loader
Foto

Швецияда Қуръонни ёқиш акциялари билан танилган ироқлик бадбахт Салван Момика итдек отиб ташланди

У 29 январь куни Седертелье шаҳридаги уйида итдек отиб кетилган ҳолда топилди. Жиноятчилар унинг ўлдирилишини TikTok орқали жонли эфирда намойиш қилишган. Полиция бу жиноятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган беш нафар гумонланувчини қўлга олди.



Момика 2023 йилда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ тўртта алоҳида ҳодиса учун "миллий ёки этник гуруҳга нисбатан нафрат уйғотиш" айби билан судланмоқда эди. 30 январь куни Стокгольм округ суди унга ҳукм чиқариши керак эди, аммо айбланувчининг вафоти муносабати билан мажлис бекор қилинди.

Салван Момика 2018 йилда Швецияга келган ва вақтинчалик яшаш рухсатномасини олган, аммо 2023 йил кузида бу рухсатнома бекор қилинган. У Норвегиядан бошпана сўрашга уринган, аммо тез орада Швецияга қайтиб, яна яшаш рухсатномасини олган. 2023 йилда Момика тўрт марта Қуръонни ёқиш акцияларини ўтказган. Унинг ўлдирилишига айрим террорчилик ташкилотлари чақириқлар қилган, Ироқда унинг боши учун икки миллион доллар ва икки килограмм олтиндан ясалган Қуръон мукофоти таклиф қилинган.

The New York Times газетасига кўра, Қуръонни ёқиш акцияларини ташкил этишда Россиянинг қўли бўлиши мумкин, бу орқали у Швециянинг НАТОга қўшилишига тўсқинлик қилишни мақсад қилган.

Абу Муслим