loader
Foto

Амстердамдаги тартибсизликларда антисемитизм мавжуд эмаслиги суд томонидан тасдиқланди

Сешанба куни Амстердамда содир бўлган тартибсизликларни ташкил этишда айбланган беш кишига нисбатан суд ҳукм чиқарди, деб хабар беради AFP. Уларга жисмоний зўравонликдан тортиб, ижтимоий тармоқларда нафрат уйғотишгача бўлган қатор жиноятлар учун айб қўйилди. Энг оғир жазо 6 ой озодликдан маҳрум қилиш бўлиб, бир киши кўчада бир нечта одамни калтаклагани учун шу жазога тортилди. 



8 ноябрь куни Амстердамда тартибсизликлар исроиллик футбол мухлислари номусли ҳаракатлари сабаб бошланди. Улардан бири бир уйнинг ойнасидан Фаластин байроғини ечиб, ёқиб юборди. Шунингдек, арабларга қарши ҳақоратли шиорлар айтиб, бир нечта автомобиль ва таксиларни ёқиб юборишди. Амстердамликларнинг кўпчилиги Фаластин халқини қўллаб-қувватлайди, шунинг учун мухлисларнинг бундай хулқи зўравонликларга сабаб бўлди. Натижада беш исроиллик калтакланиб, дабдаласи чиқарилди ва касалхонага ётқизилди.  

Суд айбланувчиларнинг ҳаракатларида антисемитизм ёки терроризмга қасд йўқлигини таъкидлади. "Зўравонлик Ғазодаги вазият сабаб бўлди, антисемитизм эмас", - дейилган суд қарорида. Айбланувчилардан бири, 24 яшар Умутжон, исроиллик мухлиснинг футбол шарфини тортиб олгани учун бир ой озодликдан маҳрум қилинди. 22 яшар Абушаҳоб эса ўлдиришга қасд қилишда айбланмоқда, лекин унинг иши руҳий экспертиза туфайли кейинга қолдирилди. Суднинг таъкидлашича, у жанг майдонларида ўсгани унинг руҳиятига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.  

Амстердам мэри Фемке Ҳалсема аввал бошда бу воқеаларни "антисемит тартибсизликлар" деб атагани учун кечирим сўради. Яна 45 киши, шу жумладан, уч нафар вояга етмаган шахс, тергов остида. Уларнинг иши кейинги суд муҳокамаларида кўриб чиқилади.

Абу Муслим