loader
Foto

1 ноябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

1. Ўзбекистонда мобил телефонларни рўйхатга олиш бошланади. 1 ноябрдан бошлаб мамлакатимизга олиб кирилган мобил телефонларни бепул асосда рўйхатга олиш мумкин.

2. 1 ноябрдан бошлаб ҳисоблагичлар фақат  ДХМ ёки ЯИДХП орқали текширилиши мумкин. Текширувлар даврийлиги фуқаролар учун 8 йилни, юридик шахслар учун эса 4 йилни ташкил килади.

3. Ўзбекистонда асраб оладиган ота-оналар учун курслар пайдо бўлади. Энди бола асраб олиш истагида бўлган фуқаролар махсус курслардан ўтиши талаб этилади.

4. Сув хўжалиги вазирлиги ходимларининг иш ҳақи ортади.

5. Давлат туризм қўмитаси энг катта туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари рўйхатини тузади. Бу иш доирасида “Туристик маҳалла”, “Туристик қишлоқ” ва “Туристик овул” ташкил қилинади.