонлиғ ва раҳимлиғингға юз минг ҳамду сано. Раҳим ҳам сен, раҳмон ҳам сен, азим ҳам сен, субҳон ҳам сен. СубҳонОллоҳ, не кибриёву азаматдурким, сендин ўзгага вужуд итлоқи бўҳтон ва туҳматдур. Зотинг – қайюми барҳақ, вужудунг боқийи мутлақ. Сендин ўзга мавжуд кўрунганлар намуди бенамуд, балки нобуду номавжуд, вужуд ва мавжуддин сен мақсуд. Таоло шаънука ва амма эҳсонука ва ло илоҳа ғайрука. Ё вадуд ва Маъбуди вожиб ул-вужуд.

 

ҲАМД. Илоҳи, азамат ва жабарут сенинг шаънингдадур ва мулку малакут – сенинг ҳукму фармонингда, азалиятингға бидоят йўқ ва абадиятингға ҳадду ниҳоят йўқ. Даҳр гулшанида ҳар гиёҳу яфроғ – сенинг ҳамдингға зокир ва сипеҳр анжуманида ҳар ҳарфу авроқ – сенинг неъматингға шокир. Жамолиятинг бўстонида секиз учмоқ – бир райҳони дилнавоз ва жалолиятинг зиндонида етти тамуғ – бир самуми жонгудоз. Ҳашаматинг боргоҳида бир шамма – меҳри мунир ва санъатинг коргоҳида бир лавҳа – сипеҳри асир. Юз бу оламча мавжуд этай десанг, «кун фаякун» иборати анга кофий ва минг ончани маъдум этай десанг, «ҳабоан мансуро» ишорати анга вофий. Ваҳдоният сифатида шарику вазирдин мубарро ва фардоният сийратида волиду валаддин муарро. Илминг дарёсидин ҳар гавҳар нужум дураридин покроқ, мулкунг саҳросидин ҳар лола қуёш машъалидин оташнокроқ. Бемонандлиғингға «лайсака мислихи шайъун» гувоҳи содиқ, бепайвандлиғингға «лам ялид ва лам юлад» далили мувофиқ. Ҳар негаким ташбиҳ қилинса ўхшамассен, яхши боқилса ул сандин дурур ва сен ул эмассен. Ҳамдингда такаллум аҳли тили қосир, сипосингда мутакаллимлар ажздин мутаҳаййир. Бу бобда «лонуҳси саноан алайка» мазкур бўлур, ҳар неча балоғат лофин урган дам урмаса, маъзур бўлур.

 

