Араб тилидаги ОАВ мониторинги асосида тайёрланган Эрон-Исроил урушининг минтақавий акс-садоси таҳлили шуни кўрсатадики, Яқин Шарқдаги араб режимлари Исроил агрессиясини очиқчасига қоралаётган бўлса-да, аслида ё уни жимгина маъқуллайди, ёки Эронга — ўзларининг қадимги геосиёсий ва сектант рақибига қарши интервенциядан очиқчасига хурсанд бўлади.
Ва реал драма учта асосий иштирокчи – Исроил, Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида кечаётган бир пайтда, араб дунёси, худди ўтган икки йилдаги Исроил ва Эрон ўртасидаги тўқнашувлардаги каби, четдан кузатиб турибди.
Sky News Arabia телеканали бош директори Надим Қатишнинг сўзларига кўра, «Ислом инқилоби тугади», Мисрдан салафий шайх Ҳатем ал-Ҳавиний очиқчасига: «Мен Эронда шиаларнинг йўқ қилинишидан хурсандман», деди, Иорданиянинг собиқ вазири Муҳаммад Даудия эса Иордания армиясининг Эрон дронларини тўсишдаги иштироки бўйича халқнинг норозилигини очиқчасига инкор этади. «Сизлар буларнинг барчасини ўйлаб топасизлар!» – деди у Ливаннинг Al-Jadeed телеканали журналистига.
Бу борада Иорданиялик тадқиқотчи Айман Ҳанитининг баёноти характерлидир, у шундай деди:
«Иорданияда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ҳаракатларини яширинча маъқуллаш ва Эрон таҳдидининг тугашига умид қилиш билан бир қаторда, Исроил кучдан сархуш бўлиб, фаластинликларни аннексия қилишни ва кўчиришни бошлашидан жиддий қўрқув мавжуд. Бу қўрқув Иорданияда айниқса кучли ҳис қилинади».
Тахминан шундай риторика кўплаб сунний элиталардаги кайфиятни акс эттиради. Унда Исроилни қўллаб-қувватлашдан кўра, Эроннинг заифлашиши ва унинг «экспорт инқилоби»нинг рамзий якунидан чуқур қониқиш кўзга ташланади, бунда араб дунёси стратегик ўзгаришни кўради.
Мисрлик сиёсатшунос Амр Шобаки изоҳ беради: «Ҳужум Исроил ва Эрон ўртасидаги миллий имкониятлардаги чуқур фарқни ошкор қилди». ФАТҲнинг юқори лавозимли вакили Набиль Амро шундай дейди: «Сўнгги 20 ой ичида Исроил барча фронтларда мутлақ устунлигини намойиш этди». Саудиялик таҳлилчи Абдел Ғани ал-Кинди эса янада кескин хулоса қилади: «Исботландики, рационал фикрлаш ва фан идеологиялар ва қуруқ шиорлардан афзалдир».
Шу билан бирга, барча араб давлатлари — Саудия Арабистонидан Иорданиягача — Исроил операциясини очиқчасига қоралади. Бунинг сабаби — Теҳронга бўлган муҳаббатда эмас, балки заифлашган Эрон Исроил билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилган ҳар бир кимсага ўз ғазабини сочиши мумкинлигидан қўрқувдадир. Ва аввало Форс кўрфази монархияларига.
Шу билан бирга, Теҳрон жиддий сиёсий ва дипломатик яккаланишга дуч келди. Охиригача Эроннинг Ливандаги таъсирининг таянч нуқтаси ҳисобланган «Ҳизбуллоҳ» рамзий қўллаб-қувватлаш билан чекланди. Ливанлик журналистнинг «Ҳизбуллоҳ» нега Исроил Теҳронни бомбардимон қилаётганда четда ўтирибди, деган саволига, ушбу ташкилот сиёсий кенгаши раҳбари ўринбосари Маҳмуд Қамати шундай деди: «Эрон ҳарбий ёрдам сўрамади, шунинг учун биз уни фақат сиёсий ва ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз».
Ливанлик телебошловчи Валид Аббуд эса ўз кўрсатувида Эронга нисбатан янада кескинроқ фикр билдирди: «Қуролларингиз, дронларингиз, қувурларингиз ва олий раҳбарингиз билан биздан кетинглар. Биз сизнинг ўқингизнинг бир қисми бўлишни истамаймиз».
Эронга душман бўлган янги режим фаолият юритаётган Сурияда Исроил зарбаларига реакция ўртача ижобий бўлди. Ироқда шиа милициялари ҳам жангга шошилмаяпти, Эронга исроилликлар билан якка ўзи курашиш имкониятини қолдириб. Теҳронга содиқ қолган ягона томон — Ямандаги хусийлар, лекин улар ҳам стратегик таъсирга эмас, фақатгина якка-якка «зарбалар» беришга қодир.
Қуддус университети профессори Эли Фуда бундай реакция сабабига қисман ойдинлик киритди, у шундай деди: «Кўплаб араб давлатлари Исроил билан яширинча — Иброҳим келишувларидан кейин яратилган ҳаво мудофаа тизимлари орқали мувофиқлаштиришда иштирок этмоқда. Ва Исроил ҳаво кучлари самолётларига ҳатто бу давлатларнинг ҳаво ҳудудидан ўтишга рухсат берилган бўлиши мумкин».
Араб ОАВларидаги шарҳларда Эроннинг ядровий дастури нейтраллаштирилган тақдирда, янги, барқарорроқ минтақавий тартибнинг бошланиши ҳақида гапириш мумкинлигига тез-тез умид билдирилади. Бундан араб режимлари Исроил билан муносабатларни очиқ нормаллаштиришга тайёр деган хулоса келиб чиқмайди. Саудия Арабистонидаги манбалар таъкидлаганидек, ҳатто Исроилнинг кенг кўламли ҳарбий муваффақияти бўлса ҳам, Фаластин масаласида силжишсиз нормаллашув имконсиз бўлиб қолади.
Ҳозирча Теҳрон ва Тель-Авивга берилган зарбалардан кўтарилган тутун Ғазо секторида давом этаётган Исроилнинг қаттиқ ва шиддатли ҳарбий кампанияси воқеаларини сояда қолдирди. Бироқ ҲАМАС, ҳатто асосий иттифоқчиси — Эроннинг заифлашишига қарамай, муросага тайёрлик белгиларини намоён этмаяпти.
Якунлаб шуни тахмин қилиш мумкинки, «Ам Қалови» операцияси тугагач, Яқин Шарқдаги тинчлик камроқ зиддиятли бўлмайди. Ва айнан араб режимлари Эрон-Исроил можароси ислом инқилобининг якуни бўладими ёки янги минтақавий тартибга муқаддима бўладими, бунда ҳал қилувчи омил бўлади.
Абу Муслим
