Абу Бакр ал-Бағдодийни қўлга олиш бўйича операция вақтида тўққиз киши, жумладан, унинг икки нафар хотини ҳалок бўлди. Айни пайтда ҳалок бўлган кишининг шахсини аниқ белгилаш учун ДНК экспертизаси ўтказилмоқда.
Эрон ва Сурия вакиллари уларга ИШИД раҳбарининг Сурия ҳудудида ҳалок бўлгани ҳақида маълум эканлигини тасдиқлаш билан чекландилар. Ироқ разведкаси улардан кўпроқ нарса маълум қилиб, махсус операция Идлиб вилоятида амалга оширилганини айтди. Гуруҳ раҳбари оиласи билан бирга Туркияга кўчиб ўтишга қарор қилган ва АҚШ махсус хизматлари бу ҳақида хабар топган. ИШИД раҳбарининг қандай қилиб Идлибга келиб қолган бўлиши номаълум бўлиб, бу маълумотларга қатъий ишонч билан қараш мумкин эмас.
Бундан бир неча соат олдин АҚШ президенти Дональд Трамп муҳим бир вокеа рўй бергани ҳақидаги твит билан жамоатчиликни қизиқтириб қўйди. Тахмин қилинишича, Трамп Абу Бакрнинг йўқ қилингани ҳақида хабар билан чиқишга тайёрланмоқда.
Абу Бакр ал-Бағдодий (Иброҳим Аввад Иброҳим Али ал-Бадрий) 1971 йил Самарра яқинида таваллуд топган. Бағдодда диний таълим олган.
Бағдод университетида таҳсил олиб юрган вақтида у тўп билан ажойиб тарзда муомала қила олиши сабабли “ироқлик Месси” деб аталарди. Курсдошлари у ҳақида камтар ва одамови, шу билан бир пайтда тақводорлиги билан ажралиб турган киши ҳақида сифатида фикр билдирганлар.
2004 йил, америка қўшинлари Ироққа бостириб кирганида сўнг, бҳибсга олинган ва бир неча ой Букка лагерида ушлаб турилган. Озодликка чиққач, бўлғуси ИШИД раҳбари ута радикаллашиб, Анбар вилоятида исломий гуруҳлардан бирига асос солди.
2010 йил, ўзидан олдинги раҳбар саналган Абу Умар ал-Бағдодийнинг ўлимидан сўнг Ироқ ислом давлати гуруҳига бошчилик қила бошлаган.
2013 йил Сурияда фуқаролик урушининг авж олиши туфайли гуруҳ Ироқ ва Шом ислом давлатига айлантирилди. Жангарилар 2014 йил Мосулни қўлга олганидан сўнг, Абу Бакр ал-Бағдодий халифалик ташкил этилгани ҳақида маълум қилди.
Шу вақтдан бошлаб халкаро ҳамжамият ИШИДга қарши фаол кураша бошлади. 2019 йил ИШИДнинг Суриядаги сўнгги ўчоғи йўқ қилинди ва тўлалигича партизанлик ҳолатига ўтди. Абу Бакр ал-Бағдодий охирги марта 2019 йил сентябрь ойининг ўрталарида оммага мурожаат билан чиққанди. ИШИДнинг ўзи уларнинг етакчиси ҳалок бўлганини ҳали маълум қилмади.