Бир гормоннинг бир ҳужайрани ҳаракатга келтириши ўзи бир мўъжизадир. Чунки гормон ҳужайрага таъсир кўрсатиши учун унинг ички тузилмасидаги тизимларни фаоллаштириши керак. Бу эса гормоннинг ё ҳужайранинг мембранасидан топиладиган рецептор (қабул қилувчи) билан боғланиши, ёки ҳужайра ичига кириб, у ердаги бир механизмга бевосита таъсир кўрсатиши орқали амалга ошади.
Аммо ҳар икки ҳолатда ҳам гормон молекуласи таъсир қиладиган ҳужайра учун махсус равишда яратилган бўлиши керак. Гормон молекуласи тузилишидаги энг кичик бир носозлик, унинг ҳужайрага таъсир қилолмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бу китобнинг кўплаб бўлимларида гормон ва уни қабул қиладиган ҳужайра рецепторлари ўртасидаги алоқа "калит ва қулф" ўхшашлигига қиёсланган.
Кортизол гормонининг таъсири ўрганилганда жуда муҳим бир ҳақиқат очиқланади. Аллоҳ инсон танасида турли ҳимоя механизмларини яратган ва бу турли ҳимоя тизимларининг ҳар бир ҳужайрасига фақат битта калит билан очиладиган қулфлар жойлаштирган. Масалан, бу қулф капилляр томир ҳужайралари ичида бўлиши мумкин, худди жигар ҳужайраларида ҳам бўлгани каби.
Бу эса турли хил ҳужайраларнинг умумий бир мақсад учун бир вақтнинг ўзида ҳаракатга келишига имкон беради. Шубҳасиз, бу Аллоҳ таолонинг яратиш санъатининг бир намунаси бўлиб, шу билан бирга, эволюция алдасининг ҳақиқатини фош этувчи далиллардан биридир.
Чунки турли ҳужайраларнинг бир умумий мақсад йўлида ҳаракат қилиш учун олдиндан дастурланган бўлиши ва бу дастурни бошқарувчи марказий тизим мавжуд бўлиши, эволюция назариясининг тасодифийликка асосланган даъволарини буткул йўққа чиқаради.
---
Кортизол гормони – оғриқ, бахтсиз ҳодисалар, жароҳат, касалликлар, ортиқча иссиқлик, қаттиқ совуқ, аллергия, яллиғланиш, кислород етишмовчилиги, очлик ва иситма каби ҳолатларга қарши инсон танасида турли жабҳаларда инсон учун кураш олиб боради.
Кортизол гормонининг вазифалари таҳлил қилинганда бир муҳим жиҳатни унутмаслик керак:
Бу гормон онгсиз ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилади ва уни ишлаб чиқараётган ҳужайралар, бу гормон қаерда ва қайси шароитда қўлланилишини ҳеч қачон билмайди. Бу ҳужайралар кортизол гормони курашаётган жабҳалар ҳақида ҳеч қандай онгли маълумотга эга эмас.
---
Энди буйрак усти безлари томонидан ишлаб чиқариладиган "кортизол" мўъжизасининг инсон танасидаги вазифаларини қисқача кўриб чиқамиз ва Аллоҳнинг яратиш санъати инсон танасининг мураккаб тизимларида қандай акс этаётганини яна бир бор кўрамиз.
Ҳар бир жараёнда ўзингизга савол беринг:
"Бу тизим тасодифий равишда пайдо бўлиши мумкинми?"
Ушбу савол, Аллоҳ таолонинг мавжудлигини инкор қилаётган эволюция назариясининг сохталигини яна бир бор очиб беради.
Абу Муслим таржимаси