НАЪТ. Улки, «кунту набийян ва Одаму байналмои ваттин» мазмуни анбиёга муқаддамдур, «раҳматан лил-оламин ва хотамун набиййин» мантуқи била аларга муаххар ва хотамдур, ҳабиби Ҳазрати Илоҳ Муҳаммад расулуллоҳ саллаллоҳи алайҳи васалламдур. Юз йигирма тўрт минг анбиёйи мурсал хилқатидин мурод ул ва барча анга хайл ва ўн секиз минг олам ихтироъидин мақсуд – ул ва офариниш анга туфайл. Нубувват тахтида ҳумоюн фарқи узра тож, анбиёву расул хайлида соҳибмеърож, аввалину охирин халқи анинг шафоатиға муҳтож. Буроқи иноят анинг маркаби улви хироми ва Жибрили ҳидоят анинг пайки барқгоми, лайлат ул-меърож анинг шабистони ва «ли маъОллоҳи вақтун» анинг мақоми. «Салавотуллоҳу алайҳи ва ало олиҳит-таййибин ва асҳобиҳит-тоҳирин». Илоҳи, акрам ул-акрамин – сен ва мен – гуноҳкор. Илоҳи, арҳам ар-роҳимин – сен ва мен тийрарўзгор. Илоҳи, агарчи журму исёндин ўзга ишим йўқ, аммо сендин ўзга ҳам кишим йўқ. Илоҳи, йўқ эрдим бор эттинг, тифл эрдим, улуғлар жарғасиға қоттинг, аммо нафсу ҳаво елидин зуҳдум ниҳолин ушоттинг ва офиятим хайлин ёзуқ сипоҳи турктозидин тарқаттинг. Илоҳи, ёмон афъолимдин паришонлиғим чўқтур ва шум нафсимда пушаймонлиқ йўқтур, мундоқ балодин қутулурға уммидим сендин-ўқтур. Илоҳи, ўзлук ёмонлиғидин ўзлугум била ўта олмайдурмен ва яхшиларнинг этагин ёмонлиғим уётидин тута олмайдурмен. Илоҳи, йиллар ибодат қилғонни рад қилсанг, ҳеч яхшилик ким дахл қила олмас ва қарилар исён қилғанни қабул қилсанг, ҳикматин ҳеч киши била олмас. Илоҳи, Одам хилофот тахтининг муставжиби ўзиму бўлди, сенинг тақдиринг бўлмай шайтон мухолифатининг сўзиму бўлди?.. Илоҳи, бергучисен ҳам фисқу фужурни, ҳам зуҳд, ҳам вараъни, аларнинг туҳматин бир неча ожизға боғламоқ не яъни? Илоҳи, иноятингға уммидворменким, гуноҳим беҳаддур ва раҳматингға сазоворменким, хатову саҳвум беададдур. Илоҳи, дарди ҳолимни ҳар кимга айтсам, рад қилса, санга таважжуҳ эткаймен ва агар сен рад қилсанг, неткаймен ва кимга кеткаймен? Илоҳи, сенинг йўлунгда туфроғ етса, тўтиёдур ва кесак йўлуқса, кимёдур, ғайрингдин қизил олтун қора туфроғдек беқадру камбаҳодур. Илоҳи, ёмонлиғимдин агарчи кўп аламим бор, ғамхорим сен бўлсанг, не ғамим бор. Илоҳи, дунё майли риштасин кўнглумдин ўз ва нафсоният тийралиғида ҳидоят шамъи била ўзунг сори йўл кўргуз. Илоҳи, ул узун йўл ва қатиғ водийда иноятинг била йўлда ва анинг қатъида аёғим тойилса, дастгирлигинг била қўлда. Илоҳи, бу йўл сайрида шайтонни теграмга ёвутма, агар ул адув йўл урса зуҳдумдин не келгай, иноятингни ўксутма. Илоҳи, тақвие берки, нафси ғаддор анга забун бўлсун, вараъе насиб қилки, шайтони нобакор боши анинг аёғида нигун бўлсун. Илоҳи, ғафлат уйқусидамен, бедор қил ва жаҳолат мастлигидамен, ҳушёр қил. Илоҳи, ул бедорлиғни огоҳликка еткур ва бу хушёрлиғни беиштибоҳликка уландур. Илоҳи, душмандур шайтони хийланамой манга ва нафси худройдур корфармой манга, бу варталарда дастгир бўлмасанг, вой манга. Илоҳи, агар хислатим эгридур, ниятим туздур, бу жиҳатдин агар қўрқунчум бордур, аммо уммедим бирга юздур. Илоҳи агар афъолимға боқсам, уёт ўлтурур ва сенинг карамингни соғинсам, уммид танимға жон келтурур.

 

