loader
Foto

Ибн ал-Асирнинг “Ал-Комил фи-т-тарих” асари ўзбек тилига тўлиқ таржима қилинди

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, Ислом тарихи илмида алоҳида ўрин тутадиган Ибн ал-Асирнинг машҳур 12 жилдлик асари — «Ал-Комил фи-т-тарих» (الكامل في التاريخ) илк бор тўлиқ ҳолда ўзбек тилида тайёрланди. Бу буюк ишни ногиронлик ҳолатида бўлса ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, сабр ва ихлос билан бу ишни тугатган фақир ўз шукронасини шундай сўзлар билан ифода этди:

“Ибн ал-Асирнинг 12 жилдлик машҳур тарихий асари бўлмиш «Ал-Комил фи-т-таърих» асарини илк бор ўзбек тилида тўлиқ тайёрлашга насиб қилдирган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Мен ногирон бир одам бўлсам ҳам, шу катта ишни тугата олдим, алҳамдулиллоҳ.”

«Ал-Комил фи-т-тарих» асари исломий ва умумий дунё тарихи йўналишидаги энг муҳими ва энг кенг тарқалган манбалардан бири ҳисобланади. Бу асарда яратилишдан тортиб, Нубувват даври, Хулафо ар-Рошидин, Умавийлар, Аббосийлар, салтанатлар ва ўша замонлардаги бутун дунёда содир бўлган муҳим воқеалар изчил, аниқ ва ишончли манбалар асосида ривоят қилинган.

Ибн ал-Асир ўз асарида фақат хабардорлик эмас, балки маълумотларни танлаб, таққослаб беришга ҳам катта эътибор қаратган. Шунинг учун ҳам бу асар фақат мусулмонлар ўртасида эмас, балки тарихчилар орасида ҳам ишончли манба сифатида қабул қилинган.

 Мазкур таржима ўзбек халқи ва мусулмон жамоаси учун Ислом тарихи меросини ўз она тилида кенг ва мукаммал ўрганишда беқиёс хизмат қилади. Бу улкан хизмат келгусида тарихшунослар, уламолар ва тадқиқотчилар учун муҳим таянч манба бўлиб хизмат қилишини умид қиламиз.