loader
Foto

Баданимизни ёт моддалардан ҳимоя қилувчи оқсиллар: Антижисмлар

Маълумки, тирик жонзотларнинг тана тузилиши жуда нозикдир. Ҳаётнинг давом этишини таъминловчи тизимлардаги энг кичик ўзгариш ёки муҳитга кирган бир метрнинг миллиарддан бир қисмидек кичик ёт модда бутун тизимни вайрон қилишга ёки жуда катта зарар етказишга етарли бўлиши мумкин.  Хўш, бунчалик нозик тизим қандай ҳимоя қилинади? Ҳар бир жонзотнинг танасида, уни зарарли моддалардан ҳимоя қилиш учун тайёр ҳолда сақланадиган ва худди мамлакатларнинг мудофаасида иштирок этувчи тўлиқ жиҳозланган армиялар сингари жиҳозланган ҳимоя кадрлари мавжуд. Ҳатто, шу пайтгача маълум бўлган энг кўп сояда аскарга эга бўлган арми ҳам шу армиядир. Танани ташкил этувчи тахминан 100 триллион ҳужайранинг муҳим қисми “ҳимоя тизими ҳужайралари” бўлиб, бу армиянинг аскарларини ташкил қилади. Бу ҳужайралар тананинг ҳар бир қисмига етадиган қон таркибида мавжуд бўлиб, тананинг ҳар бир миллиметрини назорат остида сақлайди. Ва яна шу аскарлар жуда ривожланган технологияларга эга қуроллардан фойдаланадилар. Ҳимоя тизими ҳужайралари фойдаланадиган бу хилма-хил, мукаммал қуроллар — антижисмлар деб аталувчи турдаги оқсиллардир.



Тананинг мудофаа армиясида бунчалик муҳим роль ўйнайдиган антижисмлар глобал тузилишга эга бўлган оқсиллардир. Шунинг учун, бу оқсиллар глобал оқсил маъносини билдирадиган “иммун глобулин” (иммунитет глобулини) деб аталади. Ҳужайра юзасида жойлашган бу оқсиллар одатда қисқача “Ig” ҳарфлари билан кўрсатилади.



Антижисмлар суяк илигида ишлаб чиқариладиган В ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади ва ёт моддаларга қарши ишлатиладиган хилма-хил, махсус тайёрланган қуроллардир. Улардан баъзилари лимфада эркин ҳолда учрайди. Плазмада мавжуд оқсилларнинг 20 фоизини тананинг суюқликларидаги антижисмлар ташкил этади. Бу оқсилларнинг энг муҳим хусусияти — тананинг ичига кирган ёт моддаларни организмнинг ўз ҳужайраларидан ажрата олишлари ва уларни қисқа вақт ичида таъсирсиз ҳолга келтира олишларидир. Бу ерда диққат қаратилиши лозим бўлган савол бор: бу оқсиллар бу қийин ишни қандай уддалайдилар? Маълум сандаги жонсиз атомларнинг бирлашувидан ҳосил бўлган бу оқсиллар қандай қилиб ёт ва зарарли моддаларни бошқалардан “фарқлай оладилар”? Ҳолбуки, уларда идрокни баҳолашга қодир мия ёки қабул қилиш маркази ҳам мавжуд эмас.



Антижисмлар тананинг ичига кирган ёт моддаларни таниш билан бирга, улар билан бирлашиш хусусиятига ҳам эгадирлар. Бу хусусият туфайли антижисмлар белгиланган молекулалар ёки организм томонидан ёт деб тан олинган молекула бўлаклари, яъни антигенлар билан мукаммал 3 ўлчовли бирлашиш ҳосил қилади. Антигенлар ёт моддаларнинг устида жойлашган ва антижисм ишлаб чиқарилишини бошловчи тўлқинли молекулалардир. Тана ичида патрул қилаётган ҳимоя ҳужайраларининг антигенни аниқлаши билан ҳимоя тизими сигнал ҳолатига ўтади ва дарҳол тананинг ичига кирган ёт моддага мос келадиган антижисмлар ишлаб чиқарила бошлайди. Антиген ва унга мос ишлаб чиқарилган антижисм бирга келганда антиген-антижисм комплекси ҳосил бўлади ва антиген таъсирсизлантирилади. Антижисмлар антиген билан бирлашганида вужудга келадиган реакциялар беш хил алоҳида таъсирни ҳосил қилади. Улар қуйидагича умумлаштирилиши мумкин:



Агглютинация (йигилиш): Антижисм ва антигенлар бирлашади ва шу йўл билан антигенларнинг фаолиятлари тўхтатилади.



Пресипитация (чўкиш): Антижисм ва антигенлар бир комплекс ҳосил қилади ва бу қўшилма эритмадан ажралиб чиқиб чўкади.



Нейтрализация (бетарафлаш): Антижисм ёт модданинг заҳарли қисмини ёпиб қўяди ва унинг зарар беришига йўл қўймайди.



Эритиш: Антижисм антигенга боғлангандан сўнг ҳужайра пардасининг эришишига сабаб бўлади. Ҳужайранинг тузилиши бузилганидан кейин антиген таъсирсиз қилинади.