Илоҳи, сендин ёмонлиғ келмас ва мендин яхшилиғ,сен яхшисен ва мен ёмон. Ҳар кимга ўзига муносибдур қилиғ. Тикан иши санчилмоқ учун, ани куйдурмак муносибдур, баҳор файзи ом учун, анга гул мусоҳибдур. Илоҳи, туфроғдин эл кўзига тийралик етар ва қуёш ашиъа била олам аҳли кўзин равшан этар. Илоҳи, чун ҳар не қилилур санга тақдирдур, қилғучиға қилмоқта не тадбирдур. Илоҳи, тақдир қилғанингни қилурға не ихтиёр, қилмасмен демакка кимнинг ҳадди бор. Илоҳи, агарчи залолатқа тушубмен, аммо ҳидоятингға талабгормен ва агарчи тамуғ ўтиға тушкали ёвушубмен, аммо раҳматингдин умидвормен. Илоҳи, умидимни карамингдин маъдум қилма ва раҳматингни халойиққа ом қилғонда мени ҳам маҳрум қилма. Илоҳи, агар дастгир сен бўлмасанг, асо ҳамону ит ғунжиси ҳамон ва агар пардапўш сен бўлмасанг, ридо ҳамону эшак арғамчиси ҳамон. Илоҳи, тоатингға ҳавасим бор, аммо нафска забунмен, ибодатингға мултамасим бор, аммо гирифтори ишқу жунунмен. Илоҳи, лаҳву ҳаво майидин мастмен, ужбу риё жомидин майпарастмен, бу дастовизлар била шайтонға ҳамдастмен. Илоҳи, париузорларға мени девона қилдинг ва шамъи рухсорларға кўнглумни парвона қилдинг, бу сабаблардин расволиғ била оламға афсона қилдинг. Илоҳи, неча мусалсал зулф савдосидин бўйнумда занжир бўлғай ва муанбар хол хаёлидин кўнглум асир, санга тақдир бу навъ эрса, манга не тадбир? Илоҳи, кўнглум кишвари қаро кирпиклар ясоли яғмосидин бузуқтур ва сабрим уйи гулранг узорлар хўйи селидин йиқуқтур. Илоҳи, ҳар оташин лаъл менинг ўт тушкан жонимдин намудор ва ҳар сероб ғунчада менинг кўп пайкон кўнглум шакли падидор. Бу офатларнинг иложи сенга осондур, менга душвор. Илоҳи, шўхи чобукларға чевиланда ҳар ён шитоб солурсен ва аларнинг ҳар ён шитобидин менинг ошуфта кўнглумға ҳар дам изтироб солурсен. Илоҳи, аларға ул шитобдин қарор йўқ ва менга бу изтиробдин ихтиёр йўқ. Аларнинг дилраболиғи ҳам – сендин ва ошуфта кўнглумнинг мубталолиғи ҳам – сендин. Илоҳи, бирав ҳуснига малоҳат берурсён ва анинг тузин менинг кўнглум жароҳатиға сепурсен. Илоҳи, бирав мижаси нишин заҳролуд этарсен ва унинг нўгин менинг яралиғ бағримға санчарсен. Илоҳи, шамъ ҳусни безанмаги ҳам сендин ва парвона жони ўртанмаги ҳам сендин. Илоҳи, гул узориға дилафрўзлук ҳам сен бердинг ва булбул фиғону зориға жигарсўзлуқ ҳам сен бердинг. Агар қайси шамъи гулрух ишқи ўтинким кўнглумға солдинг, парвона ва булбулдек сабру қароримни олдинг. Илоҳи, агар ишқ суубатидин базм туздум ва май сели офатидин тақво ва зуҳдум уйин буздум. Ул не май ичмак ва аёғ тутмак эрдиким, аёғ-аёғ қон ютмоқ эрди. Илоҳи, агар ҳажр шиддатидин туганлар ўртадим, дину ислом мазраъида хирманлар ўртадим. Илоҳи, ҳар туган саводидин офиятим рухсорин қаро қилдим ва анинг дудидин имоним рўзгорин қаро қилдим. Илоҳи, агар ҳавасдин бош-аёғ яланг ҳар ён югурдум, бошдин-аёғим ёмон эрканин халойиққа билдурдум. Илоҳи, агар шавқ жунунидин кўксумга тош урдум, ул тош била нангу номусум шишасин синдурдум. Илоҳи, гоҳи бу жунундин атфол тошин бошимға ёғдурдум, гоҳи аҳбоб маломати нишин кўнглумга еткурдум. Илоҳи, қайси исён тийралиғи билаким, офиятим юзи қорормади, қайси бедод суубатиким, мен қаро юзлукка бормади. Илоҳи, йигитлиғим бу навъ ҳам қатиғ ўтти, ҳам ачиғ, қарилиғда юз қатла ўзумни ўлтурсам не асиғ. Илоҳи, эмди ҳамким, барчадин кечмак хаёлин қилурмен, ўзлугум била кеча олмон, яқин билурмен. Илоҳи, андоқки, бу балоларға солдинг, қутқор ва андоқким, бу ибтилоларға киюрдунг, чиқор. Илоҳи, мен тавба қилдим дегандин не суд, сен тавба бергилки, ҳам Таввобсену ҳам Маъбуд. Илоҳи, намозеки, эл бўлмағунча қилмағаймен, худнамолиғдур ва ул намоз учун хирқаву ридо худоройлиғдур. Илоҳи, ул намойишу оройишдин кўнглумни мубарро қилғил ва бу навъ шайтон либосидин пайкаримни муарро этгил. Илоҳи, тоатқа тавфиқ берсанг, риёдин асра ва ибодатқа йўл кўргузсанг, хатодин асра. Илоҳи, ул тоатки, ужб келтургай, кўнглумга ёвутма ва ул маъсиятким узрға еткургай, тилимдин йироқ тутма. Илоҳи, беилож дардға алил қилма ва бемурувват номардга залил қилма. Илоҳи, беасллар мазаллатидин асра ва бедиёнатлар туҳматидин асра. Илоҳи, жоҳил суҳбатиға побанд этма ва арозил ҳашматиға ҳожатманд этма. Илоҳи, носипослар маломатидин йироқ тут ва ҳақшунослар хусусиятидин қироқ тут. Илоҳи, кўнглумни дарду шавқинг муҳаббати била овут ва кўзумни надомат ашки селоби била равшан тут. Илоҳи, тилимни неъмати беқиёсингға шокир айла ва кўнглумни ҳамду сипосингга зокир айла. Илоҳи, қаламимға ҳамдинг рақамиға машғуллук бер ва рақамимға халойиқ кўнглиға мақбуллуқ бер. Илоҳи, замиримға худписандлиғни ёвутма ва хотиримни эл нафъи айбжўлуғиға тутма. Илоҳи, хаёлимни ниёзу дард аҳлиға мойил, тут ва ниёзим кўзин дардмандлар аёғи туфроғи била ёрут. Илоҳи подшоҳи Исломни муслимин бошиға тутқил бардавом, яъни бандаларнинг устиға кўланкангни қил мустадом, то шоҳу гадоға дуогўйлиқ қилмиш бўлғаймен, вассалом.

