loader
Foto

Эпштейн иши ёпилди, уни унутинг..!

АҚШ Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича терговни расман ёпди. Баёнотда таъкидланишича, иш бўйича ҳеч қандай янги ҳужжатлар ёки янгиликлар эълон қилинмайди.

Бундан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейннинг ўз жонига қасд қилишига оид фотоматериалларни «хавфсизлик ва махфийлик нуқтаи назаридан» махфийлаштирди.

АҚШ Адлия вазирлигининг қарорига изоҳ берар экан, Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Жон Кириаку «чуқур давлат»ни Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни йўқ қилишда айблади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ўзининг «Х» ижтимоий тармоғида Трампнинг Эпштейннинг педофилия рўйхатларида борлигини очиқчасига эълон қилган эди.

Бир қатор манбаларга кўра, Жеффри Эпштейн МОССАД агенти бўлиб, таниқли Ғарб арбоблари – сиёсатчилар, тадбиркорлар, актёрлар ва бошқалар учун жинсий эҳтиёжларни қондириш мақсадида болаларни етказиб берган.

Таъкидланишича, Эпштейн оролида жинсий эҳтиёжларни қондиришдан ташқари, шайтоний оргиялар ва одам қурбонликлари билан боғлиқ маросимлар ўтказилган.

Педофиллар оролининг доимий меҳмонлари орасида ўнлаб сиёсатчилар, жумладан, Британия шаҳзодаси, бир қатор давлатларнинг собиқ ва амалдаги ҳукумат раҳбарлари ва аъзолари, шу жумладан АҚШ президентлари ва бошқа юқори лавозимли Ғарб расмийлари бор эди.

Эпштейннинг шайтоний педофил ороли лойиҳаси МОССАДнинг Ғарбнинг етакчи арбобларига қарши компромат тўплаш операцияси ҳисобланади. Бир қатор манбаларнинг таъкидлашича, Эпштейн оролидан олинган фото ва видео материалларнинг бир қисми (шу жумладан Трамп билан боғлиқлари) Кремль қўлига тушган.

2019 йилда Эпштейн камерасида ўлик ҳолда топилган. Расмий версияга кўра, у ўзини осган. Бироқ, кўплаб экспертларнинг фикрича, гап унинг йўқ қилиниши ҳақида кетмоқда.

Абу Муслим

(профессор, сиёсий таҳлилчи)

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Эпштейн иши ёпилди, уни унутинг..!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР