Бугун, тантанали маросимда Турон фанлар академияси томонидан буюк зиёли ва устоз Абу Муслимга фахрий профессорлик гувоҳномаси ва дипломи тантанали равишда топширилди.
Тадбир жараёнида академия раҳбарияти ва таниқли олимлар сўзга чиқиб, Абу Муслимнинг илм-фан ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини, таълим ва ахборот технологиялари соҳасидаги тинимсиз меҳнатларини юксак баҳоладилар.
Турон фанлар академиясида сўзга чиққанлар ўз нутқида шундай деди:
"Абу Муслим нафақат илм соҳасида, балки маънавият ва зиё тараққиётида ҳам елкадош бўлган фидокор устозлардандир. У зотга бу фахрий унвон — илм ва меҳнатга бўлган садоқатининг табиий эътирофидир."
Тантанали тадбирда Абу Муслимга фахрий профессорлик гувоҳномаси ва дипломи расмий равишда топширилиб, маросим иштирокчилари томонидан узоқ ва кўтаринки олқишлар билан қутланди. Диплом Абу Муслим ўғли Иброҳим Адҳамга топширилди.
Турон фанлар академияси ўзининг илмий ҳамжамиятини янада бойитгани учун фахрланади ва Абу Мулимдек буюк шахсиятнинг илм майдонида сяна кўплаб юксак муваффақиятларга эришишини тилаб қолади!
Аллоҳ кимни улуғ ва азиз қилса, ҳеч бир инсон ёки махлуқ уни хор ва паст қила олмайди.
26. Сен: «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан. (Оли Имрон сураси)
Мукофот динимиз, ватанимиз, миллатимиз учун хайрли бўлсин!
Иброҳим Адҳам