 

 

 

Ушбу муножат буюк диний ва маънавий мазмундаги асар бўлиб, Аллоҳнинг зотини, фазлини ва иноятини улуғлаб, инсоннинг камчиликлари ва гуноҳларидан кечирим сўраш ила қалбдан мурожаат қилиш намунасидир. Унда Аллоҳнинг улкан қудрати, инсоннинг ожизлиги ва раҳматга муҳтожлиги катта бадиий маҳорат билан ифодаланган. Муножатдаги мазмунни замонавий ўзбек тилида батафсил шарҳ қилиб чиқамиз.

 

1. Аллоҳнинг зоти ва сифатларини улуғлаш

 

Муножат "Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим" билан бошланиб, Аллоҳнинг раҳмонлиги ва раҳимлиги таъкидланади.

 

  • Зиҳи исминг азим...: Аллоҳнинг исмлари (Асмоул Ҳусно) бутун борлиқнинг сир-асрори ва офаринишидаги мукаммаллигини акс эттиради. Инсон Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари орқали Унинг улкан қудратини англайди.
  • "СубҳонАллоҳ, не кибриёву азаматдур"...: Ундан ўзга ҳақиқий мавжуд йўқ, барча кўринишлар Унинг қудратидан бир намоён.

 

Замонавий тушунтириш: Аллоҳнинг борлиғи ва унинг сифатлари инсон учун чексиз қудрат ва раҳмат манбаи ҳисобланади. Бу ерда инсон Аллоҳ олдида ўзининг ожизлигини ҳис қилиб, Унга мурожаат қилади.