Бирлашма тизими: Бу тизим плазмада мавжуд, аммо одатда фаол ҳолда эмас. Антиген-антижисм бирлашиши бу тизимни ҳаракатга келтиради. Натижада ушбу тизим кетма-кет реакцияларга киради. Бу тизимнинг энзимлари муҳитдаги касаллик келтириб чиқарувчиларни йўқ қилади.



Ҳимоя тизими ҳақида берилган бу маълумотлар тафаккур қилувчи ва ҳақиқатларга кўзини юммайдиган инсонлар учун жуда муҳим хабарларни ўз ичига олади. Биз ҳеч қачон сезмаймиз, аммо танамизда мавжуд бўлган барча молекулаларимиз доимий ҳаракатда. Биз танамизга кирган ёт моддадан хабардор бўлишимиз, уни таниб, аввалдан уни киритмаслигимиз кўпинча мумкин бўлмайди. Аммо бизни ташкил этувчи баъзи молекулалар бу ишни ўзларининг вазифалари деб билишган ва бизни ҳимоя қилиш учун жиҳозланганлар. Бошидан то охиригача мўъжизавий ҳодисаларга тўла бўлган бу ҳимоя жараёнида, аввал атомлар бошқа атомларни таниб, ташхис қиладилар. Зарарли атомларни таниб, уларга қарши тегишли ҳужайраларни аниқлай оладиган, душманга қарши энг самарали қуролни дарҳол ишлаб чиқара оладиган, душманни дарҳол таниб, ушлай оладиганлар ҳаммасини жонсиз оқсиллар ва молекулалар ташкил этади. Хўш, уларга бу онгли ҳаракатларни қилдираётган куч ва ақл кимга тегишли? Буларнинг барчаси жонзотлардаги мукаммал яратилишнинг ягона эгаси бўлган Аллоҳ таолога тегишли.



Барча яратилиш мўъжизалари каби, ҳимоя тизими ҳам эволюция тарафдорлари учун жуда муҳим бўлган тиқилишлардан биридир. 100 миллион турдаги турли антижисмларни ишлаб чиқара оладиган бу тизим, биринчи марта кўраётган душманни ҳам таний олади ва унга мос келадиган антижисмни ишлаб чиқара олади. Бу қандай рўй беради — бу ҳолат олимлар учун ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда. Аммо жуда очиқ ҳақиқат шундаки, бу тизим мутлақо тасодифлар маҳсули бўлиши мумкин эмас. Айнан Калифорния Университетидан биология профессори Кристофер Уиллс, ўзи эволюциячи бўлишига қарамай, “Генларнинг донолиги” номли китобида ҳимоя тизими ҳақида қуйидагича иқрор бўлади:



Ҳимоя тизими биология фанининг энг мураккаб ва энг ўйга солувчи илмий муаммоларидан биридир. Минглаб, миллионлаб йиллар давомида туримизга ўлжадек қараб келган касалликларга қарши бу тизимнинг бизни қандай ҳимоя қилганини энди биламиз. Янада гўзали — у бизни ҳали учрашмаган касалликларга қарши ҳам ҳимоя қила олишини аниқладик. Иммунитет тизимимиз бу ишни, ҳали учрашмаган молекулаларга ҳам ўзига хос тарзда боғлана оладиган бир қатор оқсиллар — иммуноглобулинлар билан амалга оширади. Бу эса бизни эволюция ҳақида сўз кетганда қочмоқчи бўлган бир мавзуга тортаётгандек туюлади. Иммунитет тизимимиз келажакни қандай кўра олади ва янги касалликларга қарши ҳужум қилишимизга ёрдам берадиган иммуноглобулинларни қандай ишлаб чиқара олади?



Эволюциячилар бу саволга жавоб бера олмайдилар. Чунки эволюция тарафдорларининг “бу қандай содир бўлди?”, “бу қандай юзага келди?” каби саволларга бероладиган ягона жавоблари — “тасодифлар”дир. Аммо ҳимоя тизими ва унга ўхшаш тузилмалар таҳлил қилинганда, улар қандай пайдо бўлганига “тасодифан” дейиш — айтилмайдиган даражада катта мантиқсизлик бўлади. Шу сабабли, эволюциячилар ё бу мавзуларга киришишдан қочадилар, ёки ожизликларини тан оладилар.



Ҳаётнинг энг кичик қисмигача Аллоҳ таоло томонидан яратилгани шунчалик очиқ турган бир пайтда, эволюциячи олимларнинг бу ҳақиқатни кўзи йўпиқ рад этишлари катта бир мўъжизадир. Аллоҳ бу каби одамлар ҳақида Қуръонда шундай марҳамат қилади:



«57. (Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизлар (Охиратда яна қайта яратишга Қодир эканлигингизни) тасдиқ этмайсизларми?!

58. Сизлар (хотинларингизнинг бачадонига) тўкадиган маний-уруғ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

59. Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратгувчимизми?!

60-61. Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйгандирмиз (яъни, сизларга ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам Биз берурмиз). Ва Биз (сизларни вафот топдириб, ўрнингларга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат-суратда қайта пайдо қилишга ҳам ожиз эмасдирмиз.

62. Дарвоқеъ, сизлар дастлабки пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдинглар-ку! Бас, эслатма-ибрат олмайсизларми?!»  (Воқиъа сураси, 57–62-оятлар)

Абу Муслим таржимаси