 

2. Ҳамд ва сано

 

  • "Азалиятингға бидоят йўқ ва абадиятингға ҳад йўқ"...: Аллоҳнинг илму ҳикмати, бошланиш ва тугаш чегараларидан холи, чексиздир.
  • "Ҳар гиёҳу яфроғ – сенинг ҳамдингга зокир"...: Табиатдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг борлигига далилдир.

 

Замонавий маъно: Инсон табиатдаги ҳар бир гўзалликни Аллоҳнинг неъмати сифатида тан олиб, шукр қилишга чақиради.

 

3. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақидаги наът

 

  • "Юз йигирма тўрт минг анбиёйи мурсал хилқатидин мурод ул"...: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бутун пайғамбарларнинг мақсади, борлиқнинг асосий сабабчисидир.
  • "Жибрили ҳидоят анинг пайки барқгоми"...: Расулуллоҳнинг меърож воқеаси, Унинг оламларнинг энг улуғ инсони эканлигини кўрсатади.

 

Замонавий маъно: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бутун инсоният учун ҳидоят ва раҳмат манбаи ҳисобланади.

 

4. Кечирим сўраш ва тавба

 

  • "Илоҳи, агарчи журму исёндин ўзга ишим йўқ, аммо сендин ўзга ҳам кишим йўқ"...: Инсон ўз гуноҳларидан пушаймонлигини билдириб, Аллоҳнинг раҳматини сўрайди.
  • "Ғафлат уйқусидамен, бедор қил"...: Инсон Аллоҳнинг ҳидоятига муҳтож ва Ундан фақат мағфират тилайди.

 

Замонавий маъно: Бу қисми инсоннинг қилган хатоларини тан олиши ва Аллоҳнинг мағфират ва ҳидоятига умид қилишини ифодалайди.

 

5. Дуо ва тилаклар

 

  • "Илоҳи, дунё майли риштасин кўнглумдин уз ва нафсоният тийралиғида ҳидоят шамъи била ўзунг сори йўл кўргуз"...: Инсон нафс ва дунёвий ҳаводан халос бўлиб, Аллоҳга яқинлашиш учун дуо қилади.
  • "Узун йўл ва қатиғ водийда иноятинг била йўлда"...: Инсон Аллоҳнинг ёрдамига муҳтож эканлигини англайди ва Ундан йўлдош бўлишини сўрайди.

 

Замонавий маъно: Инсон ҳаётидаги машаққатлар ва синовларда Аллоҳдан ёрдам ва мадад кутади.

 

Ушбу муножатда Аллоҳнинг зоти улуғланиб, инсоннинг ожизлиги ва Унга муҳтожлиги ифода этилган. Инсон ўз гуноҳларини тан олиб, тавба қилишга чақирилади. Шу билан бирга, инсон Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиш ва Унга яқин бўлиш учун ҳар доим саъй-ҳаракатда бўлиши таъкидланган.

 

Муножат замонавий ўқувчи учун ҳам маънавий тетиклик ва шукр қилишга чорлайдиган чуқур маънавий асардир.

 

Ушбу муножатда Аллоҳнинг беназир қудрати, раҳмати ва инсоннинг ожизлиги ҳамда гуноҳларидан кечирим сўраш теран мазмун билан ифода этилган. Мазмун замонавий тилда шундай шарҳ қилиниши мумкин:

 

1. Аллоҳнинг улкан раҳмати ва инсоннинг ожизлиги

 

Муножат Аллоҳнинг барча қудратнинг манбаи эканлигини таъкидлаш билан бошланади. Инсон ўзининг ожизлигини тан олиб, шундай дейди:

 

  • "Илоҳи, сендин ёмонлик келмас ва мендин яхшилик. Сен яхшисан, мен ёмон." Инсон ўз гуноҳларини тан олиб, Аллоҳдан кечирим сўрайди. Аллоҳ инсоннинг қилган яхши ва ёмон амалларини уларга муносиб тарзда қоплайди.

 

Замонавий маъно: Аллоҳнинг раҳмати чексиз ва инсон Ундан узоқлашган бўлса ҳам, Унинг раҳматидан умидвор бўлиши лозим.

 

2. Инсоннинг ҳаётий йўли ва Аллоҳдан ёрдам сўраш

 

·        "Илоҳи, тақдир қилганингни ўзгартиришга ихтиёрим йўқ."

Инсон Аллоҳнинг қазо ва тақдирини қабул қилиб, уни тушунишга ва унга сабр қилишга ҳаракат қилади.

 

·        "Илоҳи, агарчи залолатга тушганман, ҳидоятингдан умидворман."

Инсон гуноҳларидан тавба қилиб, Аллоҳнинг раҳматига ишонади.

 

Замонавий маъно: Инсон ҳаётидаги машаққатларни сабр билан қабул қилиши ва Аллоҳдан раҳмат сўраши керак.

 

3. Шайтон васвасалари ва нафс билан кураш

 

·        "Илоҳи, тоат ва ибодатга ҳавасим бор, аммо нафсга забунман." Инсон нафси ва шайтон васвасаларига қарши курашишда Аллоҳдан ёрдам сўрайди.

 

·        "Шайтондан қутқар, нафсимни бошқаришга қувват бер."

Бу ерда инсон ўзининг ички заифлигини тан олиб, Аллоҳдан куч ва мадад тилайди.

 

Замонавий маъно: Нафс ва шайтон билан курашишда инсон фақат Аллоҳнинг ёрдамига таянишини тан олади.

 

4. Гуноҳлар ва кечирим сўраш

 

·        "Илоҳи, гуноҳларимни кечир ва тавба қилиш йўлини кўрсат."

Инсон қилган гуноҳларидан пушаймон эканини билдириб, тавба қилиш имкониятини сўрайди.

 

·        "Тавба бергинки, сен Таввоб ва Маъбудсан." Бу ерда инсон тавбанинг фақат Аллоҳнинг раҳмати орқали қабул қилинишига ишора қилади.

 

Замонавий маъно: Тавба қилиш инсоннинг ёлғиз интилиши эмас, балки Аллоҳнинг раҳмати орқали мумкин.

 

5. Ижтимоий ҳаёт ва инсонлар билан муносабат

 

·        "Илоҳи, жоҳиллардан ва мазамматчилардан асра." Инсон жамиятдаги салбий таъсирлардан қутулишни, ўзини эзгу ишларга бағишлашни истайди.

 

·        "Ҳақни англаганларнинг дуолари билан ёрдам бер."

Инсон ҳаққоний инсонлар билан ҳамжиҳат бўлишни тилайди.

 

Замонавий маъно: Инсон жамиятдаги салбий одамлардан йироқ бўлиб, эзгуликни ёйишга ҳаракат қилиши керак.

 

6. Муножатнинг асосий мазмуни

 

Ушбу муножат инсоннинг маънавий эҳтиёжларини ифода этиш билан бирга, унинг Аллоҳ билан бўлган алоқасини мустаҳкамлашга қаратилган. Инсон ўз ожизлигини тан олиб, Унга қўллаб-қувватлаш учун мурожаат қилади.

 

  • "Илоҳи, дунё ғамидан юрагимни ҳимоя қил ва кўнглимга Унинг муҳаббатини сол." Инсон дунёвий ҳаводан қутулиш ва Аллоҳга яқинлашишга интилишини билдириб, Ундан доимо ёрдам сўрайди.

 

Замонавий хулоса: Бу муножат инсонни Аллоҳнинг раҳматига ишонишга, гуноҳларидан тавба қилишга ва эзгуликка интилишга чақиради. Инсон Аллоҳнинг мағфиратидан ва раҳматидан умидвор бўлиши, унинг йўлида сабр ва шукр билан юриши зарур.

 

Абу Муслим тайёрлади